Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 й. 1059-сон "Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги "Мингтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2018 й.

N 1059




АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ

МАРҲАМАТ ТУМАНИДАГИ "МИНГТЕПА"

АРХЕОЛОГИЯ МЕРОСИ ОБЪЕКТИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ, ТАДҚИҚ ЭТИШ ВА УНДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятининг Марҳамат туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 сентябрдаги 723-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги "Мингтепа" археология мероси объектини чуқур илмий ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти Андижон вилояти бошқармаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Андижон вилояти Марҳамат туманидаги "Мингтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик марказини (кейинги ўринларда марказ деб аталади) барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

"Мингтепа" археология мероси объектини (кейинги ўринларда объект деб аталади) лозим даражада муҳофаза қилиш, консервация қилиш ва асраб-авайлаш, объектда археологик қидирув ишлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш;

республика ва хорижда объектга оид сақланаётган манбаларни малакали мутахассис ва экспертлар, олимларни жалб этган ҳолда тадқиқ этиш, улар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш, халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш, матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилиш;

тарихий-илмий асослар бўйича объект макетларини тайёрлаш, археология ашёлари, қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео- ва фотоҳужжатлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобига кўргазма-экспозиция ташкил этиш, юқори технологияларга асосланган ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда объектнинг муҳофаза этиладиган ҳудудидан ташқарида замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш ва объектнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни кўриш вазифалари юклатилсин.


3. Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги "Мингтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ҳамда Марҳамат туманининг туристик салоҳиятини ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда марказ ва объектнинг макетларини жойлаштиришни инобатга олган ҳолда объектнинг муҳофаза ҳудудидан ташқарида тупроқ унумдорлиги жиҳатидан бонитети юқори бўлмаган майдондан марказ биноси учун ер участкаси ажратиш чораларини кўрсин;

марказ биноси қурилиши учун ажратилган ҳудудда бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга белгиланган тартибда пул компенсациялари тўланишини таъминласин;

марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини 2019 йил охирига қадар таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда объектни чуқур илмий ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, марказнинг самарали фаолият юритиши бўйича тизимли ишларни ташкил этсин.


6. Белгилансинки:

Андижон вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи ҳисобланади, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади;

марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мажмуада қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар - 2019-2020 йилларда Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

объектда археологик тадқиқотлар олиб бориш ва консервация қилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар - 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари доирасида, шунингдек, давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган мақсадли грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг Андижон вилояти бошқармасига штат бирлигини шакллантиришда марказ фаолияти учун қўшимча 5 та штат бирлигини (2 та илмий ходим ва 3 та ёрдамчи ходим) ажратиш ҳамда сақлаш харажатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда марказ биносида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги

1059-сон қарорига

ИЛОВА



Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги

"Мингтепа" археология мероси объектини муҳофаза

қилиш, тадқиқ этиш ҳамда Марҳамат туманининг

туристик салоҳиятини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

"Мингтепа" археология объектида археологик тадқиқотлар ва консервация ишларини амалга ошириш.

2019-2020 йиллар,

алоҳида режага

мувофиқ

Маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун бюджет маблағлари доирасида, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

Молия вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

2.

"Мингтепа" археология объектига тааллуқли бўлган тарихий-маданий, илмий ва оммабоп маълумотларни жамлаш, таҳрир қилиш ва тарғибот ишларида фойдаланиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш.

2019 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

3.

"Мингтепа" археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа  шохобчаларни ташкил этиш.

2019 йил август

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

4.

"Мингтепа" археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш.

Объект тайёр бўлганидан сўнг

-

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

5.

"Жингиртепа" ва "Тоштепа" археология объектларига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

6.

"Жингиртепа" ва "Тоштепа" археология объектларига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш.

2019-2020 йиллар

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

7.

"Жингиртепа" ва "Тоштепа" археология объектларида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш.

2019 йил август

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

8.

"Жингиртепа" ва "Тоштепа" археология объектларида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

9.

"Мингтепа", "Жингиртепа" ва "Тоштепа" археология объектларини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган "Дунё бўйлаб" телеканалида ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.

Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот

агентлиги

10.

Андижон вилояти Марҳамат туманига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан:

тумандаги "Андижон самоси халқ дорбозлар гуруҳи" хонадонини этнотуризм йўналишида доимий туристлар ташриф буюриш масканига айлантириш чораларини кўриш;

ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида тумандаги "Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази", "Маънавият боғи" ҳамда тумандаги Маҳдум Восилий номидаги маънавий мерос марказига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари сайёҳатини ташкил этиш.

доимо

-

Андижон вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь