Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1015-сон "Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1015



ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР ВА

МОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т.Дехканов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь