Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 й. 103-сон "Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2019 й.

N 103




ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ ТОМЧИЛАТИБ

СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда, айниқса пахта етиштиришда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг ҳосилдорлигини янада оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхатни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни:

2019 йилда - ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳисобидан ажратиб берсин;

келгуси йилларда - субсидия ажратиш учун бюджет параметрларини шакллантиришда кўзда тутиб борилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тажрибаси якунларини ўрганиб чиқиб зарур ҳолларда 2020 йил 1 апрелга қадар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль