Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2018 й. ЎРҚ-509-сон "Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.06.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2018 й. мақулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.2018 й.

N ЎРҚ-509



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ

КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 20 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган



1-модда. Апрель ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни этиб белгилансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 988-модда