Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 3-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 2-сон, Молия вазирлигининг 8-сон "Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида"ги 09.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 23.01.2019 й. 3131-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2019 й.

N 3131

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2019 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2019 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.01.2019 й.

N 8

ҚАРОРИ




Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати,

лалми  шудгор ва  суғорилмайдиган кўп  йиллик

дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги

ишлаб  чиқариши нобудгарчиликларининг  ушбу

қийматини  инобатга олиб ҳисобланган  миқдори

ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан

яхшилаш  қийматини  индексация  қилиш  ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулқдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистои Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари 2018 йилда 1,467 бараварга индексация қилинсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри

давлат кўмитаси раиси

A. Абдуллаев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 80-модда