Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.2018 й. 999-сон "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.2018 й.

N 999



БОЛАЛАРНИ БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМГА МАЖБУРИЙ БИР ЙИЛЛИК

ТАЙЁРЛАШГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган бола шахсини, шунингдек, келгуси муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар сирасига кирадиган болаларнинг мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини (кейинги ўринларда болалар тайёрлов гуруҳлари деб аталади) шакллантириш;

болалар тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

болалар тайёрлов гуруҳларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни сингдирадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

3. Белгилансинки:

мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018-2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг негизида тўлиқ кун, тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашдан озод этилади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларда бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади;

бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига:

а) болалар тайёрлов гуруҳлари учун хоналарни тайёрлаш, зарур бўлса, янги бинолар, хоналар қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш, сув ва электр энергияси ҳажмини ўлчайдиган ва ҳисобга оладиган алоҳида мосламалар ўрнатиш тўғрисида таклифлар киритилишини;

б) бир ҳафта муддатда:

болалар тайёрлов гуруҳлари рўйхатлари тасдиқланишини;

хоналарни ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда болалар тайёрлов гуруҳларини малакали педагог кадрлар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг негизида болаларни мажбурий тайёрлаш гуруҳлари фаолияти ташкил этилиши устидан мониторинг олиб борсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятининг тегишли тажриба ўтказиладиган туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида болаларда бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат мавжуд бўлса, уларни умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

жорий этилаётган штат бирликларидан ва болалар мажбурий тайёрлов гуруҳларини жиҳозлашдан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.


10. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари асосида Молия вазирлиги билан келишган ҳолда зарур миқдорда сертификатлар бланкалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тажриба лойиҳасини жорий этиш натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ягона тизимини жорий этишни таҳлил қилсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

999-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни бошланғич таълимга мажбурий

бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба

лойиҳаси амалга ошириладиган Қорақалпоғистон

Республикаси,  Фарғона  вилояти  туманлари

(шаҳарлари) ва Тошкент шаҳри туманлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд


Туман/шаҳар


Гуруҳлар сони*


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Тўрткўл тумани


175

2.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри


70

Қувасой шаҳри


38

Фурқат тумани


28

3.

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек тумани


13

Миробод тумани


21

Бектемир тумани


14

Учтепа тумани


26

Яшнобод тумани


17

Чилонзор тумани


16

Юнусобод тумани


17

Шайхонтоҳур тумани


59

Жами:


494

            

*) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь