Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 19.01.2019 й. 1/4-сон "Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.02.2019 й. 622-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2019 й.

N 622-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.01.2019 й.

N 1/4


ҚАРОРИ



Марказий банк томонидан банк қонунчилиги

ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий

ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига

нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 26 декабрда 74-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банк томонидан банк қонунчилиги

ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий

ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига

нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.2. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда, тижорат банкларидан ҳар бир ҳолат учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида, бироқ банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.".


2. 5.13-банддаги "Мазкур Низомнинг 5.2-5.11-бандларида" деган сўзлар "Мазкур Низомда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. VI-1-бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VI-1. Марказий банкнинг кўрсатмаларини ижро

этмаганлиги учун санкциялар".


4. 6.1-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 124-модда