Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2019 й. 113-сон "2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2019 й.

N 113




2019 ЙИЛДА ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА

КИРИТИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолиятини самарали режалаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:

2019 йилнинг 20 февралига қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

2019 йилнинг 1 мартига қадар режа-графиклар нусхаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан мувофиқлаштириш ишларини;

қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилиши, шунингдек, Дастур ижросининг мониторинг қилиб борилишини;

Вазирлар Маҳкамасига Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагиларга:

Дастурда белгиланган масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига - қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилиш юзасидан ишларни тўлиқ ва ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек, қонунни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, ўз вақтида киритиш учун;

манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларига - шаклланадиган ишчи гуруҳларга тегишли мутахассисларни бириктирилишини таъминлаш, қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочига кўмаклашиш ва қонунчиликда қатъий равишда белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиб берилишини таъминлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовга - тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳамда қонун лойиҳаларини пухта ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига - Дастурда белгиланган қонун лойиҳаларини барвақт ва сифатли ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идораларга кўмаклашиш, шунингдек, пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизалардан ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларида ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини ўз вақтида киритилиши устидан назоратни амалга оширсин ва қонун лойиҳаларини уларнинг ҳузурида муҳокама қилинишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 февралдаги

113-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган

қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Вазирлик ва идоралар


1. Қонун лойиҳаси бўйича тегишли топшириқда белгиланган масъул ташкилот бошчилигида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш юзасидан муҳокама ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш.


Белгиланган

муддатларда







2-босқич

Ишчи гуруҳ


1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш (қонун лойиҳасини, концепциясини, халқаро тажрибани ўрганиш, тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш ва б.).


2. Қонун лойиҳасини тегишли топшириқда белгиланган асосий ижрочи ташкилотнинг раҳбари ҳузурида ҳимоясини амалга ошириш.


3. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига муҳокама қилиш учун жойлаштириш.


4. Зарур ҳолларда, қонун лойиҳасини муҳокама натижалари бўйича келиб тушган таклифлар асосида қайга кўриб чиқиш.


Белгиланган

муддатларда

15 кунда







3-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


1. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш.


2. Қонун лойиҳасини Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш.


7 кунда







4-босқич

Адлия вазирлиги


1. Қонун лойиҳасини асосий ижрочи ташкилот мутахассиси иштирокида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Зарур холларда, қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича тегишли хулоса бериш.


10 кунда







5-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


Қонун лойиҳаси ва унга тегишли материалларни илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


шу куннинг ўзида







6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси


1. Қонун лойиҳасини пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизалардан ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини ва ҳимоясининг таъминлаш.


4. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.


1 ойда, агар

бошқача муддат кўрсатилмаган

бўлса







7-босқич

Ишчи гуруҳ (Асосий ижрочи ташкилот, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси ва б.)


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида ўтказиладиган муҳокамаларда қатнашиб, қонун лойиҳаси ҳимоясини амалга ошириш.


Белгиланган

муддатларда







8-босқич

Асосий ижрочи ташкилот


Қонун лойиҳаси қабул қилинганидан сўнг, уни амалга ошириш Ҳаракатлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


3 кунда







9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Ҳаракатлар режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2 кунда







10-босқич

Вазирлик ва идоралар


Ҳаракатлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.


Белгиланган

муддатларда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 февраль