Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 12/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 31-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 161-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 29.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.01.2019 й. 2875-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2019 й.

N 2875-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

29.12.2018 й.

N 12/ққ

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 31-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 161


ҚАРОРИ




"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи

ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 17 апрелдаги 26/ққ, 9-қ/қ, 39-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2875, 2017 йил 21 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 284-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Касб-ҳунар таълими

маркази директори

М. Холмухамедов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 35-модда