Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 й. 94-сон "Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2019 й.

N 94




НОЁБ ИЛМИЙ ОБЪЕКТЛАРНИ

АНИҚЛАШ, УЛАРНИ САҚЛАШ ВА

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикадаги ноёб илмий объектлар бўйича таклифларни қабул қилиш, таҳлил этиш, ҳисобини юритиш, молиялаштириш ва мониторингини олиб бориш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси ҳамда ноёб илмий объектлар рўйхатига киритилган муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ноёб илмий объектларни қайта хатловдан ўтказсин, шунингдек, Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар асосида ноёб илмий объектлар рўйхатини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб "Фан" соҳаси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ноёб илмий объектлар рўйхатига киритилган объектларни сақлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль