Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2019 й. 53-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2019 й.

N 53



ВАЗИРЛАР  МАҲКАМАСИНИНГ  "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА БИОМЕТРИК

ПАСПОРТЛАР   ВА   ФУҚАРОЛИГИ   БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА   БИОМЕТРИК   ҲАРАКАТЛАНИШ

ҲУЖЖАТЛАРИ БЕРГАНЛИК УЧУН ТУШАЁТГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ   ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"  2011 ЙИЛ  6 АПРЕЛДАГИ

104-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек биометрик ҳужжатларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 январдаги

53-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

фуқароларига  биометрик  паспортлар  ва  фуқаролиги

бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари

берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш

механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон

қарорига киритилаётган қўшимчалар


1. Қарорнинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари" сўзлари қўшилсин.


2. 1-бандда:


а) "а" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари" сўзлари қўшилсин;


б) "б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "биометрик паспортлар" сўзларидан кейин "хорижга чиқиш биометрик паспортлари" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 62-модда