Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2018 й. 988-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2018 й.

N 988



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

"DELTA CITY" ХАЛҚАРО ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ

ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 4 ИЮЛДАГИ ПҚ-3833-СОН

ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3927-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Нi-tech city" халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Delta city" халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўзгартирилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

а) Дирекцияга:

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бино ва иншоотларини оператив бошқарувга бериш ҳамда уларни кейинчалик Марказга шартнома асосида беғараз фойдаланиш учун бериш;

б) "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасини Дирекцияга қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дирекция билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган акциялар давлат пакетлари, шунингдек, бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмурадов ва А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь