Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2018 й. 482-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2018 й.

N 482




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИГА

ТАШРИФЛАРИ ДАВОМИДА ЮКЛАТИЛГАН

ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИНИ СЎЗСИЗ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз ҳудудларига ташрифлари жараёнида ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини топишга қаратилган аниқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан ўтган икки йил давомида:

Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлар якунлари бўйича имзоланган баёнларга мувофиқ жами 212 та муҳим аҳамиятга эга бўлган топшириқлар ижросини таъминлаш натижасида 131 та ижтимоий соҳа муассасалари, 616 та муҳандислик-коммуникация соҳаси объектлари янгидан қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди. Шунингдек, 1362 та оилага мўлжалланган уй-жойлар янгидан қурилди, 511 та кўп қаватли уй-жойлар ҳолати яхшиланиб, атроф ҳудудлари обод қилинди, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, каналлар тозаланди.

Мисол учун, 26,4 млрд сўм бюджет маблағи ҳисобига 101 км узунликда "Қўнғирот-Мўйноқ" сув қувури тортиб келинди ва сув тақсимлаш иншооти қуриб фойдаланишга топширилиши ҳисобига Мўйноқ тумани аҳолиси марказлашган тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди. Шунингдек, ичимлик сув таъминоти оғир бўлган 7 та туманда 19,1 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

Ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 574,7 млрд сўмлик жами 2 186 та тадбиркорлик лойиҳалари ишга туширилиб, 11,3 мингта янги иш ўрни ташкил этилди.

Хоразм вилоятига ташрифлар якунлари бўйича имзоланган баёнларга мувофиқ жами 222 та муҳим аҳамиятга эга бўлган топшириқлар ижросини таъминлаш натижасида:

"Урганч-Хива" темир йўли қуриб, фойдаланишга топширилди ҳамда Хива шаҳрида темир йўл вокзали янгидан қурилди ва вокзалолди ҳудудлари ободонлаштирилди;

"Урганч" халқаро аэропортида қўшимча реконструкция ва қурилиш ишлари тўлиқ якунланди;

Урганч туманидаги "Туркманлар" маҳалласида улкан бунёдкорлик ишлари бажарилиб, ҳудуд қиёфасида ободлик акс этди;

Урганч ва Хива туманларида туристик манзиллар янгидан реконструкция қилиниб, янада замонавий қиёфа акс эттирилди.

Вилоятнинг барча соҳаларига сўнгги икки йил мобайнида барча манбалар ҳисобидан умумий қиймати 1 трлн 600 млрд сўмлик инвестиция маблағлари жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан жойларда юқорида санаб ўтилгани каби улкан, тарихий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар амалга оширилаётган бир вақтда, Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, мутахассислари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда ҳудудларнинг айрим мутасадди раҳбарларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганликлари оқибатида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жорий йилнинг июнь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган топшириқларнинг ижро ҳолати, аҳоли турмуш даражасини ошириш, муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида яққол намоён бўлди. Хусусан:

Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар натижасида ташриф баёнлари билан юклатилган жами 212 та топшириқдан 22 тасининг ижроси ҳанузгача таъминланмасдан қолаётганлиги аниқланган. Жумладан:

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Х. Салиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.А. Абдувалиев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б.Б. Камолов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (У.Х. Саидов), "Ўзбекчармсаноат" уюшмаси (С.Ў. Умрзаков), "Асака" банки (Қ.К. Муллажонов) ҳиссасига 1 тадан;

Қурилиш вазирлиги (А.Х. Тўхтаев) ҳиссасига 2 та;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев) ҳиссасига 3 та тўғри келмоқда.

Мисол учун, Нукус шаҳрида 120 ўринли замонавий клиника қуриш лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари якунига етказилмаганлиги, пудратчи ташкилот ("Trest-12" АЖ) томонидан қурилиш ишлари ҳажмига ўта юқори нарх қўйилганлиги оқибатида молиялаштириш очилмасдан, қурилиш ишлари 2018 йил апрель ойида тўхтаб қолган.

Ўрганиш давомида объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳеч қандай асосларсиз маблағларни қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув тергов ҳаракатлари бошланган.

Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар натижасида ташриф баёнлари билан юклатилган жами 222 та топшириқдан 19 тасининг ижроси таъминланмаганлиги аён бўлган. Жумладан:

Маданият вазирлиги (Б.С. Сайфуллаев), "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси (И.У. Хайдаров), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (У.Х. Саидов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У.М. Мустафоев), "Ўзтрансгаз" АЖ (Ш.А. Турсунов), Халқ банки (А.Н. Абдуллаев) ҳиссасига 1 тадан;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б.Т. Юсупов), Қурилиш вазирлиги (А.Х. Тўхтаев), "Ўзэлтехсаноат" АК (А.А. Абдуллаев) ва Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) ҳиссасига 2 тадан тўғри келмоқда.

Мисол учун, "Ўзтрансгаз" АЖ (Ш.А. Турсунов) томонидан вилоятда маиший газ баллонлари сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишлари якунига етказилмаган, қурилиш ишларини бажарган пудратчиларга 844 млн. сўм ҳамда бошқа бажарилган ишлар учун 3 млрд сўм маблағ белгиланган тартибда тўлаб берилиши таъминланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз ҳудудларига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш, юқорида қайд этиб ўтилган мавжуд қолоқликларни бартараф этиш ҳамда келгусида шу каби камчиликларнинг такрорламаслигини олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташриф баёнлари ижросини таъминлашда йўл қўйган қолоқликлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан қуйидаги раҳбарларга огоҳлантириш эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Қурилиш вазирлиги раҳбарлари А.Х. Тўхтаевга, К.Н. Тулягановга Нукус шаҳридаги Э. Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритмаганлиги учун;

Маданият вазири Б.С. Сайфуллаевга Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида келажакда "Ўлкашунослик" музейини ташкил этиш ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун;

Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсуповга Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқламаганлиги учун;

Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраевга "Бўстон каналини қуриш" объекти қурилиши учун 2018 йил январь ойидан молиялаштириш очилишини таъминламаганлиги учун;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиевга 2018 йилда "Орол бўйи минтақасини ривожлантириш" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км. сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга ошириш ишларини кечиктирилганлиги учун;

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А. Абдувалиевга Амударё туманидаги давлат аҳамиятидаги 4р181 "Қипчоқ - Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 15 км. қисмини капитал таъмирлаш ишларини 2018 йил тўла таъмирлаш ишлари манзилли дастурига киритиб, амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги бош директори ўринбосари Б.Б. Камоловга Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 200 млн. долларига тенг бўлган лойиҳалар ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқламаганлиги учун;

"Ўзэлтехсаноат" АК раиси в.б. А.А. Абдуллаевга "Урганч Элтехсаноат" МЧЖда маиший электротехника маҳсулотлари (электр чойнак, дазмол, вентиляторлар) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тармоқ режа-жадвалини тасдиқлаб, бажарилишини таъминламаганлиги учун;

"Ўзбекчармсаноат" уюшмаси раиси С.Ў. Умрзаковга Нукус шаҳрида маҳаллий чармдан йилига 300 минг жуфт экспортга мўлжалланган болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги учун;

"Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси раиси И.У. Хайдаровга Янгиариқ туманидаги Остона ҳудудида бўш турган бино-иншоот негизида йилига 12 млн. метр мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 млн. долларлик тўқимачилик корхонасини ишга тушириш чораларини кўрмаганлиги учун;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари У.Х. Саидовга "Хазорасп" ЭИЗ ҳудудида жойлашган "Жанубгазқурилиш" АЖга тегишли ишлаб чиқариш ҳудудини самарали ишлатиш ва лойиҳаларни жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва режага мувофиқ амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;

"Ўзбекэнерго" АЖ раиси У.М. Мустафоевга туристлар учун Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги "Регистон" мажмуасига ўхшаган свето шоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритмаганлиги учун;

"Ўзтрансгаз" АЖ раҳбарлари Ш.А. Турсуновга, О. Амановга, М. Бошмановга Хоразм вилоятнинг Хива туманида 3 та, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ, Боғот туманларида 1 тадан маиший газ баллонлар сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишларини охирига етказмаганлиги учун;

Халқ банки раиси А.Н. Абдуллаевга Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминламаганлиги учун;

"Асака" банки раиси Қ.К. Муллажоновга Чимбой туманидаги "Чимбой текстиль" корхонасига тумандаги "Эски пахта заводи" биноси негизида тўқимачилик корхонасини ташкил этиш учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмаганлиги учун;

Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси А. Мирсоатовга, Ўзсаноатқурилишбанки бошқаруви раиси в.б. А. Воитовга, Алоқа банк бошқаруви раиси К. Ирисбековага, Агробанк бошқаруви раиси в.в.б. Р. Маматқуловга, Турон банк бошқаруви раиси Ч. Мирзаевга, Ипотека-банк бошқаруви раиси О. Мусаевга, Микрокредитбанк бошқарув раиси О. Алмардоновга, Капиталбанк бошқаруви раиси в.в.б. Э. Наджмитдиновга, "InFinBank" бошқаруви раиси Б. Бурхановга, Ҳамкорбанк бошқаруви раиси в.в.б. Ж. Хасановга, Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Б. Муллахановга Нукус шаҳридаги Э. Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда молиялаштирилишини ташкил этмаганликлари учун;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариевга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан таклиф киритмаганлиги ҳамда 2018 йилда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган Нукус шаҳрида 20 та ва туманларда жами 150 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритмаганлиги, шунингдек, 2018 йилда "Орол бўйи минтақасини ривожлантириш" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км. сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;

Хоразм вилояти ҳокими в.б. Ф.У. Эрмановга Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашида Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, шунингдек ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгиланган барча масъул ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаганлиги учун.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги топшириқлар ва бошқа долзарб вазифалар ижросига маҳаллий ҳокимлик мутасадди раҳбарлари томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С. Нагметовга, Тўрткўл тумани сектор раҳбарлари (Н. Худойбергенов, У. Кудайбергенов, А. Илёсов, Н. Абдабов)га, Мўйноқ тумани ҳокими С. Даулетовга, Амударё тумани ҳокими С. Йўлдошевга, Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Д. Ибрагимовга, Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б. Камоловга, Қораўзак тумани ҳокими Д. Утемуратовга, Қораўзак тумани прокурори С. Давлетмуратовга ҳамда Қораўзак тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М. Толибоевга;

Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У. Машариповга, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи О. Тоировга, Гурлан туманидаги сектор раҳбарлари (Қ. Мадрахимов, Ж. Ахмедов, Ф. Салаев, Х. Жуманиязов)га, Урганч тумани ҳокими О. Бекчонов ва Хонқа тумани ҳокими О. Жуманазаров ва Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Ниязовга интизомий чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан қатъий назорат тизимини ўрнатмаганликлари Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва мутахассисларига кўрсатиб ўтилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутасадди раҳбарлари:

уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ва алоҳида ҳужжатлари билан юклатилган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва сўзсиз таъминлашга қаратилган тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиб, кенгайтирилган мажлисда кенг муҳокама этган ҳолда тасдиқласин ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;

мазкур қарорнинг 1, 2-иловалари билан тасдиқланган "йўл харита"ларида юклатилган топшириқлар бажарилишини самарали ташкил этсинлар ҳамда ҳар бир топшириқ натижалари юзасидан тегишли ахборотларни мунтазам киритиб борилишини таъминласинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва мутахассислари:

мазкур қарорнинг 5-бандида юклатилган вазифаларни мутасадди идоралар томонидан бажарилишини қатъий назоратга олинсин;

қолоқликка йўл қўйиш ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилсин;

зарур ҳолларда масъул раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида муҳокама этиш учун таклифларни киритиб борсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда ҳар ҳафтада:

Республиканинг бир ҳудудига чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини жойида ўрганиб чиқсин, бажарилиши ҳолатини таҳлил қилсин, муаммо ва камчиликларни аниқласин;

ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва бир кунлик муддатда камчиликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама ўтказилишини, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминласин;

камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида "йўл харитаси" лойиҳасини ўрнатилган тартибда комплекс раҳбарлари билан келишилишини ҳамда бу асосда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини тасдиқлаши ва ижрога қаратилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш тартибига (3-илова) мувофиқ таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ижроси юзасидан самарали назорат тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташриф баёнлари билан юклатилган тегишли топшириқларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни:

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ҳафтанинг тўртинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментларига;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари мутасадди идоралардан олинган ахборотларни йиғиб, таҳлил этиб ва умумлаштирган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига;

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти республиканинг барча ҳудудлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, таҳлилий материалларни тайёрлаган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж. Раматов)га тақдим этсин.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж. Раматов) томонидан ташриф баёнлари ижроси юзасидан тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда ҳар ой якунидан сўнг кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим этиш тартибига (4-илова) мувофиқ амалга оширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Д.А. Кучкаров, А.С. Султанов, А.А. Абдухакимов, С.Р. Холмурадов, З.Т. Мирзаев, Н.С. Отажанов, Т.К. Нарбаева комплекс таркибига кирувчи мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини ўрганиб чиқсин, бажарилиши ҳолатини таҳлил қилсин, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқласин;

таҳлиллар натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва ҳар ҳафтада камчиликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилишини, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминласин;

камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида "йўл харитаси" лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У. Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (М.Б. Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р. Базаров)га тақдим этилишини таъминласин.


10. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У. Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (М.Б. Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р. Базаров) тегишли комплекслар томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида тегишли "йўл харита" лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси муҳокамасига киритилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари (А.Ж. Раматов, Д.А. Кучкаров, А.С. Султанов, А.А. Абдухакимов, С.Р. Холмурадов, З.Т. Мирзаев, Н.С. Отажанов, Т.К. Нарбаева), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 июндаги

482-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича

тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари

ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

Т/р

Ташриф баёнига мувофиқ

топшириқ банди, мазмуни

ва бажариш муддати


Топшириқни ижро

этиш бўйича қўшимча

белгиланган чора-тадбирлар


Ижро муддати


Масъуллар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-21 январь кунлари

Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган

мажлис баёни (25.01.2017 й., 01-21-12-2-сон) ижроси бўйича

1.

9.2-банд.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Марказий банк (Нурмуратов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Нукус шаҳридаги Э.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини жорий йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритсин.

Муддат: 01.02.2017 й.


1. Қурилиши кўзда тутилган кўп қаватли уй-жойлар нархининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар қуриладиган ҳудудларда жойлашган бузиладиган аҳоли уйлари учун товон тўловларини уй-жойларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш.


2018 йил

25 июлга қадар

Бош вазир ўринбосари (Ж. Қўчқоров)



Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ф. Тошпўлатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), Микрокредитбанк (О. Алмарданов),


2. Пудрат ташкилотларнинг уй-жойларни қуриш учун зарур бўлган маблағларга эҳтиёжини белгиланган нормалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш.


2018 йил

25 июлга қадар

3. Ҳар бир кўп қаватли уйнинг қурилиши бўйича "йўл харита" ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

Унда қурилишнинг ҳар бир жараёнида зарур маблағ манбаларини, масъулларни ва муддатларни аниқ белгилаш.


2018 йил

25 июлга қадар

"Асака" банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Алоқабанк (К. Ирисбекова), Туронбанк (Ч. Мирзаев), Ҳамкорбанк (Ж. Хасанов), Капиталбанк (Э. Наджмитдинов),


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан янги қурилиши кўзда тутилган кўп қаватли уй-жойларни қурилиш ишларини бошлаш учун зарур ер майдонларини ажратиш ишларини тезлаштириш.


2018 йил

25 июлга қадар

Инфинбанк (Б. Бурхонов)

5. 2017 йилда қурилиши кўзда тутилиб тижорат банклари томонидан молиялаштириш очилган, бироқ пудратчи ташкилотлар томонидан ўзлаштирилмай қолган 58,8 млрд сўм ҳамда 2018 йилда қурилиши кўзда тутилиб тижорат банклари томонидан молиялаштириш очилган, бироқ пудратчи ташкилотлар томонидан ўзлаштирилмай қолган 407,4 млрд сўм маблағларни белгиланган тартибда мижознинг талабига асосан босқичма-босқич тасдиқланган "йўл харита"га асосан ўзлаштирилишини таъминлаш.


2019 йил

1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев)








Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), Микрокредитбанк (О. Алмарданов), "Асака" банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Алоқабанк (К. Ирисбекова), Туронбанк (Ч. Мирзаев), Ҳамкорбанк (Ж. Хасанов), Капиталбанк (Э. Наджмитдинов), Инфинбанк (Б. Бурхонов), "Ягона буюртмачи хизмати" ИК


6. Пудратчи ташкилотлар томонидан уй-жойларнинг қурилиши жараёнида белгиланган қурилиш нормаларига асосан ишларнинг бажарилишини жорий мониторинг қилиб бориш ва натижаси юзасидан маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, прокуратурага ва тижорат банкларига тақдим этиш.


2018 йил

1 август,

1 октябрь,

1 декабрь

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши уй-жойларни харид қилувчиларни рўйхатини тўлиқ шакллантириб улар томонидан бошланғич бадалларни (хонадонлар қийматининг 25 фоизи) тўлиқ тўланишини таъминлаш.

    

2018 йил

1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев)


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қурилаётган уйларни коммуникация тармоқларига (электр энергия, табиий газ, сув, оқова) уланиши бўйича жадвал ишлаб чиқиб, у асосида уланишини таъминлаш.


2018 йил

25 июлга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзбекэнерго (У. Мустафоев), Ўзтрансгаз (Ш. Турсунов), Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги (М. Салиев)

9. Давлат қабул комиссияси томонидан қуриб битказилган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич қабул қилиш жараёнини тезлаштириш мақсадида, қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Бунда, уй-жойларнинг аҳоли яшаши учун барча қулайликларга эга бўлиши юзасидан комиссия масъулиятини янада оширишни кўзда тутиш.


2018 йил

25 июлга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев)

2.

16-банд.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), туман ҳокимлари, "Қишлоқ қурилиш банк" (Муллаханов) ва тижорат банклари, қўшимча қуриладиган ушбу 400 та уйларга якка тартибдаги қурувчиларни ўрнатилган тартибда аниқлаб, жорий йил 1 апрелга қадар бошланғич бадалларни шакллантириш вазифаси юклатилсин. Ушбу уйлар жорий йил 1 октябрга қадар фойдаланишга топширилиши таъминлансин.

Муддат: 01.10.2017 й.

1. Қурилиш ишлари якунланган 179 та уй-жойларни давлат архитектура ва назорати инспекцияси билан ўрганиб чиқиб, улардаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


2018 йил

1 июлга қадар


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), "Қишлоққурилиш-инвест" ИК, "Қишлоқ қурилиш банк" (Б. Муллаханов), тижорат банклари, туман ҳокимлари

2. Қурилиш ишлари якунига етказилмаган 40 та уй-жойлар бўйича:


ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш;

2018 йил

25 июнь

қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш;

қурилиш

жараёнида

бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда ҳар душанба куни молиялаштириш;

ҳар 15 кунда

ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш;

ҳар 15 кунда

қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


2018 йил 1 август

3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергия ва табиий газ) тармоқлари қурилишини якунлаш.


2018 йил

10 август

3.

18-банд.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Молия вазири (Ходжаев), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Закиров) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) 10 кун муддатда Хўжайли туманида замонавий лойиҳалар асосида марказий (бош) кўчасини белгиласин. Ушбу кўча бўйида 3 қаватли 40 та уй қурилишини таъминласин ҳамда 2017-2018 йиллар давомида фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

Муддат: 02.02.2017 й.

1. 2017 йилда бошланган ва қурилиш ишлари амалга оширилаётган 20 та уй-жойлар бўйича:


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Марказий банк (Т. Ишметов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев)

ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш;

2018 йил

25 июнь

қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш;

қурилиш

жараёнида

бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда уларни молиялаштириш;

ҳар 15 кунда

ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш;

ҳар 15 кунда

қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


2018 йил

1 октябрь

2. 2018 йилда қурилиш ишлари бошланган 20 та уй-жойлар бўйича:


ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш;

2018 йил

25 июнь

қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш;

қурилиш

жараёнида

бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда уларни молиялаштириш;

ҳар 10 кунда

ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш;

қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


ҳар 15 кунда

3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергияси ва газ) тармоқлари қурилишни якунлаш.


2018 йил

30 декбрь


4.

69.1-банд.

Бош вазир ўринбосари А. Икрамов, Соғлиқни сақлаш вазири (Хаджибаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) 2017-2018 йиллар давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали қошида замонавий клиника қуриш ва жиҳозлаш ҳамда Россия, Корея, Австрия каби давлатларнинг етук клиникалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, энг ноёб жарроҳлик операцияларини амалга ошириш бўйича барча чораларни кўриш ҳамда тиббиёт йўналишидаги барча олийгоҳларнинг ўқув режа дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.

Муддат: 2018-2019 йиллар.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қурилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа нархини оптималлаштириш ва қисқа муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқланишини таъминласин.

2018 йил

20 июлга

қадар

Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов) Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов, К. Ризаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-16 декабрь кунлари

Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган

мажлис баёни (26.12.2017 й., 21/1-3272-сон) ижроси бўйича

5.

11-банд.

Бош вазирнинг ўринбосари З. Мирзаев, "Ўзсаноатқурилишбанк" (Воитов), "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси (Рахматуллаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ғуломов), Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси бўйича кам қувватда ишлаётган ёки фаолият кўрсатмаётган паррандачилик корхоналарини ишга тушириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Муддат: 22.01.2018 й.

1. Нукус туманидаги "Қусчилик" МЧЖ томонидан тегишли гаров ҳужжатларини нотариал тарзда расмийлаштириш.


2018 йил

1 июлга қадар

Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), "Ўзсаноатқурилишбанк" (А. Воитов), "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси (Рахматуллаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев)

2. Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг кредит линияси ҳисобидан 1 млн 572 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш.


2018 йил

1 августга қадар

3. "Қусчилик" МЧЖ томонидан тузилган шартнома асосида асбоб-ускуналарни олиб келиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектни ишга тушириш.


2018 йил

1 декабрга қадар

4. Беруний туманидаги (собиқ "Қият" МЧЖ) "Қорақалпоқ парранда агросаноат" МЧЖга банк томонидан ташаббускорга 5 млрд сўм кредит маблағини ажратиш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва кредит маблағини ажратиш.


2018 йил

1 августга қадар

5. "Қорақалпоқ парранда агросаноат" МЧЖ (собиқ "Қият" МЧЖ) томонидан асбоб-ускуналарни олиб келиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш.


2018 йил

1 ноябрга қадар

6.

19.1-банд.

Бош вазирнинг ўринбосари Н. Отажонов ўн беш кун муддатда Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларининг чорвачиликка ихтисослаштирилаётганини ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасини 2018 йилда техника билан таъминлаш дастурига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминласин.

Муддат: 08.01.2018 й.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон ва 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасига жами 941 дона қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилиши режалаштирилганлиги ва 2018 йил 20 июнь ҳолатига жами 243 донаси етказиб берилгани маълумот учун қабул қилинсин.


Доимий


Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), "Ўзагротехсаноат-холдинг" АЖ (М. Каримов), "Ўзагролизинг" АЖ (А. Саттаров), "Ўзагросервис" АЖ (Р. Хайтов)

2. Юқоридаги қарорларга асосан чорвачиликка ихтисослашган Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларига қишлоқ хўжалиги техникаларини 2018 йил якунига қадар молиялаштириш ва етказиб бериш режа-жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


2018 йил

20 июль

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари ҳокимликлари билан биргаликда харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш.


2018 йил

1 декабрь

4. Амалга оширилган аванс тўловларидан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш.


режа-

жадвалларга

асосан

7.

19.1-банд.

жорий йил 31 декабрга қадар техника етказиб бериш бўйича тармоқ жадвали тасдиқлансин.

Муддат: 31.12.2017 й.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши "Ўзагротехсаноат-холдинг" АЖ ва "Ўзагролизинг" АЖ билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасига 2018 йил иккинчи ярим йилликда етказилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги техникаларига харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш.


2018 йил

1 декабрь


Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), "Ўзагротехсаноат-холдинг" АЖ (М. Каримов), "Ўзагролизинг" АЖ (А. Саттаров), "Ўзагросервис" АЖ (Р. Хайтов)

2. Амалга оширилган аванс тўловларидан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш.


режа-

жадвалларга

асосан

8.

20.1-банд.

"Асака" банки (Муллажонов) икки ой муддатда Чимбой туманидаги "Чимбой текстиль" корхонасига тумандаги "Эски пахта заводи" биноси негизида тўқимачилик корхонасини ташкил этиш учун 10 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратсин.

Муддат: 22.02.2018 й.

1. "Чимбой текстиль" МЧЖ лойиҳаси ўрнига истиқболли лойиҳани киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

30 июнга қадар

Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), "Асака" банки (Қ. Муллажонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), "Ўзтўқимачилик-саноати" уюшмаси (И. Хайдаров)

2. Лойиҳани ишга тушириш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2018 йил

15 июлга қадар

3. Истиқболли лойиҳага кредит бериш учун молиялаштиришни очиш.


2018 йил

август

9.

26-банд.

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Қўчқоров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев) "Бўстон каналини қуриш" объекти қурилиши учун 2018 йил январь ойидан молиялаштириш очилишини таъминласин.

Муддат: 31.01.2018 й.

1. Манзиллий дастурни тасдиқлаш, Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази ва "UzGIP" МЧЖ ўртасида шартнома имзолаш.


2018 йил

10 июль

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Ҳамраев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов)

2. Субпудрат лойиҳа ташкилотларини танлашга эълон бериш.


2018 йил

15 июль


"UzGIP" МЧЖ (Юсупов)


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2018 йил

1 ноябрь

"UzGIP" МЧЖ (Юсупов), Сувхўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)


4. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази ва бош пудратчи ташкилот ўртасида шартномани имзолаш.


2018 йил

15 ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)


5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.


2018 йил

1 декабрь,

тармоқ жадвали

бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази


6. Лойиҳани амалга оширишни мақсадли ўрганиб бориш ва натижасини танқидий муҳокама қилиш.


ҳар ойда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев)

10.

31-банд.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 200 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов) кредит ажратиш учун гаров таъминоти етишмайдиган тадбиркорлар бўйича кафолат беришни таъминлаш чораларини кўрсин.

Муддат: 2018-2019 йилларда.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3790-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари билан қайта молиялаш битимларини имзолаш ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишига 500 млн АҚШ доллари ҳисобидан кредит маблағлари ажратилишини таъминлаш.


2018 йил

20 июлга қадар

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камолов), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), "Асака" банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Турон банк (Ч. Мирзаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Алоқа банк (К. Ирисбекова), Азия Альянс банк, Ипак Йўли банк

2. Халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредит маблағлари ва лойиҳаларни молиялаштириш шартлари бўйича тадбиркорларни жалб қилган ҳолда туманларда семинарлар ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.


2018 йил

1 августга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камолов), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов), тижорат банклари


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига киритилган чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларнинг ҳужжатларини тўлиқ ва сифатли тайёрланиши таъминлаш ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигига кредит талабномаларини тақдим этиш.


2018-2019

йилларда

тармоқ жадвали

асосида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), (А. Мирсоатов), "Асака" банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ипотека банк (О. Мусаев), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Турон банк (Ч. Мирзаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), (К. Ирисбекова), лойиҳа ташаббускорлари


4. Тижорат банклари томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини халқаро молия институтлари билан келишиш ва лойиҳаларни ўз муддатида молиялаштиришни таъминлаш.


2018-2019

йилларда

тармоқ жадвали

асосида


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камалов)

5. Гаров таъминоти етишмайдиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва уларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафолатлари берилишини таъминлаш.


лойиҳа

ҳужжатларини

тайёрлаш

давомида


Тижорат банклари, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов)

11.

33-банд.

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси (Шералиев), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) билан биргаликда Нукус шаҳрида маҳаллий чармдан йилига 300 минг жуфт экспортга мўлжалланган болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ташкил этиш чораларини кўрсин.

Муддат: 01.09.2018 й.


1. Нукус шаҳридаги "Оrient texnology" МЧЖда терини чуқур қайта ишлаш ва уни экспортга йўналтириш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2018 йил

1 июлга қадар

Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), "Ориент Финанс банк" (Б. Парпиев)


2. Лойиҳа ташаббускори томонидан ускуналарни олиб келиш ва ўрнатилишини таъминлаш.


2018 йил

15 август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (С. Умрзаков)

3. Лойиҳани ишга тушириш.


2018 йил

25 август


12.

48-банд.

Бош вазирнинг ўринбосари А. Султанов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сайидов), Шуманай туманидаги "Брикет Шуманай" МЧЖда брикет ишлаб чиқаришни, "Ўзсаноатқурилишбанк" (Воитов) томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг кафиллигида ажратиладиган кредит ҳисобига 2018 йил 1 сентябрга қадар ташкил этсин.

Муддат: 01.09.2018 й.

1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги ташкилотлар кафиллигида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан "Брикет Шуманай" МЧЖга умумий режалаштирилган 3 млрд сўм кредитдан қолган 1,7 млрд сўмини ажратиш.


2018 йил

1 сентябрь


Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (У. Саидов), "Ўзсаноатқурилишбанк" (А.Воитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев)

2. "Брикет Шуманай" МЧЖ томонидан тузилган шартномалар бўйича ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектни ишга тушириш.


2018 йил

1 октябрь

13.

57-банд.

Бош вазирнинг ўринбосари Ж. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (Ерниязов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев) билан биргаликда 15 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан таклиф киритсин.

Мазкур жамғарма ҳисобидан шароити оғир ҳудудларда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиб, хорижий давлатларга кетганларни қайтариш ва уларни уй-жой билан таъминлаш назарда тутилиши белгилаб қўйилсин.

Муддат: 05.01.2018 й.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритиш.


2018 йил

1 июлга қадар

Бош вазир ўринбосари (Ж. Қўчқоров), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Жуманиязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев)

2. Мазкур қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланишини таъминлаш.


2018 йил

1 августга қадар

3. Жамғарма Кенгашини ташкил қилиш ва унинг қарори билан аниқланган ҳудудларда уй-жойга муҳтож шароити оғир оилалар ва хорижий давлатлардан қайтган оилаларнинг рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

1 сентябрга қадар

4. Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, бошқариш.


2018 йил

сентябрь

5. Тасдиқланган тадбирлар асосида уй-жойлар қурилишини молиялаштириш, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш.


2018-2019

йилларда

14.

58-банд.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) билан биргаликда икки ой муддатда Чимбой туманида марказий (бош) кўчани белгилаб, уни замонавий қиёфага келтиришни таъминлаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин.

Бунда мазкур кўчанинг икки томонида 4-5 қаватли уйлар қурилиши назарда тутилсин.

Муддат: 21.02.2018 й.

1. Тижорат банклари билан бирга уй-жойларни молиялаштириш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

25 июнь

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Марказий банк (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

2. Қурилиш ишлари бошланган 20 та уй-жойлар бўйича:


ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш;

2018 йил

25 июнь

қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш;

қурилиш

жараёнида

бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда хар душанба куни молиялаштириш;

ҳар 15 кунда

ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш;

ҳар 15 кунда

қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


2018 йил

30 декабрь

3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ) тармоқлари қурилишни якунлаш.


2018 йил

30 декабрь

15.

61-банд.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Ерниязовнинг 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида "Мактабгача таълим муассасалари йили" деб нишонлаш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин) бир ой муддатда 2018 йилда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган Нукус шаҳрида 20 та ва туманларда жами 150 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилсин.

Бунда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари қурилишини молиялаштириш учун шерикчиликда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари, шу жумладан "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан 40 млрд сўм кредит маблағлари йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

Муддат: 22.01.2018 й.


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, давлат шериги ва хусусий шерик ўзаро 2 томонлама шартнома тузиш.

Давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш.


2018 йил

1 июлга қадар


Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (К. Ризаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), "Ўзсаноатқурилишбанк" (А. Воитов)

2. Тузилган шартнома асосида ажратилмай турган 34,9 млрд сўмлик кредит маблағларини ажратиш.


2018 йил

1 август

3. Бугунги кунгача ишга туширилмаган 154 та давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларини тўлиқ фойдаланишга топшириш.


2019 йил

1 январь

16.

72-банд.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Молия вазирлиги (Қўчқоров) 2018 йилда "Орол бўйи минтақасини ривожлантириш" жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга оширилишини таъминласин.

Муддат: 2018 йилда.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунлаш.


2018 йил

1 июль

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

2. Лойиҳалаш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


2018 йил

3 июль


3. Лойиҳани тегишли вазирлик ва идораларга киритиш ва ҳимоядан ўтказиш ишларини якунлаш.


2018 йил

15 июль

4. Молиялаштиришни очилишини таъминлаш.


2018 йил

30 июль


5. Сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини тўлиқ якунлаш.


2018 йил

1 декабрь

17.

74-банд.

Нукус шаҳар ҳокими (Турешев) Нукус шаҳрида 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадон эгаларига кредитлар расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тижорат банкларига топшириш ишларини ташкил этсин.

Муддат: 2018 йилда.

1. Нукус шаҳрида 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга икки контурли қозонларни ўрнатиш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

25 июнь

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов)


2. Нукус шаҳридаги 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга бирма-бир кириб, ушбу хонадонларга икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш учун истеъмол кредитига эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

1 августга қадар

Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Р. Сейтов)

3. Шакллантирилган рўйхат асосида хонадон эгалари томонидан кредитлар расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тижорат банкларига топшириш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш.


2018 йил

август

4. Тижорат банклари томонидан хонадон эгаларига кредит ажратилишини таъминлаш.


2018 йил

август

5. Сотиб олинган икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни белгилаш, индивидуал иситиш қозонларини олиб келиш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш.


2018 йил

август-

сентябрь

6. Ўз маблағлари ҳисобидан икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш истагини билдирган хонадан эгаларига иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.


2018 йил

август-

сентябрь

7. 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш ишларини тўлиқ якунлаш.


2018 йил

1 октябрга қадар

18.

75-банд.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев) Амударё туманидаги давлат аҳамиятидаги 4р181 "Қипчоқ - Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 15 км қисмини капитал таъмирлаш ишларини 2018 йил тўла таъмирлаш ишлари манзилли дастурига киритиб, 2018 йил 1 июлга қадар амалга оширилишини таъминласин.

Муддат: 01.07.2018 й.

1. Объект 2018 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш манзилли дастури лойиҳасига киритилганлиги;

техник топшириқ тасдиқланиб лойиҳачи "Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;

2018 йил 20 июнь ҳолатига йўлнинг 4 км қисмига асфальт ётқизилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.



Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А. Абдувалиев)

2. Жами 15 км узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш ишларини якунлаб, автомобиль йўли тўлиқ таъмирланишини таъминлаш.


2018 йил

1 августга қадар

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 июндаги

482-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм

вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш

баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга

қаратилган қўшимча чора-тадбирлар

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Ташриф баёнига мувофиқ

топшириқ банди, мазмуни

ва бажариш муддати


Топшириқни ижро этиш

бўйича қўшимча белгиланган

чора-тадбирлар


Ижро муддати


Масъуллар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 январь кунлари

Хоразм вилоятига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис

баёни (02.02.2017 й., ЭДО-21-24-3-сон) ижроси бўйича

1.

16.2-банд.

Бош вазир ўринбосари З. Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов) билан биргаликда Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

1. Шовот туманидаги "Simaks invest" МЧЖ томонидан 1500 млн сўмлик мева-сабзавотларни қуритиш лойиҳасини ташкил этиш бўйича қўшимча тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш.


2018 йил

20 июлга қадар


Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), "Ўзбекозиқовқат-холдинг" ХК (Т. Жалилов)

2. Қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш учун хорижий компаниялар билан шартномалар имзолаш.


2018 йил

сентябрь

3. Мева-сабзавотларни қуритиш технологияларини хориждан олиб келиб ўрнатиб, фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.


2018 йил

октябрь

2.

18.2-банд.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси(Абдуллаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги(Эрманов) билан биргаликда Боғот тумани "Миришкор" ва "Қораёнтоқ" қишлоқларида "Ўзшаробсаноат" АЖ тизимидаги "Хоразм узум тайёрлов савдо" МЧЖ томонидан 200 гектар узумзор ва 200 гектар майдонда экспортбоп қовун навларини экишни ташкил этиш лойиҳаларининг тармоқ жадвалини ишлаб чиқсин.

Муддат: 02.03.2017 й.

1. Токзорлар барпо этиш учун ажратилган ер участкаларини вилоят ҳокимлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқиш.


2018 йил

июль

Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), "Ўзшаробсаноат" АЖ (О. Мустафоев), Хоразм вилояти (Ф. Эрманов)

2. Токзорлар барпо этиладиган тупроқ-унумдорлиги яхши ерлардан ер участкаси ажратиш ва тегишли қарорларини қабул қилиш.


2018 йил

август

3. "Ўзшаробсаноат" АЖ тизимидаги "Хоразм узум тайёрлов савдо" МЧЖ томонидан белгиланган майдонларда янги токзорлар барпо этиш ишларини якунлаш.


2018 йил

сентябрь

3.

28.5-банд.

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Умаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов) билан биргаликда 2017 йилнинг 1 сентябрига қадар туристлар учун хизмат кўрсатишга ихтисослашган дўкон, ресторан ва кафелар жойлаштирилган 4 та кўчани барпо этиш чораларини кўрсинлар.

Муддат: 1.09.2017 й.

1. Хива шаҳрининг кўчаларини ўзгартириш лойиҳасини ЮНЕСКО билан келишиш.


2018 йил

20 июль

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов),

Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов),

Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов),

Марказий банк (Т. Ишметов),

тижорат банклари

2. Лойиҳа ҳужжатлари асосида тарихий ва миллий уйғунликдаги дўкон, ресторан ва кафелар қуриш учун талабгорларни аниқлаш.


2018 йил

1 август

3. Талабгорларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2018 йил

10 август

4. Қурилиш ишларини молиялаштириш учун тадбиркорлар талабидан келиб чиқиб кредит маблағлари ажратиш.


график

асосида

5. Объектларни фойдаланишга топширилишини таъминлаш.


2018 йил

1 ноябрь

4.

30-банд.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари(Раматов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқоров), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев) билан биргаликда бир ой муддатда "Ғавук" кўли атрофини ободонлаштириш ва унинг атрофида дам олиш хиёбони ташкил этиш, бунда миллий либослар, ўйин ва рақслар, миллий овқатлар ва бошқа концерт дастурларини кўзда тутиш ҳамда Хива бўйича кечки экологик саёҳат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Муддат: 2.03.2017 й.

1. Хива тумани "Ғавук" кўли атрофини ободонлаштириш, маданий, кўнгилочар ва маиший хизмат кўрсатиш объектлар барпо этиш юзасидан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

20 июль


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов),

Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов),

Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов),

Марказий банк (Т. Ишметов),

тижорат банклари

2. Лойиҳа ҳужжатлари асосида тарихий ва миллий уйғунликдаги дўкон, ресторан ва кафелар қуриш учун талабгорларни аниқлаш.


2018 йил

1 август

3. Талабгорларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2018 йил

20 август

4. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлар талабидан келиб чиқиб кредит маблағлари ажратиш.


график

асосда

5. Объектларни фойдаланишга топширилишини таъминлаш.


2018 йил

1 декбрь

5.

23.3-банд.

Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқоров) билан биргаликда бир ой муддатда Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида келажакда "Ўлкашунослик" музейини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Муддат: 02.03.2017 й.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

20 август

Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров)

2. Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида музейни янгидан ташкил этиш, уни тегишли экспонатлар билан бойитиш.


2019 йил

20 декабрга қадар

6.

36-банд.

Бош вазир ўринбосари (Отажонов), "Ўзэлтехсаноат" АК (Абдуллаев) 2017 йилнинг 15 февралига қадар "Урганч Элтехсаноат" МЧЖда маиший электротехника маҳсулотлари (электр чойнак, дазмол, вентиляторлар) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тармоқ режа-жадвалини тасдиқласин ва сўзсиз бажарилишини таъминласин.

Муддат: 15.02.2017 й.

1. "Ўзэлтехсаноат" АК томонидан амалга оширилмайдиган лойиҳалар ўрнига янги лойиҳалар таклифини ишлаб чиқиш:

салоҳиятли ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш;

мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун керакли бўлган бино-иншоотларни ёки ер майдонларини жойига чиққан ҳолда кўриш ва танлаш;

лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бизнес-режани ишлаб чиқиш.


2018 йил

15 сентябрь


Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), "Ўзэлтехсаноат" АК (А. Абдуллаев)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун керакли бўлган бино-иншоотлар ёки ер майдонлари ҳамда салоҳиятли ташаббускорлар аниқлаб лойиҳанинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;


3. Тасдиқланган тармоқ жадваллари бўйича ишларни белгиланган муддатларда бажарилишини қатъий назоратга олган ҳолда лойиҳаларни ўз муддатларида ишга тушириш.


2018 йил

15 октябрь

7.

17.1-банд.

Бош вазир ўринбосари З. Мирзаев, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (Ҳайдаров), "Асака" банки (Муллажонов) билан биргаликда 2018 йилнинг 1 июлига қадар Янгиариқ туманидаги Остона ҳудудида бўш турган бино-иншоот негизида йилига 12 млн. метр мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 млн. долларлик тўқимачилик корхонасини ишга тушириш чораларини кўрсин.

Муддат: 01.07.2018 й.

1. "Yantex Invest" MЧЖ томонидан технологик дастгоҳларни сотиб олиш бўйича имзоланган қўшимча импорт шартномасига Лойиҳа бошқаруви миллий Агентлиги қошидаги "Лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда икки ҳафталик муддатда экспертизадан ўтказиш.


2018 йил

10 июль


Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев),

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И. Ҳайдаров), "Асака" банки (Қ. Муллажонов)

2. Технологик дастгоҳларни сотиб олиш учун молиялаштиришни очиш.


2018 йил

1 август


3. Бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция ишларини якунлаш.


2018 йил

20 октябрь

4. Биноларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр-энергия) улаш.


2018 йил

20 ноябрь


5. Технологик дастгоҳларни олиб келиш, уларни ўрнатиш ва созлаш.


2018 йил

20 декабрь

6. Корхонани ишга тушириш ва ишчиларни ўқитиш.


2019 йил

1 апрель


8.

35.2-банд.

Машина-трактор паркларини янги замонавий техникалар билан таъминлаш, кўрсатилаётган механизация хизматлари турларини кенгайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 сентябригача Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларидаги машина-трактор паркларига жами 24,8 млрд. сўмлик 9 турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб берилишини таъминласин.

Муддат: 01.09.2017 й.

1. 2017 йилда Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларига жами 88 дона 12,5 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилганлиги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон ва 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорлари доирасида Хоразм вилоятига жами 753 дона қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилиши режалаштирилганлиги, шундан 20 июнь ҳолатига 227 донаси етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


Доимий


Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), "Ўзагротехсаноат-холдинг" АЖ (М. Каримов), "Ўзагролизинг" АЖ (А. Саттаров), "Ўзагросервис" АЖ (Хайитов)

2. Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларига қишлоқ хўжалиги техникаларни 2018 йил якунигача молиялаштириш ва етказиб бериш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

20 июль

3. Хоразм вилояти ва Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш.


2018 йил

1 декабрь

4. Амалга оширилган аванс тўловларидан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш.


режа-

жадвалларга

асосан

9.

29-банд.

Бош вазир ўринбосари (Султанов), "Ўзбекэнерго" АЖ (Саломов) билан биргаликда бир ой муддатда туристлар учун Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги "Регистон" мажмуасига ўхшаган свето шоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Муддат: 02.03.2017 й.

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилояти "Регистон" мажмуасидаги каби светошоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича барча ечимини топиши лозим бўлган масалаларни (шу жумладан молиявий манбасини, буюртмачини ва пудратчини аниқлаш) ҳисобга олган ҳолда "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2018 йил

15 июль

Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамахмудов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров)

2. Тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ светошоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизимини қуриб фойдаланишга топшириш.


2019 йил

1 сентябрь

10.

40.4-банд.

Бош вазир ўринбосари Ғ. Ибрагимов "Ўзтрансгаз" АЖ (Шаисматов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 октябрга қадар Хоразм вилоятнинг Хива туманида 3 та, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ, Боғот туманларида - 1 тадан маиший газ баллонлар сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишларини охирига етказсин.

Муддат: 01.10.2017 й.


Хива, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Боғот туманларида қуриб битказилган 11 та суюлтирилган газ сервис марказларининг ҳудудларида ободонлаштириш ва хизмат йўлларида асфальт-бетон ётқизиш ишларини ниҳоясига етказиш.


2018 йил

20 июль

Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамахмудов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (У. Сайидов), "Ўзтрансгаз" АЖ (Ш. Турсунов)


11.

40.5-банд.

Бош вазир ўринбосари (Султанов) "Халқ банки" (Абдуллаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Саидов) билан биргаликда жорий йил сентябрь ойида Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласин.

Муддат: 01.10.2017 й.


Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисининг 2017 йил 4 декабрдаги 127-сон баёнида белгиланган муддатда ишга тушириш.

2019 йил

1 декабрь

Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов), "Халқ банки" (А. Абдуллаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (У. Саидов)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 октябрь

кунлари Хоразм вилоятига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис

баёни ижроси бўйича (21/1-2683-сон, 23.10.2017 й).

12.

1-банд.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Ахмедходжаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Сабиров), хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан 2018-2019 йилларда Хоразм вилояти саноатини ривожлантириш бўйича жами 898 млн.доллар миқдоридаги инвестицияларни, шу жумладан 429 млн. доллар хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 440 та лойиҳа таклифлари тайёрлангани маълумот учун қабул қилинсин.

Муддат: 2018-2019 йилларда.

1. Кегели туманидаги "Massaget towel textil" МЧЖ ва "Кегейли текстиль" МЧЖларнинг лойиҳани амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли ўрнига истиқболли лойиҳани аниқлаш ва тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш.


2018 йил

25 июль


Бош вазир ўринбосари (С. Холмуродов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), "Ўздонмаҳсулот" АЖ (С. Хайдаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)

2. Тармоқ жадвали тасдиқлангандан сўнг, Республика ишчи гуруҳи муҳокамасига киритиш.


2018 йил

1 август

3. "Тўрткул дон маҳсулотлари" АЖ, "Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ, "Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" АЖ ва "Чимбой дон маҳсулотлари" АЖ бўйича тайёрланган "Йўл хариталари" ни қайта кўриб чиқиш ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутган янги "Йўл харитаси"ни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

1 август

13.

4.1-банд.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси(Бекенов), Марказий банк (Нурмуратов)тижорат банклари ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноатни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилишини ҳар ҳафта жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.

Муддат: ҳар ҳафта.

1. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳини шакллантириш.


2018 йил

10 июлга қадар

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари ва хўжалик бошқаруви органлари

2. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларни вилоят ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича туманлар кесимида ҳафталик режа-графикни ишлаб чиқиш.


2018 йил

10 июлга қадар

3. Графикка асосан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказиш ва ўрганиш давомида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқланган шаҳар ва туманлар миқёсида ҳал бўладиган муаммоларни жойида бартараф этиш.


Графикка

асосан

4. Вилоят миқёсида ҳал бўладиган муаммоларни тегишли вилоят ташкилотлари билан бартараф этиш чораларини кўриш.


доимий

5. Республика миқёсида ҳал қилинадиган муаммоларни тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат қилган ҳолда ҳал қилиш чоралари кўриш.


доимий

6. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш.


ҳар ҳафта


7. Мониторинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш.


доимий

14.

31.1-банд.

Маданият вазирлиги (Сайфуллаев): бир ой муддатда республика театрларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари алоҳида акс эттирилишини таъминласин. Бунда Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Марказий банк (Нурмуратов) 2018 йилда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой бинолар доирасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрига яқин жойда бўш ер ажратиб, унда театр ходимлари учун 7 қаватли арзон турар жой биносини қуриш ва ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш ҳамда мазкур бинонинг 3 та қаватидаги уйлар театр балансида бўлиши кўзда тутилсин.

Муддат: 20.11.2017 й.


1. Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан кўп қаватли турар жой биноси қуриш учун вилоят мусиқали драма театрига яқин жойдан ер участкаси ажратиш бўйича қарор қабул қилиш.


2018 йил

15 июлга қадар

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Марказий банк (М. Нурмуратов)

2. Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг бинонинг 3 та қаватидаги хонадонлар Хоразм вилояти мусиқали драма театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилишини таъминлаш.


2018 йил

3. Ажратилган ер участкасида арзон турар жой биносини қуриш ҳамда ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш.


20 декабрга

қадар

15.

57-банд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Ходжаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Сабиров) икки ҳафта муддатда янгидан шакллантирилаётган Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлаш чораларини кўрсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритсин.

Муддат: 03.11.2017 й.


Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини фаолиятини тўғри йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.


2018 йил

1 августга қадар

Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (К. Ризаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)

16.

78-банд.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қуранбаев) икки ой муддатда "Хоразм вилояти ёшларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, бошқа тадбирлар билан бир қаторда:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши қошида "Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш фонди"ни ташкил этиш ҳамда фонд маблағларини шакллантириш механизмлари белгилаб қўйилсин;

Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 2 млрд. сўм, Ўзмиллийбанк томонидан 3 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини назарда тутсин.

Фонднинг асосий мақсад-вазифалари этиб, Хоразм вилояти ёшларининг ғоя ва ташаббуслари ҳамда тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Ёшлар марказлари қошидаги тўгараклар фаолиятини такомиллаштириш, уларга тажрибали педагоглар ва ёшларни кенг жалб этиш, ички ишлар идораларида профилактика назоратида турувчи вояга етмаганлар билан тизимли ишларни амалга ошириш кабилар белгилансин.

Муддат: 20.12.2017 й.


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгашига хайрия маблағлари ўтказиш жадвали ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.


2018 йил

26 июнь


Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов)

2. Тасдиқланган жадвалда кўрсатилган маблағларни ўз муддатида "Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш фонди"га ўтказилиши таъминлансин.


Тасдиқланган

жадвалга

асосан

17.

13.1-банд.

"Ўзэлтехсаноат" АК (Абдуллаев), "Ўзқурилишматериаллари" АЖ (Зарипов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Саидов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (Хайдаров), "Ўзбекчармпойабзал" уюшмаси (Умрзаков) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги 110-сон қарорига асосан "Хазорасп" ЭИЗда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли ҳужжатларни икки ҳафта муддатда "Хазорасп" ЭИЗ дирекциясига киритилишини таъминласин.

Муддат: 03.11.2017 й.


1. "Хазорасп" ЭИЗ да амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари бўйича қўшимча лойиҳа ташаббускорлар рўйхатини аниқлаш.


2018 йил

1 август


Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), Хоразм вилояти хокими (Ф. Эрманов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И. Ҳайдаров), "Хазорасп" ЭИЗ, тижорат банклари

2. Рўйхати аниқлаб олинган лойиҳа ташаббускорлари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш.


2018 йил

1 сентябрь

3. Технологик дастгоҳларга шартнома тузиш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2018 йил

20 октябрь

4. Кредит расмийлаштириш учун ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи банкка топшириш ва молиялаштириш масаласини ҳал қилиш.


2018 йил

1 декабрь

5. Бино ва иншоотларни қуриш ҳамда ўрнатиладиган дастгоҳлар учун жойларни тайёрлаш.


2019 йил

20 май

6. Технологик дастгоҳларни олиб келиш, уларни ўрнатиш ва ишга тушириш.


2019 йил

1 август

18.

14-банд.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Саидов), "Хазорасп" ЭИЗ дирекцияси (Давлетов) билан биргаликда йигирма кун муддатда "Хазорасп" ЭИЗ ҳудудида жойлашган "Жанубгазқурилиш" АЖга тегишли ишлаб чиқариш ҳудудини самарали ишлатиш ва лойиҳаларни жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва режага мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.

Муддат: 10.11.2017 й.

1. "Кўпиртирилган полиэтилен ва стрейч пленка ишлаб чиқариш" лойиҳасини Янгиариқ туманидаги "Yangiariq Plast" МЧЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида амалга ошириш.


2018 йил

июль -

2019 йил

апрель

Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов),

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (У. Саидов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), "Хазорасп" ЭИЗ


2. "Электрод ишлаб чиқариш" лойиҳасини "Урганчтрансгаз" унитар корхонасига қарашли Хива тумани Заунгур қўрғони, "Газ энергик таъминлаш" ишлаб чиқариш техник корхонаси ҳудудида амалга ошириш.


2018 йил

июль -

2019 йил

декабрь

3. "Yangiariq Plast" МЧЖ ва "Урганчтрансгаз" УК "Газ энергик таъминлаш" ишлаб чиқариш техник корхонаси ҳудудини "Хазорасп" ЭИЗ ҳудудига киритиш.


2018 йил

1 сентябрь

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (У. Саидов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)

4. "Кўпиртирилган полиэтилен ва стрейч пленка ишлаб чиқариш" лойиҳасини ишга тушириш.


2019 йил

30 апрель

"Хазорасп" ЭИЗ

5. "Электрод ишлаб чиқариш" лойиҳасини ишга тушириш.


2019 йил

30 декабрь


19.

3.1-банд.

Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ўзларининг зиммасидаги асосий вазифалардан ташқари саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масаласига масъул эканликлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт комплексининг камида 70 фоиз ходими тегишли ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгилаб қўйилсин.

Муддати:Доимий

1. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан иқтисодиёт комплексининг камида 70 фоиз ходимини тегишли ҳудудда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларга бириктириш.


2018 йил

10 июлгача


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)

2. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан бириктирилган ходимларга амалга ошириладиган ишлар бўйича кўрсатмалар бериш.


2018 йил

15 июлгача

3. Бириктирилган ходимлар томонидан лойиҳани амалга оширилиши бўйича аниқланган муаммоларни вилоят ишчи гуруҳига тақдим қилиб бориш.


доимий

20.

3.2-банд.

Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашида ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, шунингдек ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгиланган барча масъул ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилсин.

Муддат: ҳар ойнинг 10-санаси.


1. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича ҳар ойда бир маротаба ҳисоботларини эшитиш юзасидан режа-график ишлаб чиқиш.


2018 йил

15 июлгача


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)

2. Ишлаб чиқилган режа-графикка асосан вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳисоботларини тинглаш.


Графикка

асосан

(ҳар ойнинг

10-санасида)

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 июндаги

482-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан

юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини

жойига чиққан ҳолда ўрганиш

ТАРТИБИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

^

      

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти:


1. Ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тақдим этилган "йўл харита" лойиҳаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади;


2. "Йўл харита" лойиҳалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда имзоланишини ҳамда ижрога қаратилишини таъминлайди.


тегишли топшириқ хати келиб тушгандан сўнг ўн кун муддатда

       

^

     

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари:


1. Топшириқ ижросини таъминланмаганлик сабабларини ўрганиб чиқади;


2. Камчиликка йўл қўйган мутасадди идорага борган ҳолда мутасадди раҳбар ҳамда тегишли ижрочилар иштирокида масала муҳокама этилади;


3. Топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш юзасидан таклифларни "йўл харита" шаклида ишлаб чиқиб, мутасадди идора раҳбари томонидан тасдиқланишини таъминлайди;


4. Камчиликка йўл қўйган мутасадди раҳбардан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминлайди;


5. Ишлаб чиқилган "йўл харита" лойиҳасини комплекс раҳбари билан келишган ҳолда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилишини таъминлайди.


тегишли топшириқ хати келиб тушгандан сўнг бир кун муддатда

    

^

   

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

биринчи ўринбосари (А.Ж. Раматов) мутасадди

идораларнинг раҳбарлари иштирокида:


Муайян ҳудудда ташриф баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини

жойида ўрганиб чиқиб, мавжуд камчиликларни аниқланишини, натижалари юзасидан таҳлилий

материалларни тайёрланиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил

департаментларига ижро учун етказилишини таъминлайди


ҳар ҳафтада

      

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 июндаги

482-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

республика ҳудудларига ташрифлари баёнлари

билан юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан

ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим этиш

ТАРТИБИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ДЕВОНИ

^

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

биринчи ўринбосари (А.Ж.Раматов):


Ташриф баёнлари ижроси юзасидан тайёрланган материалларни Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти

девонига тақдим этилишини таъминлайди


ҳар ой якунидан сўнг кейинги ойнинг 5 санасига қадар

^

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари

ахборот-таҳлил департаменти:


умумлаштирилган маълумотларни, таҳлилий материаллар билан биргаликда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

(А.Ж. Раматов)га тақдим этилишини таъминлайди


ҳар ҳафтанинг бешинчи куни

^

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари:


мутасадди идоралардан олинган ахборотларни йиғиб, таҳлил қилади  ва умумлаштирган ҳолда

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилишини таъминлайди


ҳар ҳафтанинг бешинчи кунига қадар

   

^

  

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат

банклари  ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига  ташрифлари баёнлари

билан юклатилган топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги батафсил ахборотларни Вазирлар

Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментларига тақдим этилишини таъминлайди


ҳар ҳафтанинг тўртинчи кунига қадар

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 июнь