Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.11.2018 й. 53-сон "Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.12.2018 й. 2905-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.12.2018 й.

N 2905-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

27.11.2018 й.

N 53


БУЙРУҒИ




Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга

қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                             Б. Юсупалиев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга

ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база,

асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам

талабларга киритилаётган қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 30-1-боб билан тўлдирилсин:


"30-1-боб. Халқ табобати ихтисослиги бўйича


54-1. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

халқ табобати вакили учун иш столи;

стуллар;

кушетка;

муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);

тонометр ва фонендоскоп;

тиббиёт термометри.

54-2. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

халқ табобати вакили учун иш столи;

ҳамширалар пости учун стол;

стуллар;

кушетка;

совутгич (холодильник);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);

каравотлар;

тонометр ва фонендоскоп;

тиббиёт термометри.".


2. Мазкур қўшимча Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 941-модда