Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 18.02.2019 й. 41-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2019 й. 3127-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2019 й.

N 3127-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

18.02.2019 й.

N 41


БУЙРУҒИ



Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 10-бандининг еттинчи хатбошисидан "ва юридик шахснинг муҳри билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Д. Ли



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 февраль, 8-сон, 145-модда