Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 й. 120-сон "Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N 120



"МАГИСТРАЛ ВА МУЛТИСЕРВИСЛИ

МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИНГ РАҚАМЛИ

РАДИОРЕЛЕ ҚУРИЛМАЛАРИ ҚИСМИ ВА "КОММУТАЦИЯ

МАРКАЗЛАРИНИ IMS (IP MULTIMEDIA SUBSYSTEM)

ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА ТЕХНИК-

ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги "Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 951-сон қарори ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Япония тижорат банклари кредитларини жалб қилган ҳолда республикамизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги "Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 951-сон қарори билан "Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг магистрал тармоқни оптик каналларини зичлаштириш (DWDM) технологияси ва рақамли радиореле қурилмалари технологиясини кенгайтириш ҳамда "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган;

"Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 38 041,90 минг АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан, 28 488,43 минг АҚШ доллари -ускуна ва хизматларнинг шартнома қиймати, 8 537,73 минг АҚШ доллари -Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси божхона имтиёзлари тарзида, 1 015,74 минг АҚШ доллари -инвестиция даврида молиявий харажатлар ва бошқа сарф-харажатлар;

"Ўзбектелеком" АК "Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" лойиҳаси бўйича тендер савдолари ғолиби - "Toyota Tsusho Corporation" компанияси (Япония) билан қиймати 3 276 169 298,00 япон йени миқдоридаги (28 488 428,68 АҚШ доллари эквивалентида) шартнома тузилган;

Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Япониянинг тижорат банклари маблағлари белгиланган.


2. Қуйидагилар:

"Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" инвестиция лойиҳалари бўйича Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредитини қайтариш бўйича прогноз графиги 2-иловага* мувофиқ;

"Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш" лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва "Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш" инвестиция лойиҳалари бўйича Япониянинг "Sumitomo Mitsui Banking Corporation" (SMBC) банки кредитини қайтариш бўйича прогноз графиги 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М.Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 февраль