Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2019 й. 65-сон "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2019 й.

N 65




ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛОМ ТУРМУШ

ТАРЗИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА АҲОЛИНИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТГА

ЖАЛБ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган "Алпомиш" ва "Барчиной" тестларининг аҳолининг кенг қатламлари ўртасида мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг III, II, ва I даражали кўкрак нишонлари билан рағбатлантирилишига доир таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

"Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

"Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларининг тавсифи 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Спортнинг ўйин турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги аҳолининг умумий жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини мусобақа шаклида қабул қилиш, "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаб бориш чораларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами ҳисобидан қопланади.

5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2019 йилнинг 10 февралидан бошлаб барча телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (эрталаб, кундузги ва кечки) 3 - 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари видеороликлари намойишини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириш вазифаси юклатилсин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам равишда, ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Алпомиш" кўкрак нишони

ТАВСИФИ


"Алпомиш" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

"Алпомиш" кўкрак нишонининг олд томони чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 1,5 миллиметр қалинликда ички доира шаклида бўлган сариқ рангли ҳошия билан ўралган. Ҳошиянинг ичида, кўкрак нишони олд юқори қисмида босма ҳарфлар билан "ALPOMISН" сўзи лотин алифбосида (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 16-кегль) жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда ёзилган.

"ALPOMISН" сўзи бошланиши ва якунида 4 миллиметр катталикда ер юзида тинчлик учун хизмат қилувчи билим ва маънавиятни янада бойитишни ифодаловчи саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида 8 миллиметр катталикда саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган.

Пастки саккиз қиррали юлдуз ичида рим рақамида узунлиги 6 миллиметр, қалинлиги 2 миллиметрлик "I", "II" ёки "III" рақами тасвири қора ҳошияда тушурилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида жойлашган юлдузнинг ўнг ва чап томони юқорида жойлашган саккиз қиррали юлдузгача тинчлик рамзини ифода этувчи лавр барги тасвиридаги чамбар жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда туширилган.

Кўкрак нишонининг маркази тинчлик, софлик рамзи бўлган яшил ранг билан қопланган. Кўкрак нишонининг марказида "Алпомиш" достонининг бош қаҳрамони - мардлик, жасурлик, эпчиллик, чаққонлик, шижоат ва ватанпарварлик, комиллик ва эзгулик тимсоли бўлган Алпомишнинг Бойчибор отида қўлида камон ушлаб турган тасвири ифодаланган. Алпомишнинг юзи оқ, соқоли қора, қўлларидаги ҳимоя кийими ва оёғидаги этиги ҳамда отининг эгари қизғиш, совути ва камони оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган оч рангда тасвирланган.

Алпомишнинг Бойчибор лақабли отининг думи, ёли, тумшуғининг олд қисми ҳамда туёқлари оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган оч рангда тасвирланган. Отнинг ўзи оқ рангда, оёғининг ўнг орқа оёғи қорамтир рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2.2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Нишоннинг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун тўғнағич мослама ўрнатилган.


"Алпомиш" кўкрак нишони

"Алпомиш"кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи


"Алпомиш" кўкрак нишони гувоҳномаси 100х70 миллиметр ўлчамдаги тўрт бурчак шаклида бўлиб, 350 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони мовий рангда бўлиб, унинг чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг ташқи томони юқори қисми ҳошиясидан 5 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфлар билан "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деб ёзилган.

Гувоҳноманинг устки қисми марказида "Алпомиш" кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамда ва рангда нишоннинг тасвири акс эттирилган. Тасвирнинг пастки қисмида катта ҳарфлар билан "ГУВОҲНОМА" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони оқ рангда бўлиб, 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган. Гувоҳноманинг юқори қисми чеккасидан 12 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфларда "Алпомиш" комплекси талабларини бажарганлиги учун" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўзлардан 15 миллиметр пастда тақдирланадиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган ва учинчи чизиқ охирига "миқёсидаги" сўзи ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), чизиқ остида ("Times new Roman Bolt" шрифти, курсив, 7,5-кегль) маҳалла, ташкилот, таълим муассасаси, туман (шаҳар), вилоят, республика сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда узунлиги 5 миллиметр бўлган битта чизиқ тортилган, чизиқдан сўнг "даражали кўкрак нишони билан тақдирланади." ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 15 миллиметр пастда узунлиги 80 миллиметрли битта чизиқ тортилган, чизиқ ости чап томонига "(лавозими)", ўртада "(имзо)" ва ўнг томонда "(муҳр ўрни)" курсивда ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони паст ҳошиядан 5 миллиметр юқори қисми чап томонидан "20___ йил "____" _________________" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган. Ёзувлар ва чизиқлар қора рангда акс эттирилган.


"Алпомиш" кўкрак нишони гувоҳномаси

"Барчиной" кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи


"Барчиной" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

"Барчиной" кўкрак нишонининг олд томони чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 1,5 миллиметр қалинликда ички доира шаклида бўлган сариқ рангли ҳошия билан ўралган. Ҳошиянинг ичида, кўкрак нишони олд юқори қисмида босма ҳарфлар билан "BARCНINOY" сўзи лотин алифбосида (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 16-кегль) жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда ёзилган.

"BARCНINOY" сўзи бошланиши ва якунида 4 миллиметр катталикда ер юзида тинчлик учун хизмат қилувчи билим ва маънавиятни янада бойитишни ифодаловчи саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида 8 миллиметр катталикда саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган.

Пастки саккиз қиррали юлдуз ичида рим рақамида узунлиги 6 миллиметр, қалинлиги 2 миллиметрлик "I", "II" ёки "III" рақами тасвири қора ҳошияда туширилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида жойлашган юлдузнинг ўнг ва чап томони юқорида жойлашга саккиз қиррали юлдузгача тинчлик рамзини ифода этувчи лавр барги тасвиридаги чамбар жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда туширилган.

Кўкрак нишонининг маркази тинчлик, софлик рамзи бўлган яшил ранг билан қопланган. Кўкрак нишонининг марказида "Алпомиш" достонининг қаҳрамони - аёллар тимсолидаги мардлик, жасурлик, эпчиллик, чаққонлик, шижоат ва ватанпарварлик, комиллик ва эзгулик тимсоли бўлган Барчинойнинг отда ўтирган ҳолатда чап қўлида оқ рўмолча ушлаб турган тасвири ифодаланган. Барчинойнинг юзи, рўмоли ва кийими оқ, нимчаси кўкимтир, оёқ кийими, ички кийими ва отининг эгари қизғиш рангда тасвирланган. Барчиной отининг думи, ёли, тумшуғининг олд қисми ҳамда туёқлари оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган оч рангда тасвирланган. Отнинг ўзи оқ рангда, оёғининг чап орқа оёғи қорамтир рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2.2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Нишоннинг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун тўғнағич мослама ўрнатилган.


"Барчиной" кўкрак нишони

"Барчиной" кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи


"Барчиной" кўкрак нишони гувоҳномаси 100х70 миллиметр ўлчамдаги тўрт бурчак шаклида бўлиб, 350 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони кўк рангда бўлиб, унинг чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг ташқи томони юқори қисми ҳошиясидан 5 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфлар билан "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деб ёзилган.

Гувоҳноманинг устки қисми марказида "Барчиной" кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамда бир рангда нишоннинг тасвири акс эттирилган. Тасвирнинг пастки қисмида катта ҳарфлар билан "ГУВОҲНОМА" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони оқ рангда бўлиб, 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган. Гувоҳноманинг юқори қисми чеккасидан 12 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфларда "Алпомиш" комплекси талабларини бажарганлиги учун" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўзлардан 15 миллиметр пастда тақдирланадиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган ва учинчи чизиқ охирига "миқёсидаги" сўзи ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), чизиқ остида ("Times new Roman Bolt" шрифти, курсив, 7,5-кегль) маҳалла, ташкилот, таълим муассасаси, туман (шаҳар), вилоят, республика сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда узунлиги 5 миллиметр бўлган битта чизиқ тортилган, чизиқдан сўнг "даражали кўрак нишони билан тақдирланади." ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 15 миллиметр пастда узунлиги 80 миллиметрли битта чизиқ тортилган, чизиқ ости чап томонига "(лавозими)", ўртада "(имзо)" ва ўнг томонда "(муҳр ўрни)" курсивда ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони паст ҳошиядан 5 миллиметр юқори қисми чап томонидан "20___ йил "____" _________________" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган. Ёзувлар ва чизиқлар қора рангда акс эттирилган.


"Барчиной" кўкрак нишони гувоҳномаси

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини

янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари

ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ҚОНУНЧИЛИКНИ

ВА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистоннинг миллий спорт тури мақомини белгилаш мақсадида Ўзбекистон миллий спорт турлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.


2019 йил

март

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


2.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича федерация, уюшма ва ассоциациялари фаолияти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш, уларнинг асосий вазифалари ва фаолиятини ривожлантириш тартибини белгилаш.


2019 йил

апрель

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


    

II. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ ВА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ

БЎЙИЧА ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА

ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ДАРАЖАСИНИ ЮКСАЛТИРИШ

       

3.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича ўқув дастурлари, шу жумладан илмий ва услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Тренерлар, спортчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш, ўсиб келаётган авлоднинг миллий спорт турларига ва халқ ўйинларига нисбатан қизиқишларини ошириш.


2019-2020

йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


4.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича Республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ўтказиш.


Режа

асосида,

доимий


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


5.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳакамларини тиббий диспансер назоратидан ўтказиш ва уларнинг мунтазам равишда ҳар 6 ойда камида бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш.


Режа

асосида,

доимий


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


III. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ ВА ХАЛҚ

ЎЙИНЛАРИ БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

6.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари кафедрасини ташкил этиш, бунда:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Ўзбекистоннинг маданий қадриятларини халқаро майдонда тақдим этувчи муносиб, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Ўзбекистоннинг маданий меросини сақлаб қолиш ва келажакда янада ривожлантириш.

Шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари коллежлари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари бўлимларини ташкил этиш.

2019-2020

ўқув

йилидан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича кадрлар захираси (тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқалар)ни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.


2019 йил

март

ойидан

бошлаб


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


IV. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ ВА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ

БЎЙИЧА ОММАВИЙ-ЖИСМОНИЙ ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ

8.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейларнинг спорт иншоотларидан, спорт залларидан асосий дарс машғулотларидан бўш вақтларида самарали фойдаланиш.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракатларини шакллантириш ва ривожлантириш (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва ҳ.к.), умумий ривожлантирувчи ва айрим сафланиш машқларини шакллантириш.

Спорт таълим муассасаларида спорт турлари бўйича ўтказиладиган ўқув машғулотлари жараёнида ҳаракатли халқ ўйинларини кенг жорий этиш.

Ҳар бир таълим муассасасида ўқувчиларнинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари билан шуғулланишлари учун спорт тўгараклари ва секцияларини ташкил этиш.

2019 йил

март

ойидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


9.

Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича ҳудудий босқичлардан иборат бўлган Республика чемпионатлари, кубоклари, турнирлари ва фестивалларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш.


Режа

асосида,

доимий


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


10.

Вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ҳамда маҳаллалар (аёллар учун алоҳида дастур асосида) ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва ҳаракатли ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этиш ва уларни оммавий равишда юқори савияда ўтказиш.


Ҳар йили

апрель-май

ойларида


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)

V. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ

ВА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИ КЕНГ ЁРИТИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ЭТИШ ИШЛАРИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА ТАЪСИРЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ

11.

Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ташкилий тадбирларни ахборот сифатида ижтимоий тармоқлар орқали жойлаштириш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, мақолалар яратиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2019 йилдан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


12.

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича энг фаол иштирокчиларига муносиб эътибор қаратиш мақсадида "Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тарғиботчиси" номинациясини таъсис этиш.


2019 йилдан

бошлаб


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


13.

Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича оммабоп бадиий китоблар яратиш ва чоп этиш.


2019 йил

апрель


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


VI. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ИҚТИДОРЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА МИЛЛИЙ ТЕРМА

ЖАМОАЛАРИ ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

14.

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари, фестивалларида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда фаол ҳаракатга эга бўлган иқтидорларни танлаб олиш (селекция), уларни спорт мактабларининг малакали мураббийлари раҳбарлигида тарбияланишга жалб этиш.


2019 йилдан

бошлаб


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


15.

Спорт таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларини ўтказиш орқали энг кучли спортчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўриш.


2019 йилдан

бошлаб

доимий


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


VII. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ ВА ХАЛҚ

ЎЙИНЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МАЙДОНДАГИ

РИВОЖИНИ ТАЪМИНЛАШ

16.

Ўзбекистон халқи анъаналари ва маданиятини намоён этиш, миллий спорт турларини сақлаш ва ривожлантириш, миллатлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида халқаро спорт фестивалларида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мамлакатимиз вакилларининг иштирокини таъминлаш ва кўргазмали чиқишлари намойиши орқали миллий спорт турларимизни дунё мамлакатларига танитиш.


Режа

асосида,

доимий


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


17.

Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари, кубоклари, халқаро турнирлари ва фестивалларида миллий терма жамоаларимиз иштирокини таъминлаш, хорижий давлатларда миллий спорт турларимиз федерациялари ташкил этилишига эришиш.


2020-2024

йиллар

давомида


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари)


   





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

5-ИЛОВА



Спортнинг ўйин турларини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. СПОРТНИНГ ЎЙИН ТУРЛАРИ БЎЙИЧА СПОРТЧИЛАРНИ

САРАЛАШ, ТАЙЁРЛАШ, СПОРТ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Мактабгача таълим муассасаларида спортнинг ўйин турлари элементларини қамраб олган ҳолда, ҳаракатли ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

август

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлиги


2.

Ҳар бир туман (шаҳар) бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг ўйин турларини кенг тарғиб қилиш, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида спортнинг ўйин турлари бўйича мусобақаларини тўрт босқичда (мактаб, туман, вилоят, республика) юқори савияда, тизимли равишда узлуксиз ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини ташкил этиш.


2019-2020

йилларда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


3.

Ёш спортчилар ўртасида йил давомида маҳорат дарсларини ва ўқув-машғулот йиғинларини ташкиллаштириш.


Календарь

режа

асосида


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Республикамизнинг барча ҳудудларида айниқса, чекка қишлоқларда ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, жумладан, Спортнинг ўйин турлари бўйича қизлар спортини ривожлантириш ва уларни белгиланган тартибда спортга жалб этиш:

Спортнинг ўйин турлари бўйича "Аёллар спорти" фестивалини ўтказиш;

I босқич - туман (шаҳар);

II босқич - вилоят;

III босқич - республика (финал);

Спортнинг ўйин турлари бўйича ёш оилалар ўртасида "Соғлом оила" спорт мусобақаларини ўтказиш:

I-босқич: туман (шаҳар);

II-босқич: вилоят;

III-босқич: республика (финал).


Календарь

режа

асосида


Календарь режада назарда тутилган маблағлар, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари Федерацияси, спорт федерациялари (уюшмалари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Жойлардаги спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш юзасидан дам олиш кунларида уюшмаган аҳолини спортнинг ўйин турлари билан шуғулланишлари учун спорт мажмуалари ва стадионларида шароитлар яратиш.


2019-2020

йилларда


Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдонларида ўқув дарсларидан ташқари вақтларда спортнинг ўйин турлари бўйича мамлакат терма жамоаси спортчилари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож (ногирон) ва кам таъминланган ҳамда болалар уйида тарбияланаётганлар учун ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш бўйича спорт заллари ва майдонларининг ижара тўловисиз бепул ажратилишини таъминлаш.


2019-2020

йилларда


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


II. СПОРТНИНГ ЎЙИН ТУРЛАРИ БЎЙИЧА СПОРТЧИЛАРНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

7.

Жойларда спортнинг ўйин турларини ривожлантириш учун вилоят, шаҳар (туман) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига ҳар бир спорт тури учун ҳар йили зарур маблағлар ажратиш.


2019 йилдан

бошлаб

ҳар йили


Давлат бюджети маблағлари доирасида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

8.

Ёш иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва "оммавийликдан - профессионалликка" ўтиш тизимини яратиш.

Спортнинг ўйин турлари бўйича спортчиларни босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт

тўгараклари;

болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ);

спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (ИБЎСМ);

олимпия захиралари коллежлари;

спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби (СЎРОСММ);

юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.


2019-2020

йилларда

Ижрочилар маблағлари, Календарь режада назарда тутилган маблағлар, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Спортнинг ўйин турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-қўлланма дастурларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.


2019 йилдан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. СПОРТНИНГ ЎЙИН ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ФЕДЕРАЦИЯЛАР

ВА БОШҚА СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ ВА УЛАРНИ СПОРТ ЖИҲОЗЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

10.

Спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва талабномага мувофиқ уларни спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозлаш.


Доимий

Давлат бюджети маблағлари доирасида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги

11.

Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебеллар, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрлари асосида мактабгача таълим ташкилотларини спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.

2019-2020

йилларда


Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. МАМЛАКАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИНИ ТИББИЙ-БИОЛОГИК,

ФАРМАКОЛОГИК ВА СПОРТ-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН

ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШНИ ИМТИЁЗЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12.

Спортнинг ўйин турлари бўйича терма жамоа таркибидаги спортчиларни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Спорт ўйинлари бўйича федерациялар буюртманомасига мувофиқ бир йилда икки маротаба Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолларда фармакологик жиҳатдан таъминлаш ва реабилитация қилган ҳолда даволаш ишларини ташкил этиш.


2018-2020

йилларда


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий Маркази


13.

Спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланаётган миллий терма жамоа аъзоларини тиббий кузатув остига олиш ҳамда уларни тиббий-биологик, фармакологик воситалар билан йилига икки маротаба таъминлаш.


2018-2020

йилларда


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


V.ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА СПОРТНИ КЕНГ

ЁРИТИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ

ТАРЗИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА ТАЪСИРЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ

14.

Спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини, жумладан спорт тадбирларини, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига асосан спортнинг ўйин турлари бўйича мамлакатимизда ўтказиладиган миллий ва халқаро мусобақалардан тўғридан-тўғри ва ёзиб олинган трансляцияларни уюштириш, спорт турлари ривожланишини ифодаловчи роликларни эфирга узатиб бориш.


Доимий

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари


15.

Спортнинг ўйин турларини кенг тарғиб этиш мақсадида республика ва маҳаллий телерадиоканаллар, босма ва интернет нашрлари орқали туркум кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш ҳамда мақолалар чоп этиш.


Доимий

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари


16.

Спортнинг ўйин турлари бўйича совриндор спортчилар тўғрисида кўрсатувлар ва қисқа метражли ҳужжатли фильмлар тайёрлаш ва аҳолига ҳавола этиш.


2018-2020

йилларда


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 89-модда