Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2019 й. ПҚ-4189-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N ПҚ-4189



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Республика миқёсида электр энергияси назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасидаги харид тартиб-таомилларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг максимал иштирокини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 февралдаги

ПҚ-4189-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3384-сон қарори 9-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3981-сон қарори 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида "Ўзбекэнерго" АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, мазкур электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 117-модда