Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2018 й. 1066-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг Давлат

меҳнат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Инспекция ўз фаолиятини бевосита ва ўз ҳудудий инспекциялари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


6. Иш берувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат ҳуқуқи нормаларига эга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалаларига доир техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этиш меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратининг предмети ҳисобланади.

Меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:

белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган ва юридик шахс ташкил этмай тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, фуқаролар билан меҳнат муносабатларига киришган давлат органлари ва муассасалари, юридик шахслар, шунингдек, уй хўжалигини юритиш бўйича шахсий хизмат кўрсатиш ва ёрдам бериш мақсадида жисмоний шахслар, фуқаролар билан меҳнат муносабатларига киришган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобланмайдиган жисмоний шахслар (кейинги ўринларда иш берувчилар деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва иш берувчилар билан меҳнат муносабатларига киришган фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади).



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни ва уларни ҳимоя қилишни, шунингдек, хавфсиз шарт-шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар томонидан риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш;

республикадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш сабабларини мунтазам таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш;

меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини тизимли таҳлил қилиш;

меҳнат муносабатлари субъектларининг меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари мониторингини ва ҳимоясини таъминлаш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни тўлиқ бартараф этиш, шу жумладан айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ва услубий ёрдам бериш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш;

фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш зарурлиги тўғрисида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.


8. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида юклатилган вазифалар ва давлат назорати предметига мувофиқ Инспекция қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни ва уларни ҳимоя қилишни, шунингдек, хавфсиз шарт-шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар томонидан риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш:

иш берувчилар ва мансабдор шахсларнинг меҳнат қилиш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимоя қилишга доир конституциявий ҳуқуқни таъминлаш мақсадида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини текширади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг ўтказади ва уларга ўз вақтида таъсир чорасини кўради;

меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини таҳлил қилади;

жамоа шартномаларда ва битимларда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади;

иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини, қисқартирилган иш вақтини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун қўшимча йиллик таътиллар белгилашни давлат томонидан назорат қилади, экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказади, унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар беради;

хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар рўйхатини ҳамда оғир нарсаларни кўтаришда ва ташишда хотин-қизлар учун чекланган юк нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;

фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини камерал назоратни ўтказади;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар Рўйхатини ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар томонидан кўтариладиган ва ташиладиган оғирликнинг чекланган нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестри юритилишини таъминлайди, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалалари бўйича уларнинг мутахассисларини ўқитиш ва аттестациядан ўтказишда кўмаклашади;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти устидан белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва уларнинг фаолиятини яхшилаш, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш ускуналари билан тўғри таъминланганини, шунингдек, ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган шароитларда ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар тақдим этилишини назорат қилади ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича иш берувчилар томонидан тўловлар амалга оширилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;

ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келишини манфаатдор органлар билан ҳамкорликда сертификатлашни амалга оширади ва ўтказади;

меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратига мувофиқ қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бузилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради;


2) республикада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳатланиш ва касб-касалликларига чалиниш сабабларини мунтазам таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш:

ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва касб касалликларига чалиниш ҳақида ахборот тўплайди ва бунинг сабабларини таҳлил қилади, уларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимларнинг соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради;


3) меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини тизимли таҳлил қилиш соҳасида:

меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини таҳлил қилади;

меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг асосий принциплари, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари масалаларига доир буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишига риоя этилишини назорат қилади;

томонлар имзолаган тармоқ келишувларни, унинг иловаларини белгиланган тартибда билдириш рўйхатидан ўтказади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари масалаларига доир буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланганда хулосалар беради;


4) меҳнат муносабатлари субъектларининг меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари мониторингини ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида:

меҳнат муносабатлари субъектлари, шу жумладан касаначилик шартлари асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлар ҳамда шахсий томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида банд бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайди;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан уларга барҳам бериш ва уларнинг юзага келишига кўмаклашадиган шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий тартибга солиш чораларини кўради;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига берилган ҳуқуқларни амалга оширишда кўмаклашади, шунингдек, уларга иш берувчилар риоя этишини назорат қилади;

ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилотлар (унинг айрим бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилганига қадар 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туради;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратига мувофиқ қонун ҳужжатлари бузилишига доир жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини, зарур бўлса, жойнинг ўзига бориб кўриб чиқади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир даъволар, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида ходимлар ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш масалалари юзасидан судда экспертлар сифатида иштирок этади;


5) иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати бўйича давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва уларнинг натижалари бўйича хулосалар беради;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказади, шунингдек уларнинг мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитади ва аттестациядан ўтказади;


6) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш соҳасида:

ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини ўз ваколатлари доирасида текширади;

ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;

ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш масалалари юзасидан оммавий ахборот воситаларида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этади ва ўтказади;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлашда иштирок этади;


7) мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни тўлиқ бартараф этиш, шу жумладан айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш соҳасида:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни бутунлай бартараф этиш, шу жумладан айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш орқали бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;

бирор-бир шаклда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ хавф-хатарни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормалари ижросини назорат қилади;

ходимларнинг муайян тоифалари (хотин-қизлар, вояга етмаганлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари талабалари, ногиронлиги бўлган шахслар, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган шахслар) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда кафолатларига риоя этилишини назорат қилади;

мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ва камситиш юзасидан аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича ҳуқуқий тартибга солиш чораларини кўради ҳамда қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида давлат ҳокимиятининг тегишли органларини хабардор қилади;


8) меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ва услубий ёрдам бериш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш:

Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консультатив ва услубий ёрдам кўрсатиш учун ишонч телефонлари жорий этилишини ва ишлаб туришини таъминлайди;

ишонч телефон рақамларига келиб тушган муаммоли масалалар юзасидан статистик ҳисобот юритади, уларни таҳлил қилади ҳамда муаммоли ва салбий омилларни бартараф этиш юзасидан, шу жумладан инспекторлар фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқади;


9) фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш зарурлиги тўғрисида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш соҳасида:

вазирликнинг расмий сайтида мавзуга доир саҳифалар юритилишини таъминлайди, электрон буклетлар ва методик ахборот, шу жумладан мажбурий меҳнатга ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги камситишларга йўл қўймаслик ва унга тўлиқ чек қўйиш бўйича кўргазмали ахборот жойлаштиради, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказади;

хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда илмий-амалий конференциялар, семинарлар, ташкилотлар ва аҳоли учун тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ўтказади;

меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар ва меҳнат тўғрисидаги, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан оммавий ахборот воситаларида ва аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари ўтказади;


10) меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувлар ва мониторинг материалларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича аниқланган муаммоли жиҳатлар ва уларни бартараф этиш тўғрисида тегишли ахборот тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига тақдим этади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлигига доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишини ва ҳимоясини, уларнинг ишлаш жараёнида меҳнат шарт-шароитларини ва хавфсизлигини таъминлашга доир меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилади, зарур бўлганда, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

меҳнатни муҳофаза қилишга доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этади;

Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш бўйича халқаро ташкилотлар, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.


9. Инспекция қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан назорат функцияларини бажариш учун зарур ҳужжатлар, изоҳлар, ахборот, статистик маълумотлар ва маълумотномалар олиш;

ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини ўрганиш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш билан боғлиқ, шунингдек, меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясидан сўраш ва олиш;

Инспекция зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг қуйидагилардан иборат маълумотлар базаларидан фойдаланиш: меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалаларига доир техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари;

фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини камерал назорат қилади;

давлат органлари ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқаролар-иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ташкилотлари ва муассасаларининг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини текшириш ва ўрганиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган қарори асосида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини текшириш;

махсус ваколатли органлар билан олдиндан келишмасдан, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотларнинг бандлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига, шунингдек текширув предмети билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятига аралашмай, режадан ташқари қисқа муддатли (бироқ бир кундан ортиқ давом этмайдиган) текширувлар ўтказиш;

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ текширув ҳужжатларини тузиш ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларига меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати предметига мувофиқ қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажариш шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар соғлиғига меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган бошқа зарарларни текшириш (текширувларда иштирок этиш);

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан иш юритиш, Инспекция ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш;

меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалаларига доир ҳужжатларни ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганиш;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати предметига мувофиқ қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажариш шарт бўлган ва ташкилотларнинг раҳбарларига ва бошқа мансабдор шахсларига тақдим этилган ёзма кўрсатмалар ижросини назорат қилиш;

ташкилотларнинг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда бекор қилиш юзасидан кўрсатмалар киритиш;

ташкилотларнинг меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган фаолиятини ёки ускуналардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;

ходимларнинг мувофиқлик сертификатларига ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларига эга бўлмаган ёхуд меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келмайдиган шахсий ҳимоя воситаларидан ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;

қурилиши битказилган, таъмирланган объектларни фойдаланиш учун қабул қилишга доир комиссия ишида иштирок этиш ва улар меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаса, тегишли хулосалар бериш;

ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, темир йўл, ҳаво, сув, халқаро автомобиль транспортидан, барча турдаги шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи транспортидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни яратиш талабларини бажармаганлик учун маъмурий ишлар қўзғатиш;

айбдорларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судга юбориш;

қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида баённома ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш ҳақидаги қарорни ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ белгиланган шакл бўйича расмийлаштириб, айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

ҳуқуқбузарликлар содир этишга тайёргарлик кўрилаётганлиги ҳақида маълумотлар бўлса, меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида, бундай ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтирган ҳолда, давлат органлари ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, иш берувчи фуқароларга огоҳлантиришлар киритиш;

меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар, юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ташкилот ва ходим (ходимлар) ўртасидаги меҳнат низосини кўриб чиқиш тўғрисидаги даъво билан судга ёки бошқа органга мурожаат қилиш;

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш жараёнида ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги даъволар бўйича судда экспертлар сифатида иштирок этиш;

давлат назорати предметига мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритиш;

меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан ходимларнинг ва меҳнат муносабатлари бошқа субъектларининг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

ходимлар ва меҳнат муносабатларининг бошқа субъектлари мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун ташкилотларни (уларнинг вакилларини) таклиф қилиш;

ташкилотларда меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тегишли хулоса бериш;

ташкилотнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аттестациядан ўтказиш юзасидан республиканинг имтиҳон ўтказувчи комиссиялари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишида иштирок этиш;

белгиланган тартибда меҳнатни муҳофазаси бўйича ўқитилмаган, йўриқномадан ўтказилмаган ва билими текширувдан ўтказилмаган шахсларни ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар киритиш.

Инспекциянинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратига мувофиқ амалга оширишда:

меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариши;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномалар нормаларига, текширилаётган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиши;

давлат органларининг раҳбарига, бошқа мансабдор шахсига ёки иш берувчининг ваколатли вакилига текширув ўтказишда иштирок этишга тўсқинлик қилмаслиги ҳамда текширув предметига тааллуқли масалалар юзасидан тушунтиришлар бериши;

текширув ўтказиш вақтида иштирок этаётган раҳбарга, бошқа мансабдор шахсга ёки юридик шахснинг ваколатли вакилига, якка тартибдаги тадбиркорга, унинг ваколатли вакилига текширув предметига тааллуқли ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиши;

раҳбарни, бошқа мансабдор шахсни ёки юридик шахснинг ваколатли вакилини, якка тартибдаги тадбиркорни, унинг ваколатли вакилини текширув натижалари билан таништириши;

аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича кўриладиган чораларни аниқлашда уларнинг ҳуқуқбузарликка мувофиқлигини, одамлар ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар, ўсимликлар, атроф-муҳитга хавфини, давлат хавфсизлигини, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар келтириб чиқариши мумкинлигини ҳисобга олиши, шунингдек, фуқароларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслиги;

юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўз хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишда уларнинг асосли эканини исботлаши;

қонун ҳужжатларида белгиланган текширувлар ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя қилиши шарт.


12. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда назорат предметига мувофиқ давлат органларидан мустақилдир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига амал қилади.


13. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарасиз бажарганлиги, шунингдек, ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Инспекциянинг ташкилий тузилмаси Вазирликнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари, меҳнат шароитлари бўйича бош давлат эксперти, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринда ҳудудий бандлик бошқармалари деб аталади) инспекциялари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларидан иборат.

Номзодларни Инспекцияга ишга қабул қилишда улар Республика меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари базасида икки ҳафталик мажбурий киришиш-мослашиш курсидан ўтади.

Инспекция ходимлари уч йилда камида бир марта Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида ўқитилади.


15. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори ҳисобланади.

Инспекция бошлиғи лавозимига олий маълумотли, меҳнат ёки меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланиши мумкин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекцияси бошлиғининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлари фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


16. Инспекция бошлиғи:

тегишли равишда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, бир вақтнинг ўзида бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори бўлган икки нафар ўринбосарга, Инспекция бошлиғи ўринбосарига ва бир вақтнинг ўзида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори бўлган Инспекция бошлиғи ўринбосарига эга бўлиши мумкин;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосарига бўйсунади ва унга ҳисоб беради.


17. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига юридик маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланиши мумкин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори лавозимига олий техник маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланиши мумкин.


18. Меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш учун меҳнат шароитларини яратишга доир қисмига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ваколатларига Инспекциянинг қуйидаги мансабдор шахслари эга:

бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош давлат меҳнат инспектори ҳисобланган Вазирлик Инспекциясининг бошлиғи;

Инспекция бошлиғининг ўринбосари - Вазирликнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори;

Вазирликнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;

Вазирликнинг меҳнат шароитлари бўйича бош давлат эксперти;

ҳудудий инспекция бошлиғи - ҳудудий бандлик бошқармаларининг бош давлат меҳнат инспектори;

ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосари - ҳудудий бандлик бошқармаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори;

ҳудудий бандлик бошқармаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари.


19. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ваколатларига Инспекциянинг қуйидаги мансабдор шахслари эга:

бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош давлат меҳнат инспектори ҳисобланган Вазирлик Инспекциясининг бошлиғи;

Вазирлик Инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

Вазирликнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари;

Инспекция бошлиғи - ҳудудий бандлик бошқармаларининг бош давлат меҳнат инспектори;

Инспекция бошлиғининг ўринбосари - ҳудудий бандлик бошқармаларининг бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

ҳудудий бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари.

Инспекция бошлиғининг ўринбосари - ҳудудий бандлик бошқармаларининг бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори, шунингдек, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари зиммасига юрисконсульт функциялари юкланади.


20. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.


21. Инспекция бошлиғи ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун:

а) ҳудудий бандлик бош бошқармалари барча қуйи инспекцияларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, уни мувофиқлаштиради;

б) Инспекция ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботларини чоракда камида бир марта эшитади;

в) давлат меҳнат инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича бош давлат экспертининг аввал берилган кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорлари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;

г) давлат меҳнат инспекторларининг билим савиясини ва малакасини доимий ошириб бориш бўйича чоралар кўради, ўз ваколатлари доирасида Инспекция ҳудудий бўлинмалари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатма ва топшириқлар беради;

д) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларининг тегишлича ижросини таъминлайди;

е) Инспекцияга юкланган вазифа ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ўзига тақдим этилган ҳуқуқлар ва юкланган мажбуриятлар зарур даражада ижро этилиши учун шахсан жавоб беради;

ж) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бошқа ҳужжатлар;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар;

ҳудудий бандлик бошқармалари инспекциялари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳақида тақдимномалар;

Инспекциянинг юридик маълумотга эга тегишли ходимларига мартаба даражалари бериш тўғрисида таклифлар;

Инспекция ходимларини рағбатлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш ҳақида таклифлар;

Инспекция фаолияти натижалари тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар киритади;

з) ўз ваколати доирасида Инспекция фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни махсус ўрганишни ташкил этиш масалалари юзасидан Инспекциянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради;

к) Инспекция ходимларининг самарали тақсимланишини ташкил этади, шу жумладан муайян функцияларни бажарувчи айрим ходимларни Инспекцияга юкланган бошқа ишларга жалб қилиши мумкин;

и) қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


22. Инспекция бошлиғи йўқлигида унинг ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғига биноан унинг ўринбосарларидан бири бажаради.


23. Инспекция бошлиғи давлат меҳнат инспекторларининг ва меҳнат шароитлари бўйича давлат инспекторларининг аввал берилган кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорлари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади.

Суд органлари томонидан қарор қабул қилингандан кейин Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қўшимча хулосалар, тушунчалар Инспекция томонидан берилмайди.


24. Ҳудудий бандлик бошқармалари инспекциялари ушбу ҳудудий бандлик бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

Ҳудудий бандлик бошқармалари Инспекцияларига Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекциясининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган инспекциялар раҳбарлари (бош меҳнат инспекторлари) раҳбарлик қилади.

Ҳудудий бошқармалар бош давлат меҳнат инспекторлари лавозимларига олий маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахслар тайинланиши мумкин.

Ҳудудий бандлик бошқармаси инспекциясининг бошлиғи ўз фаолиятида ҳудудий бандлик бошқармаси бошлиғига ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекциясига ҳисобот беради.


25. Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари тегишли ҳудудлар доирасида:

ҳудудий Инспекцияга раҳбарлик қилади, ҳудудий бандлик бошқармаларининг ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

қуйи давлат меҳнат инспекторларининг аввал берилган кўрсатмалари, тақдимномалари ва қарорлари, шунингдек, бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ҳуқуқбузарликлар аниқланса, уларни ўзгартириш ҳуқуқига эга;

Вазирликнинг, Инспекциянинг кўрсатмалари, ҳудудий бандлик бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари, фармойишлари ва талаблари тегишли равишда ижро этилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида ҳудудий Инспекция ходимларига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради;

ҳудудий Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва юқори турувчи органларнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни бажаради.


26. Ҳудудий инспекциялар ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатларининг Инспекциясига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечикмай, белгиланган тартибда йиллик ҳисоботлар тақдим этади.


27. Ҳудудий Инспекцияларнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инспекциясининг тақдимномасига биноан ҳудудий бандлик бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ҳудудий Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига олий юридик маълумотга эга шахс тайинланиши мумкин.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари бир вақтнинг ўзида ушбу туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг юрисконсульти функцияларини ҳам бажаради.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўз фаолиятида тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг директорига ҳисоб беради.


28. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари тегишли туманлар (шаҳарлар) доирасида Вазирлик, ҳудудий инспекциялар кўрсатмаларининг, ҳудудий бандлик бошқармалари ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари буйруқлари, фармойишлари ҳамда талабларининг тегишлича ижросини таъминлайди ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.


29. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари амалга оширилган ишлар тўғрисида ойлик ҳисоботларни юқори турувчи органга - тегишли ҳудудий инспекцияга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3 санасидан кечикмай тақдим этади.


30. Меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида назорат предметига мувофиқ давлат назоратини амалга оширувчи Инспекциянинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳномаларга эга.

Вазирлик Инспекциясининг мансабдор шахсларига, ҳудудий инспекциялар бошлиқлари ва ўринбосарларига хизмат гувоҳномалари Вазирлик томонидан берилади.

Ҳудудий инспекцияларнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига, меҳнатни муҳофаза қилиш давлат техник инспекторларига хизмат гувоҳномалари тегишли ҳудудий бандлик бошқармалари томонидан берилади.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига хизмат гувоҳномалари тегишли ҳудудий бандлик бошқармалари томонидан берилади.


31. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга рухсат бериш тўғрисидаги тегишли намунадаги гувоҳномалар Инспекциянинг мансабдор шахсларига Вазирлик томонидан тегишли аттестация натижаларига кўра берилади.


32. Инспекцияга биринчи марта ишга кирган шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уч ойгача синов муддати белгиланади.

Синов муддатини ўтаётган шахслар қуйидаги ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Инспекциядан бўшатилиши мумкин:

агар улар қўйилаётган талабларга мос келмаслиги аниқланса, Инспекция бўлинмалари раҳбариятининг тақдимномасига биноан;

ишга кирган шахснинг ташаббуси билан (ўз хоҳишига, оилавий вазиятига ва бошқа узрли сабабларга кўра).

Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо қўйдирган ҳолда эълон қилинади.


33. Шахс:

агар, суднинг ҳал қилув қарорига кўра муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган;

судланганлиги олиб ташланмаган;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд ва бошқа давлат органлари ёки бошқа ташкилотлардан обрўсига путур етказган қилмишлар учун бўшатилган бўлса, Инспекцияга ишга қабул қилиниши мумкин эмас.


34. Инспекция ходимлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланадиган касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши шарт.

Инспекция ходимларининг касбий одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши интизомий ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.

Ходимлар ўз ишчанлик ва шахсий фазилатларига, топширилган иш участкаларида эришган натижаларига, касбий тайёргарлигига кўра хизмат бўйича лавозими оширилади.


35. Коррупция ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва иш юзасидан фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини ўрганиш, шунингдек, Инспекция фаолиятининг турли йўналишларида малака ва иш тажрибасига эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротацияси амалга оширилади.

Ходимлар ротацияси, қоида тариқасида, Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Ходимлар ротациясини амалга ошириш тартиби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланади.


36. Ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланадиган Аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация ўтказилади.

Аттестация ўтказишда ходимнинг касбга яроқлилиги ва эгаллаб турган лавозимга мувофиқлиги, шунингдек, унинг кейинги фаолияти ва уни навбатдаги мартаба (малака) даражаси бериш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

Ходимлар аттестациядан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган Аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.


37. Инспекция ўз расмий бланкасига эга бўлади.


38. Инспекция ходимлари томонидан текширувлар ўтказиш, шу жумладан Инспекция ходимларини назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларга (текширув гуруҳларига) жалб қилиш тегишли меҳнат органи раҳбарининг буйруғи асосида "Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини текшириш мониторинги" идоравий электрон ахборот тизимида рўйхатга олинганда амалга оширилади.

Бунда Инспекция ходимлари бир ойда ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга текширувларга (текшириш гуруҳларига) жалб қилинади (сафарга юборилади).


39. Инспекция томонидан қўйилган маъмурий жарималардан тушган маблағлар Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун энг кам иш ўринларини ташкил этишга доир қарорларини бажармаслик учун белгиланган тартибда солинган жарималарнинг 10 фоизи миқдоридаги чегирмалар бундан мустасно.

Меҳнат органлари раҳбарлари ва Инспекция ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи асосида ҳар ойда қўлланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизигача бўлган миқдорда, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,15 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади.


5-БОБ. МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ ВА ТОИФАЛАРИНИ

БЕРИШ ҲАМДА УЛАРДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ


40. Олий юридик маълумотга эга Инспекция инспекторлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматининг ходимларига тенглаштирилади ва уларга мартаба даражаларини бериш тартиби татбиқ этилади.


41. Инспекция ходимларига мартаба даражалари олий юридик маълумотга эга ва аттестациядан ижобий ўтган бўлса, малака ва иш стажига мувофиқ эгаллаган лавозими, аввалги иш ёки хизмат жойи бўйича берилган махсус унвонлар ҳисобга олинган ҳолда изчиллик тартибида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тақдимномасига биноан адлия органлари ходимларига мартаба даражаларини бериш тартибида берилади.

Олий юридик маълумотга эга Инспекция ходимларига қуйидаги мартаба даражалари берилади:

1-даражали адлия маслаҳатчиси;

2-даражали адлия маслаҳатчиси;

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.


42. Инспекция ходимларига қуйидаги мартаба даражалари берилади:

1-даражали адлия маслаҳатчиси - Вазирлик Инспекциясининг бошлиғига;

2-даражали адлия маслаҳатчиси - Инспекция бошлиғининг ўринбосарига Вазирлик бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига, ҳудудий бандлик бошқармалари инспекциялари бошлиқларига;

3-даражали адлия маслаҳатчиси - Вазирликнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига, ҳудудий бандлик бошқармалари инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарларига;

1-даражали юрист - ҳудудий бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига;

2 ва 3-даражали юрист - туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига ишга кирган ходимларга олий юридик маълумоти бўлса, 3-даражали юрист мартаба даражаси берилади.

Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган ходимларга лавозимга тайинланганидан кейин камида 6 ой ўтиб мартаба даражаси берилади.


43. Инспекция ходимларига касбий тоифалар олий муҳандис-техник маълумотга эга ва аттестациядан муваффақиятли ўтган бўлса, малакаси ва иш стажига мувофиқ изчиллик тартибида берилади.

Олий муҳандис-техник маълумотга эга ходимларга қуйидаги касбий тоифалар берилади:

II тоифали техник инспектор;

I тоифали техник инспектор;

олий тоифали техник инспектор.

Касбий тоифалар:

олий тоифали техник инспектор - Вазирлик Инспекциясининг бошлиғига берилади;

I тоифали техник инспектор - Инспекция бошлиғи ўринбосарига - Вазирликнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспекторига, меҳнат шароитлари бўйича бош давлат экспертига ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторларига, ҳудудий бандлик бошқармаларининг Инспекция бошлиғига берилади;

II тоифали техник инспектор - ҳудудий бандлик бошқармаларининг Инспекция бошлиғи ўринбосарига - меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспекторига ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторига берилади.

Инспекциянинг бошқа ходимларига тоифа бериш тартиби ўтказилган аттестация натижаларига кўра эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади.



6-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


44. Инспекция ходимлари:

харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

белгиланган тартибда шакллантириладиган Меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига моддий рағбатлантирилади.


45. Инспекция ходимлари меҳнатига қуйидагилар ҳисобига ҳақ тўланади:

а) қуйидагиларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ меҳнат органлари ходимларининг лавозим маоши;

давлат хизматчиларининг лавозим маошига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар ва тартибда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

Вазирлик ходимлари учун белгиланган миқдорда кўп йиллик хизмати учун лавозим маошига ҳар ойлик қўшимчалар;

Моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;

бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи миқдорида мукофотлар;

бир йилда бир ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам;

ушбу низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ лавозим маошига мартаба даражаси ёки тоифаси учун устамалар;

б) қуйидагиларни ўз ичига олган меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига:

рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлар:

фаолият самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларини таъминловчи ходимлар лавозим маошига икки ҳисса миқдорда шахсий устамалар;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизигача бўлган миқдорда, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,15 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги ҳар ойлик мукофотлар;

ташаббускорлик ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлик ҳамда меҳнатда эришган юксак ютуқлар учун ходимлар фаолиятини якка тартибда баҳолаш асосида бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот;

байрам саналарида - Мустақиллик кунига, Конституция кунига, 8 март кунига, Наврўз, Янги йил, "Рўза ҳайит" (Ийд-ал-Фитр) ва "Қурбон ҳайит" (Ийд-ал-Адха) байрамларига икки ойлик лавозим маоши миқдорида мукофот;

муҳим ва юбилей саналар муносабати билан узоқ йиллик ва фидокорона хизмати (иши) учун, шунингдек, пенсияга чиққанда мукофотлаш;

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида овқатланиш харажатларини қоплаш учун ойлик тўловлар;

Инспекция ходимларига йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;

узоқ йил хизмат қилгани учун ҳар ойлик тўлов.


46. Инспекция ходимлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам моддий рағбатлантирилиши мумкин.


47. Инспекция ходимларига ойлик шахсий устамалар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан вазирнинг мутасаддилик қилувчи ўринбосари тавсиясига кўра тасдиқланади.


48. Иш сифати ёмонлашса, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаса, меҳнат ва ижро интизоми бузилса, белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки уларнинг миқдори камайтирилиши мумкин.


49. Ходим вафот этса, моддий ёрдам (агар у ходим вафот этган йилда унга кўрсатилмаган бўлса) турмуш ўртоғига тўланади, турмуш ўртоғи йўқ бўлса - у билан бирга яшаган вояга етган болаларига ёки қонуний вакилларга (васийлар, ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (ёшидан қатъи назар болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни) асраб олганларга, шунингдек, ходимлар қарамоғида бўлган шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушларда, агар ходимлар никоҳда бўлмаса ва болалари бўлмаса, тўланади.


50. Ходимнинг асослантирилган аризаси асосида юқори турувчи бўлинма раҳбарининг розилиги билан Меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳолларда қўшимча моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда - вафоти ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси асосида;

зарур бўлган алоҳида ҳолларда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа тадбирлар, ҳалокат, узоқ вақт касал бўлгани боис махсус даволаш ва саломатликни тиклаш (шу жумладан оила аъзоси), шунингдек оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар).


51. Ходим харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдорлари ва тўлови ходимга интизомий жазо қўлланилишига боғлиқ эмас.



7-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ


52. Ходимлар ташаббускорлиги, хизмат мажбуриятларини виждонан ва намунали бажарганлиги учун рағбатлантирилади.


53. Қуйидагилар рағбатлантириш чоралари ҳисобланади:

миннатдорлик;

пул мукофоти;

амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар аввалги жазони олиб ташлаш;

совға ёки қимматбаҳо совға;

белгиланган муддат тугагунга қадар ёки эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, навбатдан ташқари ёки навбатдаги мартаба даражасини бериш.

Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ҳамда Давлат муассасалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари республика касаба уюшмаси кенгашининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланишини мумкин.

Алоҳида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.


54. Инспекциянинг интизомий жазоси бўлган ходимларига нисбатан рағбатлантириш чоралари аввал тайинланган интизомий жазони олиб ташлаш шаклида қўлланиши мумкин.


55. Рағбатлантириш тўғрисида тегишли буйруқ чиқарилади. Буйруқ рағбатлантирилувчи ходимга эълон қилинади, зарур ҳолларда эса Инспекциянинг барча ходимлари эътиборига етказилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси ходимнинг шахсий ишига қўшиб қўйилади.



8-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИГА НИСБАТАН

ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАР ҚЎЛЛАШ


56. Ходимларга нисбатан интизомий жазолар хизмат мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик ёки Инспекция ходими унвонига иснод келтирадиган хатти-ҳаракатлари учун қўлланилади.


57. Интизомий жазо қўлланганда, зарур ҳолларда, хизмат текшируви тайинланиши мумкин.

Интизомий жазо ходимга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилади.

Хизмат текшируви вақтида ходим вақтинча, бироқ бир ойдан кўп бўлмаган муддатга хизмат мажбуриятларини бажаришдан, жумладан назорат функцияларини бажаришдан буйруқ билан четлатилиши мумкин.


58. Интизомий жазо борлиги ходимнинг лавозимини оширишга ёки навбатдаги мартаба даражасини (тоифаси) беришга, шунингдек, уни раҳбар лавозимларга захирасига киритишга (унинг захирада бўлишига) тўсқинлик қиладиган ҳолат ҳисобланади.


59. Ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига ёки Инспекция бошлиғига шикоят қилиниши мумкин.

Шикоят келиб тушгандан кейин ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади, қўшимча текшириш ўтказиш зарур бўлса, шикоят келиб тушган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай кўриб чиқилади.

Шикоят билан мурожаат қилиш интизомий жазо ижросини тўхтатиб турмайди.



9-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ КАДРЛАРИ ЗАХИРАСИ


60. Инспекцияда кадрлар захираси шакллантирилади.

Зарур касбий фазилатларга эга шахсларнинг Инспекцияга ишга қабул қилинишини таъминлаш, юкланган вазифаларни профессионал ва самарали бажариш учун бошқарув кўникмаларига ва амалий тажрибага эга ходимларни раҳбар лавозимларга тақдим этиш кадрлар захирасини шакллантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Инспекция кадрлари захирасини шакллантириш ва улар билан ишлаш коллегиаллик ва холислик принциплари асосида амалга оширилади.


61. Кадрлар захирасини шакллантиришда ва улар билан ишлашда қуйидагилар фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келадиган шахсларни Инспекцияга ишга қабул қилиш;

назарий билимлар, амалий ва ахборот-таҳлил кўникмаларини ошириш, ходимларнинг ишчанлик ва профессионал фазилатларини такомиллаштириш, уларни ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий ютуқлари билан таништириш;

юқори лавозимларга энг масъулиятли, малакали ва тайёргарлик кўрган ходимларни танлаш ва уларни кадрлар захирасига киритиш;

кадрлар захирасига киритилган ходимларни қайта тайёрлаш ва тарбиялаш, шунингдек, уларда бошқарув кўникмаларини шакллантириш;

ходимлар хизмат лавозимини оширишни тизимли режалаштириш ва ташкил этиш.

Инспекция тизимидаги юқори лавозимларга, одатда, кадрлар захирасида турган ходимлар тайинланади.


62. Инспекция кадрлари захираси қуйидагилардан иборат:

Инспекцияга ишга қабул қилиш учун номзодлар захираси;

ҳудудий бандлик бошқармалари бош инспекторлари ва инспекторлари лавозимларини алмаштириш учун кадрлар захираси;

таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва бошлиқлари ўринбосарлари лавозимларини, шунингдек уларга тенглаштирилган ҳудудий бандлик бошқармаларидаги лавозимларни, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат инспекторларининг лавозимларини алмаштириш учун кадрлар захираси.


63. Инспекция тизимида раҳбар лавозимларга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур кўникмалар ва фазилатларга эга бўлиш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун мезон ҳисобланади.

Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари, шунингдек, Инспекция марказий аппарати раҳбарлари лавозимлари учун кадрлар захирасига юкланган хизмат мажбуриятларини виждонан бажарадиган, тегишли дунёқарашга, назарий билимларга, ижобий шахсий ва ишчанлик фазилатларига, турли лавозимларда ишлаш тажрибасига ҳамда ташкилотчилик ва таҳлил қилиш қобилиятига эга, қатъийлик, принципиал ва масъулиятли ходимлар киритилади.


64. Кадрлар захирасига номзодлар Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва ҳудудий бандлик бошқармалари инспекциялари бошлиқлари, меҳнат органлари аттестация комиссиялари томонидан киритилади.


65. Кадрлар захираси билан ишлар тизимли асосда мавжуд вакансиялардан қатъи назар юритилади. Раҳбар лавозимларнинг захира таркиби бир йилда камида бир марта тузилади.

Инспекция бошлиғи, Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий бандлик бошқармалари Инспекциялари бошлиқлари, шунингдек, Инспекция марказий аппарати мутахассислари лавозимларини алмаштириш учун кадрлар захираси Вазирлик кадрлар бошқармаси билан келишган ҳолда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланади.

Инспекциядаги қолган лавозимлар учун кадрлар захираси тегишли равишда бандлик ҳудудий бош бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Инспекцияга ишга қабул учун номзодлар захираси ушбу Низом талабларига жавоб берадиган олий ўқув юртлари битирувчилари орасидан Инспекция ва ҳудудий бандлик бошқармалари томонидан шакллантирилади.


66. Кадрлар захирасини шакллантириш учун жавоб берадиган Инспекциянинг мансабдор шахслари номзодларни кадрлар захирасига кўрсатиш ишларини тўғри ташкил этиш ва уни холис шакллантириш учун тўлиқ жавоб беради.

Кадрлар захирасини шакллантириш ва улар билан ишлаш ушбу Низомда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири буйруқларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


67. Юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Инспекция ёзма кўрсатмалари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Инспекция фаолиятига аралашиш ва ҳар қандай шаклда унинг ходимларига таъсир ўтказиш тақиқланади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИ


раҳбарига

(СТИР, ташкилот номи, раҳбар ФИО, ташкилотнинг юридик манзили)


      

    

  

      

_______-сон ЁЗМА КЎРСАТМА

20_____йил "____" __________________


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом асосида


ТАЛАБ ҚИЛАМАН:


1. Қуйидаги тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш:


Т/р

Аниқланган ҳуқуқбузарлик (модда

ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат

номи кўрсатилсин)


Тадбирлар номи


Ижро муддатлари


1.





2.





.....





2.


______________________ манзилига 20___ йил "___" _____________ гача бўлган муддатга кўрсатмани бажариш тўғрисида ёзма ахборот юбориш.


3. Кўрсатма юзасидан у тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун ичида юқори турувчи Давлат меҳнат инспекциясига ёки суд органларига шикоят қилиш мумкин.


4. Кўрсатмани муддатида бажармаслик қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

     


   


     

((бош) давлат меҳнат инспектори/меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти)


(имзо)


(ФИО)

Кўрсатма олди:







(лавозими)


(имзо)


(ФИО)

20____ йил "____" ______________

Кўрсатмани бажариш натижалари:


             

   


   


     

((бош) давлат меҳнат инспектори/меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти)


(имзо)


(ФИО)

          





Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

    

     



тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида


20____ йил "____" ______________ даги

     


(баённома тузилган жой)

_______-сон БАЁННОМА

ва уни кўриб чиқиш

Ушбу баённома тузилди



(инспекторнинг ФИО)

(бош) давлат меҳнат


инспектори (меҳнат шароитлари

бўйича бош эксперт) томонидан


ҳақида

       

(ташкилот номи)

         

(лавозими, мансабдор шахснинг ФИО)

        

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни, талаблари

бузилган қонун ҳужжатлари моддалари ва бандларига ҳавола)

       

       

(гувоҳлар ва жабрланганларнинг ФИО, манзиллари, моддий зарар суммаси (агар мавжуд бўлса)

Йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар мазмуни бўйича мансабдор шахс томонидан берилган изоҳлар:

        

       

20____ йил "____" ___________


    


     


(имзо)


(ФИО)

        

______________ (бош) давлат ________________ инспектори/меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертининг қарори)

                

20____ йил "____"____________

    


     


(имзо)


(ФИО)

20____ йил "____"____________

    


     


(имзо)


(гувоҳлар ва жабрланганлар ФИО)

Тузилган баённома билан танишиб чиқдим:

    


     


(имзо)


(ФИО)

20____ йил "____"____________

Изоҳ. Баённома учта нусхада тузилади, биттаси ташкилот раҳбарига, иккинчиси ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсга, учинчиси бош давлат меҳнат инспекторида (меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертида) қолади.






Низомга

3-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ


     



тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида


20____ йил "____" ______________ даги

     


(қарор тузилган жой)

_____ -сонли ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 255-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом асосида

        

(ФИО, мансабдор шахснинг уй манзили)

     

(ташкилот номи)

         

(ҳуқуқбузарликнинг қисқача мазмуни)

       

     

қуйидаги миқдорда жарима солинсин


Жарима суммаси қуйидаги ҳисобрақамига ўтказилсин


банк номи


МФО


        


   


  

(қарорни тузган шахс мансаби)


(имзо)


(ФИО)

   

Изоҳлар:


1. Жарима солиш тўғрисидаги қарор учта нусхада тузилади. Биринчи нусха жарима солинган шахсга, иккинчи нусха - ташкилотга, агар жарима ташкилот раҳбарига солинса, у бўйсунадиган юқори турувчи ташкилотга берилади. Учинчи нусха давлат меҳнат инспекторида (меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертида) қолади.


2. Жариманинг тўланиши Инспекция тақдимномасини ва (ёки) кўрсатмасини бажаришдан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишдан озод этмайди.


3. Қарор ижроси 10 иш куни ичида амалга оширилади ва ижро этилган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг ижроси ҳақида Давлат меҳнат инспекциясига хабар қилинади.


4. Жарима солиш вақтида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жаримани солиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилиш (арз қилиш), шикоятни (арзни) кўриб чиқиш, қарор ижросини тўхтатиб туриш тартиби, қарор ижросини юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда тартибга солинади.






Низомга

4-ИЛОВА



Инспекциянинг мартаба даражаларига эга бўлган

ходимлари лавозим маошларига қўшимча тўловлар

МИҚДОРЛАРИ

Мартаба даражасининг номи


Лавозим маошларига қўшимча

тўловлар миқдорлари (фоизларда)


3-даражали юрист


20

2-даражали юрист


24

1-даражали юрист


28

3-даражали адлия маслаҳатчиси


32

2-даражали адлия маслаҳатчиси


36

1-даражали адлия маслаҳатчиси


40

     





Низомга

5-ИЛОВА



Инспекция ходимларининг касбий маҳорати

учун лавозим маошларига қўшимча тўловлар

МИҚДОРЛАРИ


Мартаба даражаси номи


Лавозим маошларига қўшимча

ҳақлар миқдорлари (фоизларда)


II тоифали техник инспектор


20

I тоифали техник инспектор


30

Олий тоифали техник инспектор


40

   

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь