Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 й. 12-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2019 й.

N 12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь