Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2018 й. ПҚ-4065-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2018 й.

N ПҚ-4065



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Виночилик ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда мазкур соҳада назоратни кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилишни янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров) бир ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

янги киритилаётган лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган,



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)