Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1018-сон "Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1018



ИСТИҚБОЛЛИ БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ

ТАНЛАШ БЎЙИЧА "ТАРАҚҚИЁТ" РЕСПУБЛИКА

ТАНЛОВИ ФИНАЛИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ОРАСИДАН

БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорини ижро этиш юзасидан, истиқболли бошқарув кадрлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқа органларининг кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) танлов финалининг камида уч нафар иштирокчиси кадрлар захирасига киритилишини ҳамда тегишли давлат ташкилотининг марказий аппаратида ва таркибий бўлинмаларида, қоидага кўра, бўш турган раҳбарлик лавозимларига биринчи навбатда ишга жойлаштирилишини таъминлайдилар;

истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танловининг (кейинги ўринларда танлов деб аталади) финали иштирокчиларига, агар улар давлат ташкилотларига ишга жойлашса, ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 12 ой давомида тегишли давлат ташкилоти маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси танлов финали иштирокчиси давлат ташкилотларига ишга жойлаштирилиши ва касби бўйича фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини ташкил этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь