Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2018-15-сон, Молия вазирлигининг 151-сон, Марказий банк Бошқарувининг 289-В-3-сон "Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 12.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.01.2019 й. 1682-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2019 й.

N 1682-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

12.12.2018 й.

N 2018-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.12.2018 й.

N 151


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.12.2018 й.

N 289-В-3


ҚАРОРИ



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий

дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-B-сон қарори (рўйхат рақами 1682, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази бош директори

Б. Атаханов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

        





Қарорга

ИЛОВА



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий

дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маркет-мейкер - қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачиси;".


2. 28-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Котировка (нархлар) шаклланиши ҳаққоний бозор нархларини белгилаш тамойилларидан ва котировка қилинадиган қимматли қоғозлар ликвидлилигини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши зарур.

Маркет-мейкер томонидан муайян қимматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини ушлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди.".


3. 30-банддаги "тегишли маълумотларни" деган сўзлар "тегишли буюртмаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 36-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Савдолар ташкилотчиси ўзининг веб-сайтида маркет-мейкерлар номларини ошкор этиши мумкин.".


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 28-модда