Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Божхона органлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 09.11.1999 й. 835-сон билан рўйхатга олинган, Давлат божхона қўмитасининг 06.08.1999 й. 03/19-288-сон сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.1999 й.

N 835




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

06.08.1999 й.

N 03/19-288



Божхона органлари томонидан махсус

воситаларни қўллаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар  ДБҚБ, "Тошкент-Аэро" ИБК ва Ўқув муассасалари (кейинги ўринларда - ДБҚ, ДБҚБ) шахсий таркиби томонидан қонун бузилишларининг олдини олиш ва тўхтатиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус воситаларни қўллаш тартибини белгилайди.


1. Махсус воситалар жумласига қуйидагилар киритилади:


а) Шахсий ҳимоя воситалари:

- шлемлар (пўлатдан ясалган ҳарбийча "Сфера");

- бронежилетлар, ўқ ўтказмайдиган курткалар;

- зарбага қарши қалқонлар.


6) Фаол мудофаа воситалари:

- газли тўппонча;

- аэрозол идиши -"Черемуха-10";

- электр шокловчи  мослама ЭШУ;

- махсус резина тўқмоқ (ПР-73);

- қўл кишанлари (БР, БР-С,);

- газли қўл гранаталари ("Черемуха-1", "Черемуха-6");

- газ гранатали патронлар ("Черемуха-4", "Черемуха-7");

- махсус карабин ("КС-23").


в) Махсус операцияларни таъминлаш воситалари:

- автотранспортни мажбурий тўхтатиш мосламаси "Еж-М".


2. Аввал қўлланган чоралар орқали зарур натижага эришмилмаган ҳолатда махсус воситалардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

- божхона назоратини амалга ошираётган божхона органи ходимининг тўғридан-тўғри ман этишига қарамай, божхона чегарасидан ёриб ўтиш, бостириб ҳаракатланишни давом эттириш ҳолатларини тўхтатиш учун;

- божхона органларига тегишли бинолар, хоналар, иншоотлар, масканлар ва транспорт воситаларига ҳужумни қайтариш, шунинг баробаринда уларни озод қилиш учун;

- божхона органлари ходимларига ҳужумни қайтариш учун;

- божхона органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётган қонун бузувчи шахсларни қўлга олиш учун.


3. Махсус воситалардан қонунга хилоф фойдаланилгани учун айбдор шахслар ўрнатилган тартибда жавобгар бўлади.


4. Фаол мудофаа воситаларини бериш ва қабул қилиб олиш ДБҚ ва ДБҚБ раҳбариятининг рухсати билан "Фаол мудофаа воситаларини бериш ва қабул қилиб олиш журнали"га имзо қўйиш орқали амалга оширилади.

Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилмаган махсус воситалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Янги махсус воситалар ишаб чиқилиши билан ушбу рўйхат ўртатилган тартибда ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.



II. МАХСУС ВОСИТАЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


5. Хизмат нарядлари ва кўчма гуруҳларни махсус воситалар билан жиҳозлаш учун рухсат қуйидагилар томонидан берилади:


5.1. Шахсий ҳимоя воситалари, резина тўқмоқ, электр шокловчи мослама, қўл кишанлар, газли тўппонча ва"Черемуха-10" аэрозол идишига  - БҚБ ва ДБҚБ тезкор навбатчиси ва унинг ёрдамчиси.


5.2. "КС-23" махсус карабини ва "Черемуха-7" газ гранатали патрон, "Черемуха-6" газли қўл гранаталари, "Еж-М" автотранспортни мажбурий тўхтатиш мосламасига - ДБҚ ва ДБҚБ раҳбарияти. 


5.3. "Черемуха-1" газли гранатага ва "Черемуха-4" газли гранатага -  ДБҚ Раиси ва ДБҚБ бошлиқлари.


6. Махсус воситаларни қўллаш тўғрисидаги қарор муайян операция учун масъул бўлган мансабдор шахс томонидан қабул қилинади. Якка ҳолда ҳаракат қилаётган божхона ходими бундай қарорни мустақил қабул қилади.


7. Махсус воситанинг тури, уни қўллаш интенсивлиги вужудга келган вазиятни, қонун бузилишнинг кўринишини ва қонун бузувчининг шахсини, шунингдек махсус воситаларнинг тактик-техникавий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (қар. Илова).


8. Газ гранатали патронлар "Черемуха-7" ни отиш учун ишлатиладиган "КС-23" махсус карабинни қуйидагилар билан келишилган ҳолда қўлланади:


8.1. Агар қонун бузувчилар яширинган жойда бегона шахслар, жумладан гаровга олинган бандилар  бўлса поркуратура органлари билан.


8.2. Агар  қонун бузувчилар яширинган жойда тез алангаланадиган ёки портловчи моддалар сақланаётган бўлса, Давлат ёнғин назорати органлари билан.


9. Фаол мудофаа воситаларини қўллаганда ва махсус операцияларни таъминлаш чоғида вазминлик кўрсатиш талаб қилинади. Божхона органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари бажарилаётган вазифага қатъий тарзда мос бўлиши ва фуқароларнинг саломатлигига имкон қадар кам зиён етказадиган бўлиши шарт.


10. Фаол мудофаа воситаларини ва махсус операцияларни таъминлаш ишлари ана шу воситалар қўлланаётган қарши тарафдаги шахсларни очиқ-ойдин, шу жумладан уларнинг она тилида огоҳлантирлганидан кейин қўлланади. Огоҳлантиришни баланд овозда эълон қилиниши мумкин, аммо масофа узоқ бўлса, ёки кўп сонли кишиларга қаратилган бўлса, овозни баландлатувчи карнайлар, нутқни узатувчи воситалар ёрдамида барча ҳолатларда ҳам икки мартадан кам бўлмаган миқдорда такрорлаб, жавоб муносабатини билдириш учунетарли муддат берган ҳолда эълон қилинади. Қонун бузувчилар очиқ-ойдин бостириб кирган ҳолатларда бундай воситалардан огоҳлантиришсиз фойдаланиш мумкин.


11. Қуйидаги ҳолатларда фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиш ман этилади:


- балоғатга етмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, болалик фуқароларга, ногиронларга (ногиронлик аломатлари яққол кўриниб турган бўлса), бундан улар томонидан ходимларнинг ва бошқа фуқароларнинг саломатлигига хавф туғдирадиган ҳужум уюштирилган, гуруҳга бирлашиб ёки қуролланган ҳолда бостириб кирган ҳолатлар истисно этилади;


- дипломатик шахслар ёки хорижий давлатларнинг бошқа ваколатхоналари жойлашган хоналарда. Ушбу воситалардан юқорида кўрсатилган шахсларнинг илтимоси билан фойдаланиш мумкин;


- портловчи ва тез алангаланувчи моддаларни тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш корхоналарида.


Махсус воситалар қўлланган ҳар бир ҳолатда жабрланган шахсларга қисқа муддатларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўзда тутилиши зарур. Фаол мудофаа воситаларини қўлловчи божхона органлари ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганган бўлишлари шарт. Махсус операцияларни таъминлаш воситалари қўлланган ҳолатларда тиббиёт ходимлари ҳам жалб этилиши зарур.


12. Махсус воситалар қўлланганидан кейин хоналар ва атроф ҳудуд жарбрланганларни, ўт чиқиш эҳтимоли мавжуд жойларни, шикастланган ҳаётий зарур объектларни, шунингдек ишламай қолган махсус воситаларни топиш мақсадида кўздан кечирилади. Зарур ҳолатларда газни ҳайдаб чиқариш ишлари ўтказилади.


13. Фаол мудофаа ҳамда махсус операцияларни таъминлаш воситаларини қўллаган божхона ходимлари ДБҚ ва ДБҚБ раҳбариятига билдирги орқали ушбу воситалар, қачон, қаерда, кимга қарши ва қандай шароитларда қўлланганлигини кўрстатиб, натижаларни маълум қилади, прокуратурага, маҳаллий органларга ахборот беради.



III. ШАХСИЙ ТАРКИБНИ

ТАЙЁРЛАШ


14. Махсус воситалар тегишли тайёргарликдан ўтган божхона ходимлари томонидан қўлланади.

Ўқувдан ўтган божхона ходимларининг шахсий ишларига тегишли синовларни топширганликлари тўғрисидаги маълумотнома тикиб қўйилади.

Шахсий таркибни шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларини қўллаш бўйича ўқитиш ва тайёрлаш ДБҚ ёки ДБҚБ ўқув муассасаларида, ўқув марказларида ва хизмат тайёргарлги тизимида амалга оширилади. Ўқув машғулоти ўтаганлардан синов имтиҳони қабул қилинади.


15. Махсус воиталарнинг ҳисоби анжомларнинг турига ва миқорига кўра олиб борилади. Махсус воситалар алоҳида журналга имзо қўйдириш орқали берилади.

Операция ўтказилгач, ёки навбатчилик тугаганидан кейин шахсий ҳимоя махсус воситалари божхона хизмати органининг навбатчисига топширилиб, журналга тегишли белги қўйилади.


16. ДБҚ ва ДБҚБ раҳбарияти махсус воситалари қонуний ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда қўлланишини таъминлаш бўйича доимий равишда иш олиб боради, улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйган шахсларга нисбатан таъсир чораларини кўради.



IV. ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ


КС-23 карабинини, сигнал пистолетини ўқлашни буйруқни олгандан кейин, бевосита қўллашдан олдин бажариш лозим.

Газ-тутун булути таъсири мавжуд ҳудудда ўтказилаётган операция иштирокчилари тезлик билан хавфли ҳудудни тарк этиши зарур. Газ-тутун булутидан зарарланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун нашатир спиртидан (ҳидлатиш учун) ва ичимлик соданинг ёки борли кислотанинг икки фоизли эритмасидан (кўзларни ювиш учун)  фойдаланилади.


Газ-тутун булути шароитида ишлар шахсий ҳимоя воситаларида бажарилади.


"Черемуха - 1" газли гранатасидан фақат очиқ майдонларда фойдаланилади.


"Черемуха" махсус воситаларидан фойдаланганда қуйидагилар қатъиян ман этилади:


- "Черемуха-1" гранаталарини, "Черемуха-4" ва "-7" гранатали патронларни қисмларга ажратиш, улардаги носозликларни тузатиш, сумкадан холи (илмоғидан кўтариб) олиб юриш;


- "Черемуха-6" гранатасини ҳажми 60 м.дан кичик бўлган хонага иккилантирилган ижрода отиш;


- КС-23 карабинидан отиш учун 26 мм.ли қоғоз гилзага қўланган ҳар қандай ўқ-дориларни, сигнал ва ёритувчи ўқ-дориларни, шунингдек сигнал тўппончасидан отиш учун мўлжалланган "Черемуха-4" газ гранаталарини қўллаш;


- "Черемуха-7" гранатасини отиш учун КС-23 карабинидан бошқа ҳар қандай қуролдан фойдаланиш;


- одамлар тўпланган жойга ўт очиш ва қонун бузувчини нишонга олиб отиш.


Портловчи муҳит шароитида электр шок мосламасини қўллаш, ёқилган ЭШМ нинг электродларига қўл теккизиш, унга қўлларини яқин олиб бориш, ЭШМ болаларнинг қўлига тушиб қолишига йўл қўйиш ман этилади.


"Еж-М" мосламаларини қуйидагиларга нисбатан қўллаш қатъиян ман этилади:


- умумий фойдаланишдаги автотранспорт ва одамларни ташиётган юк автомобилларига;


- хорижий фуқарлоларга тегишли ва ижарага олинган автотранспортга;


- мотоцикллар, мотоколяскалар, мотороллерлар, мопедларга;


- тоғ йўлларида ва кўриш даражаси паст бўлган йўлларда;


- темир йўл кесишган жойда, туннелларда, кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда.


Фаол мудофаа ҳамда махсус операцияларни таъминлаш воситаларини одамдан 2 метрдан кам бўлмаган масофада қўллаш зарур.



V. МАХСУС ВОСИТАЛАРНИ САҚЛАШ,

АВАЙЛАБ-АСРАШ ВА УЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


17. Шахсий ҳимоя воситалари божхона органлари навбатчи қисмларининг махсус хоналарида, шкафларда, металл қутиларда ёки жавонларда, халталарга солинган олда, ҳар бири алоҳида ячейкада жойлаштирилади.

"Черемуха" махсус воситалари ва отиш учун мўлжалланган мосаламалари (газ тўппончалари, сигнал тўппончалари ва КС-23 карабинлари) жанговар қурол сифатида божхона органлари қуролларини сақлаш хонасида навбатчида сақланади. Навбатчилар "Черемуха" махсус воситаларини сақлаш учун шахсан жавобгардирлар.

Қисм навбатчилари "Черемуха-10" махсус воситаларини қабул қилиб олганларида баллончаларнинг этикеткасига сиёҳ билан тартиб рақамини ёзиб қўйишлари ва унинг иш қобилиятини текширишлари шарт. Текшириш очиқ ҳаво муҳитида чанглантирувчи каллагига қисқа муддат (1 сониядан кўп бўлмаган) муддат давомида босиб туриш орқали амалга оширилади. Чанглантирувчи каллакнинг тешигидан 50 см. га яқин масофадан кўринадиган аэрозол булути чиқиши даркор. Агар босган вақтда аэрозол булут отилиб чиқмаса, ёки баллонча ичидаги суюқлик тизимланиб отилиб чиқса, ёки каллакни босиш тўхтагандан кейин ҳам унинг тешигидан суюқлик оқиши давом этиб турса, у ишлатиш учун яроқсиз ҳисобланади ва бошқа соз ишлайдиганига алмаштирилиши лозим. Шунингдек массаси 50 г. дан кам бўлган баллонча ҳам алмаштирилиши зарур. Уларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш йўриқномада кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. "Черемуха-10" махсус воситалари ҳисоби илова қилинаётган шаклдаги журналда олиб борилади.

ДБҚБ ҳамда  ДБҚ моддий-техника таъминоти, анжомлар, қурол-яроғ ва транспорт таъминоти омборхоналарида сақланаётган "Черемуха-10" махсус воситалари тортиб кўриш йўли билан текширилади. Биринчи тортиш кирим қилинган пайтида, кейинги текширувлар камида ҳар ойда бир марта ўтказилади. Соз баллончанинг вазни 100 г. дан кам бўлмаслиги шарт. Вазни 100 г. дан кам баллонча бир суткадан кейин такроран тортиб кўрилади. Вазни янада камайган бўлса, махсус воситали бундай баллончалар фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади.

Барча баллончаларни текшириш вилоят бошқармалари бошлиғи ва ДБҚ раиси томонидан тайинланадиган комиссия томонидан ҳар ойда бир марта тортиб қўриш орқали амалга оширилади. 50 г. кам вазга эга баллончалар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқариши ва йўқ қилиниши ёки ўқув мақсадида фойдаланиши зарур.

Фойдаланиш учун яроқсиз "Черемуха-10" махсус воситалари далоланома асосида ҳисобдан чиқарилади ёки комиссия томонидан йўқ қилинади (баллончанинг устки қисмига болға билан уриб пачоқланади). Пачоқлашдан олдин баллончанинг ичидаги чанглантирувчи калакка босиш орқали чиқариб ташланади.

Ҳисоб ва ҳисоботдорлик тегишли хизматларнинг ҳисобга олиш ва чиқим қилиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Қўлланилган "Черемуха-4" ва "-7" гильзаларини йиғиб олиб, ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади.

Автотранспортни мажбурий тўхтатиш мосламаси завод ўровида қуруқ хоналарда сақланади.


18. ЭШМ электродларига ҳимоя қопқоғини кийдирилган ҳолатда, қуруқ хонада, намлик, кислота буғлари, ишқорлар ва бошқа тажовузкор моддалар таъсири истисно этиладиган шароитда сақланади. Узоқ вақт сақланадиган ҳолатларда ЭШМ дан аккумуляторларни чиқариб олиш тавсия этилади.






Йўриқномага

ИЛОВА



Махсус воситаларнинг

ТАКТИК-ТЕХНИКАВИЙ ХОССАЛАРИ


1. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ


Шахсий ҳимоя воситалари муайян тезкор шароитни ҳамда қонун бузувчиларнинг қуролланганлигини ҳисобга олиган ҳолда бир-бири билан уйғунлашган ҳолда қўлланади.

Қўллашга тайёрганлик вақтида шлемлар ва қалқонларнинг устида кўзга ташланадиган ҳимоя брон унсурларининг мавжудлигини ва бутлигини, ёриқлар ва бошқа носозликларнинг йўқлигини, тўқима авра-астарларда катта йиртиқларнинг мавжуд эмаслигини текшириш зарур. Мувофиқлаштириш тасмаларининг, тугмалар ва тутқич унсурларининг созлигини ва ишончлилигини текшириб, уларнинг ёрдамида божхона ходимнинг гавда ўлчамларига мослаштирилади.


Ҳарбий пўлат шлем гранаталар ва миналарнинг майда парчалари, тўқмоқ, тош парчалари, металл хивич зарбидан жароҳатланишдан ҳимоя қилади. Массаси - 1,4 кг. Ҳимоя майдони - 8 дм. Узлуксиз кийиб юриш муддати 8 соатгача.


Махсус титан шлеми "Сфера" тўппонча ва револьвер ўқларидан, граната ва миналарнинг парчаларидан, шунингдек тўқмоқ, металл хивич, тошларнинг зарбларидан жароҳатланишдан асрайди. Массаси - 2,6 кг. Ҳимоя майдони 10 дм. Шлемни узлуксиз кийиб юриш муддати - 4 соатгача.


Шлемни бош ўлчамига мослаштириш ички қисмини (ҳарбий пўлат шлем, пластмассали ҳимоя каскаси) мувофиқлаштириш орқали, ёки матодан ишланган ғилофнинг тасмасини ("Сфера" шлеми) қайтадан тортиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. Шахсий ҳимоя воситалари махсус халталарга солиб қўйилади. Анжомнинг паспорти халтанинг чўнтагида сақланади. Фойдаланиб туриладиган анжомлар қуруқ ва шамоллатиб туриладиган хонада сақланиши зарур. Анжомлар сақланадиган шкафлар иситиш мосламаларидан камида 1 м узоқликда жойлашиши лозим. Хонада ҳарорат О С дан 30 С гача бўлиши даркор. Халталарга солинган анжомларни ҳар қандай транспорт воситаларида ана шу тарнспорт турида юкларни ташиш қоидалрига мувофиқ ташиш мумкин Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилгач, албатта уларни кўздан кечириш ва регламент ишларини бажариш керак.


"ЖЗТ-71м" бронежилети тўпонча ва револьвер, силлиқ стволли ов милтиқлари ўқларидан шикастланишдан, елка тарафдан тўпонча ва револьвер ўқларидан мудофаа қилади. Массаси - 10,5 кг. Ҳимоя майдони - 40 дм. Узлуксиз кийиб юриш муддати - 6 соатгача.


"ЖЗЛ - 74" енгил бронежилети - санчилувчи-кесувчи қуролдан, тўқмоқ, тош зарбаларидан жароҳатланишдан сақлайди. Массаси - 3,5 кг. Ҳимоя майдони - 43 дм. Узлуксиз кийиб юриш муддати - 8 соатгача.


"Мираж" туридаги ўқдан мудофаа қилувчи куртка - тўпонча ва револьвер, қирқма милтиқлар, силлиқ стволли ов милтиқлари ўқларидан ҳамда совуқ қуролдан шикастланишдан асрайди. Қўлларни ПМ турига мансуб тўппонча ўқларидан ва совуқ қуролдан ҳимоя қилади. Массаси - 12 кг. Ҳимоя майдони - 60 дм. Курткани узлуксиз кийиб юриш - 4 соатгача.


"Витраж" туридаги зарбага қарши қалқон - ирғитиб отладиган предметлар, калтаклар, металл чивиқлар зарбасидан асрайди. Массаси  3,5 кг. Ҳимоя майдони - 60 дм. Узлуксиз кийиб юриш муддати 8 соатгача.


Шахсий ҳимоя воситалрининг ҳисоби, уларни бериш ва қабул қилиб олиниши тегишли хизматлар томонидан белгиланган шаклдаги ҳисобини юритиш ва чиқим қилиш ҳужжатлари бўйича юритилади.



2. ФАОЛ МУДОФАА ВОСИТАЛАРИ


"ПР-73" махсус резина тўқмоғи қонун бузувчиларнинг ҳужумини қайтариш ёки уларнинг итоатсизликларини тўхтатиш учун мўлжалланган. Массаси - 0,73 кг, узунлиги - 65 см, диаметри - 32 мм.

Фойдаланганда бошга ва бўйига зарба беришдан тийилиш зарур.


"БР", "БР-С" қўл кишанлари қонун бузувичларнинг жисмоний қаршилигини чеклаш учун мўлжалланган. Массаси - 0,4 кг. Қўллаганда камида ҳар икки соатда қулфларнинг маҳкамлик ҳолатини текшириш зарур.


Электр шок мосламаси (ЭШМ) мудофааланиш учун мўлжалланган. ЭШМ қўллаш орқали ҳужум қилувчига қисқа муддатли юқори вольтли кучланиш импульслари билан таъсир кўрсатиш орқали мудоффаланиш самарасига эришилади. Импульслар ишга тушириш тугмаларини босгандан кейин электродларда ҳосил бўлади. ЭШМ автоном манбадан қувваталанди. 0,5-10 сония  муддат давомида кўрсатилган таъсир натижасида 1-2 сониялик умумий оғриқ, мушакларнинг тиришиши ҳиссиётлари ва зўрайиб борувчи мўлжални қўйотиб қўйиш содир бўлади. ЭШМ и ЭШМ-2 электр шок мосламасини мақсадга мувофиқ қўллаш таъсир кўрсатилаётган объектнинг организми ҳамда ҳаётий фаолияти учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. ЭШМнинг асосий хоссалари:


- кучланиш импульсининг амплитудаси 60 кВ гача;

- импульс қуввати 0,15 Дж гача;

- импульснинг давомийлиги 50 мкс гача;

- импульсларнинг изчиллик частотаси - 5-10 Гц;

- таъсир кўрсатиш мумкин бўлган максимал масофа (кийимни ҳисобга олмаганда) - 10 мм;

- қувватланиш манбаи - 7 дона Д=0,55 аккумуляторлари;

- қувват манбаининг кучланиши - 6 В дан кам ва 11В дан кўп эмас,

- ишлаган пайтида истеъмол қилинадиган ток - 500 мА дан кўп эмас,

- габарит ўлчамлари: узунлиги - 297+3,3 мм, максимал диаметри - 40 мм, массаси - 0,5 кг.

- ЭШМ қуйидаги об-ҳаво шароитларида иш қобилиятини сақлаб қолади:

- максимал иш ҳарорати 50 С,

- минимал иш ҳарорати - 20 С,

- + 20 С ҳарорати шароитида намлик кўрсаткичи 98 гача.



"Черемуха" махсус воситалари


"Черемуха" махсус воситалари кўзни ёшлантирувчи модда хлорацетофенон (ХАФ) нинг газ-тутнли булутини вужудга келтиради, ва у кўзнинг шиллиқ қаватига ҳамда юқори нафас йўлларига аччиқ, оғриқли таъсир кўрсатади, терининг қизаришини, қичишишини ва ловуллашини келтириб чиқаради. Модда таъсир қилган заҳоти кўзларнинг ачишиши, қовоқларнинг ёпилиб қолиши ва кўзнинг ёшланиши содир бўлади. Булут ичида узоқ вақт қолиб кетганда қовоқлварнинг тортиши ёпишиб қолиши, кўз ичида кескин оғриқ ва кўзнинг тўхтатиб бўлмайдиган ёшланиши, юқори нафас йўллар шиллиқ пардасининг таъсирланиши, томоқнинг ловуллаб оғриши, бурундан шилмшиқ чиқиши ва йўтал пайдо бўлади. Булут ичидан чиққандан кейин 10 дақиқадан сўнг бу таъсир тўхтайди.


Ёз мавсумида ХАФ нинг таъсир кучи қишдагига нисбатан ўткирроқ бўлади. Кучли шамол (10 м/с дан юқори) эсганда "Черемуха" махсус воситаларининг таъсири сусаяди.


Қўлда отиладиган "Черемуха-1" газли граната ўткир концентрациядаги кўзни ёшлантирувчи модданинг газ-тутунли булутини очиқ майдонда ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Массаси - 200+10 г, узунлиги - 135 мм, диаметри - 47 мм, газ ажратиб чиқариш муддати  40 сония. Булутнинг фронт бўйича ёйилиш масофаси - 25 м. гача, чуқурликка - 250 м. гача. Ёнғиндан хавфли.

Гранатани ишга тушириш учун қопқоқни  узиб олиб ташлаш керак. Қоғоз қалпоқчани ечиб ўт олдириш ўзагининг каллагини гардиш ишқалагичга суртиб алангалатиш лозим. Ишқалагич гардиш йўқолган тақдирда, гугурт қутисининг ишқалагичидан фойдаланса бўлади. 10-20 сониядан кейин ХАФ тутай бошлайди. Грантани отшни ёки қўлда ушлаб туришна шундай тарзда бажариш керакки, бунда газ-тутунли булут қонун бузувичлар тарафга харакатланадиган бўлсин. Артон қопқоқчаларни фақат буйруқ олгандан кейин ечишга рухсат этилади.


"Черемуха - 4" газ гранатали патрон 50 м-3 ҳажмли ўткир концентрацияли газ-тутун булутини ҳосил қилиш учун сигнал тўппончасидан отишга мўлжалланган. Калибри - 26 мм, массаси - 49 г, максимал учиш узоқлиги - 165 м.


Одамлар тўпланган жойга ўт очиш ва қонун бузувчини нишонга олиб отиш ман этилади. Ёнғиндан хавфли.


26 мм.ли сигнал тўппончаси ёрдамида майдон сатҳига отилади. Қулай метеорологик шароитларда кўзни ёшлантирувчи газ булути фронт бўйича 8-10 метрга ва чуқурлигига 50 метр тарқалади. Гранатани отиш шартлари жадвал орқали аниқланади:

    

Отиш бурчаги

Грантанинг учиб

бориш узоқлиги, м

Булут ҳосил бўла

бошлайдиган пайт


60

125-135

гранатанинг учиб бориш траекториясининг

максимал даражасида

45

155-165

траекториянинг пасайиш қисмида

30

150-160

граната ерга тушаётганда

0

89-95

граната ерга тушгач 2-3 сониядан сўнг

       

Қўлда отиладиган "Черемуха-6" газли граната ўткир концентрациядаги кўзни ёшлантирувчи модданинг 60 м. ҳажмдаги газ-тутунли булутини очиқ майдонда ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Массаси - 70 г, узунлиги - 88 мм, диаметри - 34 мм, секинлашув вақти - 4 сония, газ ажратиб чиқариш вақти  4-7 сония.  Ёнғиндан хавфли.

Гранатани ишга тушириши учун қалпочаларни бураб чиқарилади ва алангалантирувчи мослама шнурининг учдан кескин тортилади. Гранатани нишонга шнурни тортгандан кейин 3 сониядан кечиктирмай отиш зарур. Бир вақтнинг ўзида иккита гранатани қўллаш учун уларни муфта ёрдамида бириктирилади ва навбати билан ишга туширилади.


"Черемуха - 7" газ гранатали патрон хона ичига отиб, унинг ичида ўткир концентрациядаги кўзни ёшлантирувчи модданинг газ-тутунли булутини ҳосил қилиш учун мўлжалланган, ҳажми - 30 м, калибри - 23 мм, граната массаси - 38,5 г, газ чиқариш вақти  5-7 сония.

Гранатани нишонга отиш КС-23 карабини ёрдамида амалга оширилади. Грантани ишга тушгач ҳосил бўладиган газ-тутунли булут 20-30 сония мобайнида хона ичига тарқалади, елвизак мавжуд бўлса, ХАФ нинг концентрациясини пасайтиради. ХАФ нинг тоқат етмайдиган концентрациясини таъминлайдиган миқдори муайян хона учун қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:

К=ПхВ/30, бу ерда П - хонанинг майдони, кв.м;

П - хоананинг майдони, кв.м;

В - хонанинг баландлиги, м;

К - гранаталарнинг зарур миқдори.


"Черемуха - 10" аэрозол идиши кўзни ёшлантирувчи аэрозол таркибли модда билан бевосита қонун бузувчига таъсир кўрсатиш учун мўлжалланган. Массаси - 100 г, қўллаш мумкин бўлган ҳарорат диапазони минус 5 С дан +50 С гача, фаол таркибни етказиб бериш узоқлиги - 30 дан 90 смгача, қонун бузувчига таъсир кўрсатиб туришнинг йўл қўйиладиган муддати 2-3 сония. Аэрозолни очиқ олов олдида чанглантириш ман этилади.

Баллонча ичига қуйилган қоришма 0,9 метргача масофага отилиб чиқади, чанглантириш фронти ҳолатида 07 метргача. Фаол таркибнинг чангланиш вақти клапаннинг каллагига босиб туриш вақтига боғлиқ. Максимал самарага эришиш учун 40-70 см масофадан туриб 2-3 сония давомида қоришмани тартиб бузарнинг кўкрак қисмига сачратиш зарур. Узоқроқ масофадан (80-100 см) туриб қўлланганда клапан каллагига босиб туриш муддати узайтирилади. Махсус воситани шамол эсаётган йўналишда, отилиб чиқаётган тизим ушбу воситани қўллаган ходимга зарар етказмайдиган тарзда қўллаш керак. Цельсий бўйича минус 5 дан плюс 50 даража ҳароратгача шароитда 1 йил давомида соз ҳолатда ишлаши кафолатланади. Қиш мавсумида бетўхтов ишлашини таъминлаш учун воситани кийим орасида олиб юриш даркор.


Газ тўппончаси - мудофааланиш ва овозли сигнал бериш учун мўлжалланган. У қонун бузувчига кўзни ёшлантирувчи таъсир кўрсатади. Тўппончадан чиқадиган газнинг самарадорлиги 1 - 2 м. масофада кучли бўлади.

Газ тўппончаси магазининг ҳажми 7 та патрондан иборат. Қуролни қўллашдан олдин патронлар билан ўқлаш зарур. Газ тўппончасидан 1,5 м кам масофада фойдаланиш ман этилади.

Газ тўппончасидан отишни амалга ошириш учун тўппончани дастагидан ушлаб турииб, ўнг (чап) қўлни олд тарафга тўлиқ узатиш зарур. Тўппончадан эгик қўл ҳолатида фойдаланиш ман этилади.


КС-23 махсус карабини "Черемуха -7" газли гранаталарни нишонга отиш учун мўлжалланган. Нишон узоқлиги - 100 м, калибри - 23 мм, магазин ҳажми - 3 дона патрон, стволи бурама йўлли, массаси - 4 кг. дан кўп эмас. Гранатанинг учиб бориш масимал узоқлиги - 650 м. 150 м. масофадан туриб отилганда 2 қават дераза ойнасини синдириб ўтади, 40-50 метргача масофада - 30 мм. гача ёғоч тўсиқларни, ёки 1 мм.ли пўлат тунукани ёриб ўтади.



3. МАХСУС ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

ТАЪМИНЛАШ ВОСИТАЛАРИ


"Еж-М" автотранспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш мосламаси кичик ва ўрта юк кўтарувчи ҳаво босими юборилган шинали ҳар қандай турдаги автотранспортни тўхтатиш учун мўлжалланган. Массаси - 13 кг, узунлиги - 7 м, эни -  0,131 м.

Ўров контейнери очилганидан кейин "Еж-М" ундат суғуриб чиқарилади ва йўл қопламаси устига санчилувчи найзаларини тўхтатилаётган автотранспорт ҳаракатланиб келаётган тарафга қаратиб ётқизилади.



Генерал-майор                                                        У. Т. Камилов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)