Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2019-05-сон, Молия вазирлигининг 2-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 07.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2019 й. 3126-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2019 й.

N 3126

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.01.2019 й.

N 2019-05

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.01.2019 й.

N 2

ҚАРОРИ



Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича 2-иловага мувофиқ;

қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;

акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учуй солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлнк учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови бўйича 9-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи бўйича 10-иловага мувофиқ;

қатьий белгиланган солиқ бўйича 11-иловага мувофиқ;

бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича 12-иловага мувофиқ;

давлат божи ва автотранспорт йиғими бўйича 13-иловага мувофиқ;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 14-иловага мувофиқ.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил учун солиқ ҳисоботи 2018 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

   

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 68-модда