Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2019 й. 65-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари

билан тақдирлаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда муносиб ҳисса қўшган ҳамда "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари бўйича мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган шахслар тақдирланадилар.


3. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


4. Мусобақанинг маҳалла, туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси босқичларининг ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари билан тақдирланади.



2-БОБ. "АЛПОМИШ" ВА "БАРЧИНОЙ" КЎКРАК

НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Ушбу Низомнинг 1-бандига мувофиқ:

I даражали кўкрак нишони билан "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тест ва мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаган шахслар;

II даражали кўкрак нишони билан "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тест ва мусобақаларида иккинчи ўринни эгаллаган шахслар;

III даражали кўкрак нишони билан "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тест ва мусобақаларида учинчи ўринни эгаллаган шахслар тақдирланадилар.


6. "Алпомиш" кўкрак нишони билан эркаклар ҳамда "Барчиной" кўкрак нишони билан аёллар тақдирланадилар.


7. I даражали кўкрак нишони юқори даражали ҳисобланади. II ёки III даражали кўкрак нишони билан тақдирланганлар кейинчалик унинг юқори даражалари билан босқичма-босқич мукофотланиши мумкин. Бир ёш тоифасида бир хил даражадаги кўкрак нишони такроран берилмайди.


8. "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари бўйича мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини I, II ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирлаш бўйича киритилган талабномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


9. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 89-модда