Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 979-сон "Илмий ва илмий-техник фаолиятнинг истиқболли ютуқларини жорий қилишнинг самарали механизмларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2018 й.

N 979



ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ФАОЛИЯТНИНГ

ИСТИҚБОЛЛИ ЮТУҚЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ

САМАРАЛИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАТБИҚ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон ҳамда "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Илмий ва илмий-техник фаолият натижалари ишлаб чиқилиши ҳамда тижоратлаштирилишида иштирок этаётган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги муаллифлар ва илмий жамоаларга қўшимча бир марталик мукофот тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Патентга лаёқатли истиқболли техник ечимлар ва ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хаулар)ни ўз ичига олган тижорат сири режимида ҳимоя қилинадиган интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни руйхатга олиш ва бошқаларга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь