Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 й. 1058-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.12.2018 й.
N 1058
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ГАРОВ
РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"
2014 ЙИЛ 12 ИЮНДАГИ 155-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 29 декабрдаги
1058-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш
чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги "штатдаги ходимларнинг чекланган сони 6 нафардан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги "йигирма фоизи" сўзлари "ўн фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "ўн фоизи" сўзлари "беш фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 декабрь