Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартиби (АВ томонидан 27.10.1998 й. 513-сон билан рўйхатга олинган 15.10.1998 й. Ички ишлар вазирлининг 210-сон, Ташқи ишлар вазирлининг 1236-сон буйруғига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

1998 йил 27 октябрда 513-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирли ва

Ташқи ишлар вазирлининг

1998 йил 15 октябрдаги

210, 1236-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб

эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги 632-XII-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги муассасалари томонидан белгиланади.


3. Ушбу Тартиб "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни кучга киргунга қадар, яъни 1992 йил 28 июлга қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган шахсларга нисбатан, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшайдиган ва 1992 йил 28 июлдан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетган, бироқ "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилмаган шахсларга нисбатан амал қилади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИГА МАНСУБ ЭМАСЛИК ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Чет элда доимий истиқомат қиладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш истагини билдирган шахслар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган шахслар эса яшаш жойи бўйича ички ишлар органларига анкета-аризалар (1-илова) тақдим этадилар.


5.1. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мазкур шахслар рўйхатини тузадилар ҳамда анкета-аризаларни илова қилган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ушбу масалани узил-кесил ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган рўйхатлар ва анкета-аризаларни олгач, уч кунлик муддатда уларни олдинги яшаш жойи бўйича ички ишлар органларига юборади.


5.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қиладиган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш истагини билдирган шахслар яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқаролик бўлинмаларига анкета-аризалар (1-илова) тақдим этадилар.


6. Ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқаролик бўлинмалари чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қиладиган фуқароларнинг ўзларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш ҳақидаги ИИВ, ИИББ, ИИБдан келиб тушган анкета-аризаларини олгач, уларни махсус дафтарда (4-илова) қайд этадилар ва шундан кейин 15 кунлик муддат ичида:

а) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олишни истайдиган фуқароларнинг аввалги яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойи бўйича мулкий мажбуриятлари борлигини, судланганлигини, улар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган санани текширадилар;

б) шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киритилгунига қадар, яъни 1992 йил 28 июлга қадар чиқиб кетганлиги факти аниқланган тақдирда белгиланган намунадаги тегишли маълумотнома (2-илова) расмийлаштирилади;

в) Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги доимий яшаш жойига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилганидан кейин, яъни 1992 йил 28 июлдан кейин чиқиб кетган шахсларга белгиланган намунадаги тегишли маълумотнома (3-илова) расмийлаштирилади;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олишни истайдиган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома (3-илова) расмийлаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш ҳақида илтимос қилаётган фуқароларнинг аввалги яшаш жойи ва доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига келиб тушган нотариал тасдиқланган анкета-аризалари паспорт бўлинмаларида сақланаётган 1-шаклдаги аризаларга, 1-шакл бўлмаган тақдирда эса - алоҳида ишларга қўшиб қўйилади, бу ишлар 10 йил сақланади.


8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномалар зарур текшириш тадбирлари ўтказилганидан кейин ички ишлар органларининг бошлиқлари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади, келиб тушган анкета-ариза рақами билан рўйхатга олинади ва фуқароларнинг қўлига берилади ёки Ўзбекистон Респуликаси ИИВга юборилади. Шундан кейин маълумотномалар чет элда яшаётган фуқароларга топшириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.


9. Фуқароларнинг ўзларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш ҳақидаги аризаларни ҳисобга олиш уларнинг олдинги ёки ҳозирги яшаш жойларидаги ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади (4-илова).


10. Чет элда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда, 5-кундан кечиктирмай ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ томонидан умумлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.


11. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги аризалари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши учун жавобгарлик бевосита ички ишлар органларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига юклатилади.






1-ИЛОВА

   

  


Фото





АРИЗА-АНКЕТА


Менга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаганлик ёки мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома беришингизни сўрайман. Бир вақтнинг ўзида қуйидаги менинг қарамоғимда бўлган вояга етмаган фарзандларим Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаслик истагини билдирмоқда:

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган вақти

ва жойи


Қариндошлик

даражаси

14 ёшдан 18 ёшгача

бўлган болалар

ўзларининг имзолари

билан розиликларини

тасдиқлайдилар.*





















Ўзим ҳақимда қуйидаги маълумотларни маълум қиламан:

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми



(ўзгарган бўлса қайд этилсин)

2. Туғилган вақти ва жойи


3. Миллати


4. Оилавий аҳволи


5. Ота ёки онасининг розилиги никоҳдан ажралган тақдирда


6. Маълумоти (касби, мутахассислиги)


7. Жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, тортилган бўлса қачон, нима учун ва ким томонидан

         

8. Ҳарбий ҳизматни ўтаганлиги, қаерда ва қачон


         

9. Ҳозирги вақтда ҳарбий ҳизматга муносабати


10. Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзилингиз ___________________ қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетгансиз, серия ________________ N ____________________ қачон ва қаердан берилган _______________________________

11. Фуқаролигини қабул қилиш истагида бўлган давлатингиз


12. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаслигингиз сабаби


          

13. Ўзбекистон Республикасида яшаётган яқин қариндошларингиз


  

(қариндошлик даражаси, Ф.И.О. туғилган вақти ва жойи

       

фуқаролиги, машғулоти, яшаш манзили)

14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган яқин қариндошлари

  

(қариндошлик даражаси, Ф.И.О. туғилган вақти ва жойи

       

фуқаролиги, машғулоти, яшаш манзили)

15. Ўзбекистон Республикасида охирги ишлаган жойи


  

Уй манзили, телефон рақами


паспорт рақами ______________ N


"____" ________________20___ й.

Имзо _________________

Имзо ва нотариус муҳри


*) Изоҳ: шахсан ўзи тасдиқлаш имкони бўлмаса, нотариал тасдиқланган розилик аризаси илова қилиниши шарт.






2-ИЛОВА



М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Берилди



(фамилияси, исми, отасининг исми)

           

(туғилган вақти ва жойи)

шу ҳақдаким, у Ўзбекистон Республикасида қуйидаги манзилда



яшаган

(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй, хонадон рақами)


           

ва 28 июль 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни кучга киришидан олдин яъни "____" _______ 199___ йилда Ўзбекистон Республикасидан доимий рўйхатдан чиқиб кетган. Шунга мувофиқ, у Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайди.  У билан бирга 14 ёшга тўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб ҳисобланмаган қуйидаги фарзандлари чиқиб кетган

               

            

(Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи)

Шаҳар (туман)


бошлиғи


(ички ишлар идораси бошлиғи)


        

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

паспорт рақами ______________ N


"____" ______________20___ й.

Муҳр ўрни






3-ИЛОВА



М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Берилди



(фамилияси, исми, отасини исми)

          

(туғилган вақти ва жойи)

шу ҳақдаким, Сизнинг "____" _______20__ йилдаги мурожаатингиз ва Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги 632-XII-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайсиз.

Шаҳар (туман)


бошлиғи


(ички ишлар идораси бошлиғи)


        

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

паспорт рақами ______________ N


"____" ______________20___ й.

Муҳр ўрни






4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул

қилмаганлиги ҳақида аризаларни қайд қилиш

КИТОБИ

Т/р

Ф.И.О.


Келиб

тушган

вақти


Яшаш

манзили


Ўзбекистон Республикаси

фуқаролигига мансуб

эмаслиги тўғрисида

маълумотнома берилган

ёки юборилган вақти


Маълумотномани

номланиши


Изоҳ


N 2

N 3







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)