Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2018 й. 1030-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2018 й.

N 1030



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг

"Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон

Республикасининг рейтингини янада яхшилаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган электр қурилмалари лойиҳаларини келишиш ва ишга туширишга рухсатнома бериш тартибини такомиллаштириш ва аниқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой маддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи Д.И. Исақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 декабрдаги

1030-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 декабрь