Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2019 й. 108-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 февралдаги

108-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолияти ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, функционал вазифаларини ва унинг раҳбарлари жавобгарлигини белгилайди.


2. Вазирлик:

энергетика соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.

3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, бюджет ва бошқа банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, ўз фаолиятини бажариш учун зарур бўлган, Вазирликнинг номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;

қисқачаси - Энергетика вазирлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - Ministry of energy of the Republic of Uzbekistan;

қисқачаси - Ministry of energy;

в) рус тилида:

тўлиқ - Министерство энергетики Республики Узбекистан;

қисқачаси - Министерство энергетики, Минэнерго.


8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 21-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;

Электр энергетикада назорат инспекцияси;

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги;

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга ошириш нотижорат ташкилоти;

Вазирликка бўйсунувчи бошқа ташкилотлар.



3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, нефть, газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш;

республикада энергетика соҳасини ягона норматив-ҳуқуқий ва техникавий тартибга солиш;

ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатланган тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини, барча турдаги энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, шунингдек, энергетика тармоғини комплекс ривожлантиришнинг мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишчанлик муҳити шаклланишини рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион жозибадорликни ошириш;

ёқилғи-энергетика соҳасида инвестицион лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қуйиш;

энергетика соҳасида замонавий корпоратив бошқарувни, илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, бошқарувнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш учун ҳисоб ва назоратни, энергетика тармоғи ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини жорий этишга кўмаклашиш:

нефть-газ ва электр энергетика соҳаси ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, энергия самарадорлиги ва энергия ресурсларини тежаш даражасини ошириш;

энергетика соҳасида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш;

Вазирликнинг фаолияти ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга ошириш;

энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ҳамда стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган, ундан самарали фойдаланадиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш;

атом электр станцияларини қуриш билан бирга атомдан тинчлик йўлида фойдаланишни ривожлантириш, энергетика ва республика истеъмолчиларининг энергия таъминоти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш (табиий газ, суюлтирилган газ, нефт маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар);

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;

энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;

халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренинглар ташкил этиш;

энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш.

11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

ёқилғи-энергетика комплексини, энергия ва газ таъминотини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқади ва шакллантиради, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва энергетик ва экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда энергетика мақсадларига мўлжалланган объектларни жойлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

энергетика сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларнинг амалга оширилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради;

юксак технологиялар ва бошқарув усулларини жорий қилиб кўмир саноати ривожланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;


б) электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, нефть, газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:

нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ва ишлатиш, шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш юзасидан давлат назорати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш юзасидан назорат соҳасида инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш қурилмаларини монтаж қилиш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишда, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва истеъмол қилишда, кўмирни қазиб чиқаришда технологик талабларга риоя этилишини таъминлайди;

Вазирликка идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг объектларида технологик ва экологик хавфсизликни, меҳнат муҳофазасини, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва тугатишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

энергетика соҳасидаги маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади;


в) республикада энергетика соҳасининг ягона норматив-ҳуқуқий ва техникавий тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини, белгиланган фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб этиладиган бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг иш режаси ва прогноз кўрсаткичларининг лойиҳасини ишлаб чиқади;

ёқилғи-энергетика комплексидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланишини амалга оширади, ушбу ҳужжатларни қўлланиш амалиётини таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини энергия ва газ билан таъминлаш соҳасида техникавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкиллаштиради;

идоравий бўйсунувчи ташкилотлар фаолиятига тааллуқли стандартлар, норма ва қоидаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича уларнинг ишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;

республикага ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш масалаларини тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

ўз ваколати доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;

қонунчиликда белгиланган тартибда энергетика соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар беради;

берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияларни бекор қилиш ва чақириб олиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради;

лицензиатлар тарафидан лицензиявий талаблар ва шартларга риоя этилиши тўғрисида тўлдириб бориладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратади;

энергия ресурслари (электр энергияси, табиий газ ва б.)ни етказиб беришга намунавий шартномаларни келишади;

қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларини келишади;

г) ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатланган тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, барча турдаги энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, шунингдек, энергетика тармоғини комплекс ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика балансини, жумладан, табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир, полиэтилен, полипропилен, олтингугурт ва юқори ликвидли маҳсулотнинг бошқа турлари балансларини ишлаб чиқади;

ёқилғи-энергетика ресурслари (суюқ углеводородлар, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ, полиэтилен, полипропилен, электр энергияси)нинг ҳар йилги ва ўрта муддатли балансларини уларнинг ижросини даврий ва сифатли таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқади;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республикадаги мақсадли ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, келишади ва бажарилиши мониторингини амалга оширади;

ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;


д) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишчанлик муҳити шаклланишини рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион жозибадорликни ошириш соҳасида:

ёқилғи-энергетика соҳасида ҳар йиллик мақсадли дастурлар ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши жадвалларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади;

нефть, газ, электр энергетикаси, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва кўмир саноатида хорижий капитал иштирокида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлик ваколатига киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;


е) ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қуйиш соҳасида:

ўз ваколати доирасида ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштиради, Вазирликнинг фаолият соҳасига тегишли халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади, қонунчиликка мувофиқ халқаро энергетика ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;

ёқилғи-энергетика комплексига жалб қилинган, жумладан, хорижий инвестицияларнинг ҳажмини ўрганади ва таҳлил қилади;

истеъмолчиларни табиий газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир билан таъминлаш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий шериклари ҳисобланган хорижий давлатларнинг тегишли органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;


ж) энергетика соҳасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, бошқарувнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш учун ҳисоб ва назоратни, энергетика тармоғи ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини жорий қилиш соҳасида:

идоравий бўйсунувчи ташкилотларга умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини иқтисодий таҳлил қилади, ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари билан уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлайди;

тармоқлараро муносабатларни тубдан такомиллаштиришни, тармоқларнинг даромад базасини ҳар томонлама кенгайтиришни, уларнинг мувозанатлашувини таъминлашни, халқаро молиявий институтлар билан биргаликда инвестицион манбаларнинг қўшимча маблағларини жалб қилиш ва жалб қилинган маблағлардан энг тўлиқ ва самарали фойдаланиш, идоравий бўйсунувчи иқтисодиёт тармоқларини монетизациялаш ва диверсификациялашни амалга оширади;

ўз ваколати доирасида ёқилғи ва энергия нархлари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

ушбу Низомга мувофиқ Вазирликнинг давлат тартибга солиши ва бошқаруви соҳасидаги иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи идоравий бўйсунувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига услубий раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда идоравий бўйсунувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг хусусиятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;

Вазирлик ва унга идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг мулкчилигида бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, уни ишлатиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ва Вазирлик бошқарувига берилган акциядорлик жамиятларининг акциялари (устав фондларидаги улушлари)ни бошқаради ҳамда ушбу юридик шахсларнинг бошқарув органларида давлат вакилларини тайинлайди ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;


з) нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларнинг жорий қилинишини рағбатлантириш, энергетика самарадорлиги ва энергия ресурсларини тежаш даражасини ошириш соҳасида:

энергия ресурсларини тежаш ва энергетика самарадорлиги соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштириш, истеъмолчиларнинг ёқилғи ва энергия таъминоти самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган инвестицион дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

ташкилотларнинг самарали ишлашига, истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминланишига қаратилган илмий-техникавий сиёсат юритилишини таъминлайди;

қонунчиликка мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, ташкилотлардаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашнинг бизнес-режаларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкиллаштиради;


и) тикланадиган, шу жумладан, ноанъанавий энергия манбаларини ривожлантириш ва жорий қилиш соҳасида:

тикланадиган, шу жумладан, ноанъанавий энергия манбаларини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқади ва шакллантиради;

Ўзбекистон Республикасида тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқади;

республикада тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича стратегик вазифаларни белгилайди;

тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга доир илғор хорижий тажрибани ўрганади;

тикланадиган энергия манбалари объектларини қуриш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;


к) энергетика соҳасидаги муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш соҳасида:

Вазирликнинг марказий аппаратини ва унга бўйсунувчи ташкилотларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган давлат кадрлар сиёсатини қонунчиликка мувофиқ олиб боради;

идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва унга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.


12. Вазирлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита ҳамда Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар орқали амалга оширади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда, барча давлат органлари ва ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

энергетика соҳасидаги бузилишларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган топшириқларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва фуқароларга юбориш;

энергетика мақсадларига мўлжалланган объектларни қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим бўлган шаҳар ва туманларнинг бош режалари бўйича хулосалар тақдим этиш;

тармоқ илмий-техникавий ва ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тузиш;

энергетика соҳасида ахборот-таҳлилий ва эксперт ишларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда шартномавий асосда илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасаларини, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, жумладан хориждан жалб қилиш;

энергетика соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг талабларини бажармагани ёки тегишли тарзда бажармагани учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик ахборотни бепул олиш;

ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Вазирлик ва унинг идоравий бўйсунувчи ташкилотларининг давлат мулкини белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига ўтказиш;

Вазирлик ходимлари ва унга идоравий бўйсунувчи ташкилотларни моддий рағбатлантиришнинг тартиби, миқдори ва шартларини улар томонидан фаолиятининг асосий йўналишлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича идоралараро тусга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар кўриб чиқилганда давлат органлари ва ҳайъатлари мажлисларида иштирок этиш;

зиммасига юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки Вазирликка идоравий бўйсунувчи ташкилотлар орқали хорижий соҳавий идоралар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

ёқилғи-энергетика соҳасидаги кадрлар, мутахассислар малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишлари учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув курслари ташкил қилиш;

Вазирлик ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун, шу жумладан, хорижий илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш.

Вазирлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Вазирлик қуйидагилар учун жавоб беради:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли тарзда ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш;

тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметр ва белгиланган индикаторларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;

жорий этилаётган инновациялар, ғоя ва технологияларнинг, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, шунингдек, Вазир томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга оширилишининг оқибатлари;

тегишли соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали бажарилиши;

тегишли соҳада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши муҳофаза қилинишини таъминлаш.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


15. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Вазирлик фаолиятига яккабошчилик тамойиллари асосида умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;

Энергетика соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Вазирлик ва уни таркибий тузилмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткчиларига сўзсиз эришилиши бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкиллаштириш;

ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирлик бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Вазирлик ва ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва мониторингининг таъсирчан тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар ва идоравий бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

фаолият соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини, уларни Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги, Қонунларининг талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкиллаштириш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилиши (визаланиши)ни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ Вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарурат бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан тегишли қўшма қарорлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкиллаштириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш юзасидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

Вазирлик ва уни таркибий тузилмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, шу жумладан, "ягона дарча" тамойилини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатлар ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, Вазирлик раҳбарларининг уларнинг фаолиятида фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штатлар жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган марказий аппаратнинг ва идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг харажатлари сметасини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлиги, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш;

энергетика соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.

Вазир қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;

Вазир вақтинчалик бўлмаган пайтда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткчиларига сўзсиз эришилиши бўйича таъсирчан чоралар кўриш, бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам тинглаб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга етишиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларни бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва уни комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Вазирликнинг мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Вазирнинг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;

мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, шунингдек, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, назорати остидаги таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, Вазирнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (визаланиши) учун кўриб чиқиш ва визалаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

энергетика соҳасига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;

мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш, функционал мажбуриятларини ва юкланган вазифаларни бажариши юзасидан уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича таклифларни Вазирга киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатда ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

ёқилғи-энергетика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;

бозор муносабатлари жорий этилишини назарда тутадиган халқаро стандартларга мувофиқ ёқилғи-энергетика соҳасидаги норматив базанинг тизимли асосда қайта кўриб чиқилишини ташкиллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантиришда иштирок этиш;

энергетика соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

узоқ ва ўрта муддатга мўлжалланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларини, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ёқилғи-энергетика соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, тармоқ таълим муассасаларида таълим жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан оширишда кўмаклашиш, тармоқдаги мутахассисларни, жумладан, хориждаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида қайта тайёргарликдан ўтишини ва малакасини оширишни ташкил этиш;

хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ёқилғи-энергетика соҳасидаги масалалар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш.


17. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;

таркибий тузилмаларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;

ўз ваколатлари доирасида Вазирликнинг идоравий бўйсунувчи ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичлари бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда Вазирнинг мутасаддилик қилувчи ўринбосарларига таркибий тузилмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишига қаратилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Вазирликнинг мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, Вазирликнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (визаланиши) учун кўриб чиқиш ва визалаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатда ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим вазифаларига мувофиқ ташкил этиш;

Вазирлик раҳбариятига таркибий бўлинмалар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлик таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Вазир қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Вазирлик вазифалари бўйича;

ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


19. Вазир ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:

Вазирликнинг ўзларига бириктирилган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

мутасаддилигидаги масалалар бўйича ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Вазирлик вазифалари бўйича;

ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун.


20. Марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


21. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошқаради.

Вазир ўз мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


22. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


23. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Вазирга, Вазир ўринбосарлари - Вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.


24. Вазир бўлмаган пайтда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарларидан бири бажаради.


25. Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар ҳамда мақоми бўйича Вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладилар.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар ҳамда мақоми бўйича Вазирнинг ўринбосарига тенглаштириладилар.


26. Вазирликнинг Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи ўз мақоми бўйича Вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


27. Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлик ходимларига тенглаштирилади.

Электр энергетика ва нефть-газ тармоғида ислоҳотларни амалга ошириш учун Энергетика вазирлиги қошида ташкил этилган Лойиҳа офиси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлик ходимларига тенглаштирилади.


2-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа маслаҳат,

консультатив, эксперт органлари


28. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқлари, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмаларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг сон ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Вазирнинг тақдимномасига кўра тасдиқланади.


29. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланиб, ўзига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш борасида Вазирлик тизимидаги ходим ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўрган ҳолда таркибий тузилма ва идоравий бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларининг мунтазам равишда тингланишини ташкил қилиш;

Вазирлик фаолият соҳасининг ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;

Вазирлик фаолият соҳасига тааллуқли долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкиллаштириш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Коллегия, шунингдек, Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.


30. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ўзларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклиф этилиши мумкин.


31. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлса ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


32. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


33. Вазир ва коллегия аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда Вазир, юзага келган келишмовчиликлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига ахборот бериб, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига билдиришлари мумкин.


34. Ҳайъатнинг фаолияти тартиби ҳайъатда тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.


35. Вазирликда маслаҳат, консультатив, эксперт органлари ташкил этилиши мумкин.


36. Вазирлик ҳузурида тузиладиган маслаҳат, консультатив, эксперт органларининг таркиблари ва улар тўғрисидаги Низомлар Вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.



8-БОБ. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНИ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


37. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


38. Вазирликнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


39. Фаолиятнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича.


40. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик билан белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИЛИШИ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ, ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


41. Вазирликни моддий-техника таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


42. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, қўшимча тўлов, устама ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.


43. Вазирлик ходимларига, шунингдек, Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ходимларига:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узоқ муддат ишлаган йиллари учун белгиланган тартибда қуйидаги миқдорларда (лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар чораклик мукофот тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 0,15;

5 йилдан 10 йилгача - 0,30;

10 йилдан 15 йилгача - 0,45;

15 йилдан 20 йилгача - 0,60;

20 йилдан ортиқ - 0,75.

Узоқ муддат ишлаган йиллари учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида (хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ходимлардан ташқари) аввал ишлаган ва Вазирлик тизимида лавозимларга тайинланган ходимлар учун уларнинг Вазирликдаги иш стажидан қатъий назар, лавозим маошига нисбатан 0,75 миқдорида ҳар чораклик мукофот тўланади;

бюджет маблағлари ёки қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан байрам саналари муносабати билан штат жадвалига кўра лавозим маошларининг 2 бараваригача миқдорда мукофот тўланади;

Вазирликнинг айрим ташаббускор ва юксак малакали ходимларига лавозим маоши (тариф ставкаси)га белгиланган тартибда шахсий устамалар тайинланади.


44. Бошқарув ходимлари сонининг қисқариши эвазига бўшайдиган ҳамда бўш ўринлар ҳисобига ҳосил бўладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг маблағлари Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондига йўналтирилади.


45. Вазирлик ходимларини бюджет маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


46. Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш хўжалик фаолиятидан тушумлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲИСОБОТДОРЛИГИ


47. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


48. Вазирлар Маҳкамаси Вазирлик раҳбарларининг уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятини доимий мониторинг қилади, Вазирлик фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.


49. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида намуна кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиладилар.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


50. Вазирликни қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 февраль