Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2019 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2019 й.

N 155




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ РЕСПУБЛИКА

МАҚСАДЛИ КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда республика умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ахборот-компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ:

б) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги идоравий бўйсунувига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайрияларини, халқаро молия институтларининг кредит ва грантларини, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

харид қилишнинг тасдиқланган истиқбол квоталаридаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этувчи нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларнинг чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб-қувватлаш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;

жамғарма маблағларининг ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиб бориш.


3. Қуйидагилар:

б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳар йилги манзилли рўйхатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига ёки Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилади;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни дарсликлар, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлашга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига ёки Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига унинг асосланган буюртманомасига кўра ўтказиб берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ижро этувчи дирекциялари ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 февралдаги

155-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли

китоб жамғармаси Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири, Васийлик кенгаши раиси

2. Б. Ашрафханов

-

молия вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. Б. Усмонов

-

иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

4. У. Бегимкулов

-

олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5. Д. Каттаханова

-

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари

6. Р. Турдибоева

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

7. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори

8. Ш. Жавлонов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

9. А. Аяпов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири

10. В. Ражапов

-

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

11. С. Иногамова

-

Тошкент шаҳар 50-сон умумтаълим мактаби директори

12. Х. Асроров

-

Халқ таълими вазирлигининг юридик бўлим бошлиғи

13. Лавозим бўйича

-

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Кенгаш котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 февралдаги

155-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли

китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

      

Республика мақсадли китоб жамғармаси

ижрочи директори

Жамғарма директорининг ўринбосари - Жамғармадан берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш ва мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи

4

Бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисоботи бўлими

2

Бош юрисконсульт

Даромад ва харажатларни таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва дарсликлар билан таъминлаш молиялаштириш бўлими

3



Ижроия дирекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари

14










Изоҳ. Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 25 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 февраль