Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2019 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти шахсий таркибининг овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.2019 й.

N 52




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ БОЖХОНА

ИНСТИТУТИ  ШАХСИЙ  ТАРКИБИНИНГ ОВҚАТЛАНИШ

ТИЗИМИНИ АУТСОРСИНГ ШАРТЛАРИДА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Божхона институти деб аталади) шахсий таркибининг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти шахсий таркибининг овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Божхона институти шахсий таркибини озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматлари жорий этилиши муносабати билан ошхона ходимлари штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, қисқартириш ва ушбу билан боғлиқ бошқа харажатларни оптималлаштириш чораларини кўрсин;

аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган пул маблағларини, биринчи навбатда, Божхона институти шахсий таркибининг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 61-модда