Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 335-В-2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-74-сон "Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 29.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2019 й. 2694-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2019 й.

N 2694-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.12.2018 й.

N 335-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2018 й.

N 01-02/12-74


ҚАРОРИ




Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни

ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов





Қарорга

ИЛОВА



Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда

транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 5-банддаги "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)" деган сўзлар "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Банк карталари орқали йиғимлар қабул қилинганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага тикилади, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.

Бундан ташқари, йиғимлар виртуал терминаллар (Е-РОS) ёки бошқа бирор электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинганда, тўловчига электрон чек ёки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи бирор бир электрон ҳужжат тақдим этилади.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 50-модда