Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 81-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 58-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 20.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2019 й. 1752-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2019 й.

N 1752-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.12.2018 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.12.2018 й.

N 58


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида

сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга

чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3493-сон "Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 27 ноябрдаги 19, 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1752, 2007 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 543-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 65-модда