Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 29.12.2018 й. 01-02/12-75-сон "Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларининг 5.6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.01.2019 й. 896-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2019 й.

N 896-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2018 й.

N 01-02/12-75


ҚАРОРИ



Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари

устидан божхона назорати қоидаларининг

5.6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 7 февралдаги 02/20-12-сон билан тасдиқланган Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларининг (рўйхат рақами 896, 2000 йил 11 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон) 5.6-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.".


2. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                               М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 51-модда