Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 й. 63-сон "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2019 й.

N 63



ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ

УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА МЕРОС

ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ

ҲУҚУҚИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ВА   ШАФФОФ   МЕХАНИЗМЛАРИНИ   ЖОРИЙ   ЭТИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ер участкалари беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш ва тартиб-таомилларини жадаллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига жойларда сўзсиз амал қилиниши юзасидан назоратни таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 88-модда