Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.2018 й. 998-сон "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.2018 й.

N 998




"ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ФИДОЙИСИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


4. "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони, унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

998-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Халқ таълими фидойиси"

кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ҳар йили 10 июлга қадар тақдим этади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тасарруфидаги республика ташкилотлари ва муассасалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 августга қадар вазирликка тақдим этади.

Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифларига асосан тақдирланиш мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 10 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.


7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 сентябргача чиқарилади.


8. Кўкрак нишони ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.


9. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.


10. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.


12. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.






Низомга

ИЛОВА



"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони

билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни

тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Муддати

1-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этиш


Ҳар йили 10 июлга қадар













2-босқич

1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари ва муассасалари


3. Бошқа вазирлик ва идоралар


1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш



2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш


Ҳар йили 1 августга қадар













3-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия


Кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва номзодларни тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига таклиф киритиш


Ҳар йили

10 сентябрга қадар













4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруғини чиқариш


Ҳар йили

20 сентябрга қадар













5-босқич

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)


Кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш


Ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида



      





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

998-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишонининг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони пастки қисмида очиқ ҳолатдаги китоб оқ рангда, ундан юқори қисмида қуёш нурлари зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб "XALQ TALIMI FIDOYISI" деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.

Медалнинг пастки қисмида айлана бўйлаб иккита зайтун новдаси жойлашган. Сўзлар ва зайтун новдалари орасида бўртма шаклдаги учта нуқта жойлашган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда "XALQ TALIMI", "TIZIMI SOHASI RIVOJIGA", "QO`SHGAN", "HISSASI UCHUN" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Эсдалик нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган. Қадағич Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги, эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган.

Қадағичнинг бўйи - 17 миллиметр, эни - 26 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.


"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони

         

     


"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони


М 1:1




М 3:1

     

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

998-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Халқ таълими фидойиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишонининг гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг иккинчи ва учинчи бети эни 4,5 миллиметрли, ички бурчаклари тўғри тўртбурчак шаклида.

Гувоҳнома ташқи томонининг (биринчи бети) юқори чеккасидан 30 миллиметр пастда, 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда катта ҳарфларда биринчи сатрда "XALQ TALIMI FIDOYISI" ва иккинчи сатрда "KO`KRAK NISHONI" сўзлари ёзилган. Ундан 20 миллиметр пастда 5 миллиметрли бир сатрдан иборат "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman" шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 9 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman" шрифти, 13-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "№" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOHNOMA" сўзидан 9 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 7,5 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "XALQ TALIMI", иккинчи сатрда "FIDOYISI" ("Times new Roman" шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 3 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "KO`KRAK NISHONI", иккинчи сатрда "BILAN MUKOFOTLANDI" ("Times new Roman" шрифти, 8-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 14 миллиметр пастда, чап томонда "VAZIR" (бош ҳарфда, "Times new Roman" шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда 48 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Сўнгги сўздан 9 миллиметр пастда, чап томонда "BUYRUQ" (бош ҳарфларда, "Times new Roman" шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда буйруқ тартиб рақами учун "№" белгиси ва 42 миллиметрли чизиқ жойлашган.


"Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

       

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь