Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 21.01.2019 й. 16-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.01.2019 й. 3127-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.01.2019 й.
N 3127
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА
БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
21.01.2019 й.
N 16
БУЙРУҒИ
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантиршп чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3926-сон "Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. Ли
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 23 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 28 январь, 4-сон, 72-модда