Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 131-сон "Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 131




ТУМАН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ВА ТОМОРҚА ЕР  ЭГАЛАРИ  КЕНГАШЛАРИ

ҲУЗУРИДАГИ ФЕРМЕР  ХЎЖАЛИКЛАРИДА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ

ЮРИТИШ   МАРКАЗЛАРИ   ТОМОНИДАН

БЕПУЛ   КОНСАЛТИНГ   ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, марказлар:

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизматлари кўрсатади;

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 121-модда