Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2019 й. 162-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

162-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий

тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича

маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг (кейинги ўринларда Маслаҳатчи деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Маслаҳатчининг фаолияти ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.


5. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.

Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


7. Маслаҳатчи Ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мутахассислари ишини ташкил этади.


8. Маслаҳатчи ушбу Низомга мувофиқ унга юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.


9. Маслаҳатчининг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАСЛАҲАТЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Қуйидагилар Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси вазифалари ва ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни тайёрланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

"халқ билан мулоқот" амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш;

Маслаҳатчининг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этилишини таъминлаш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;

ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш бўйича масалалар тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ижро интизоми даражаси оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.


11. Қуйидагилар Маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология соҳасида:

ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;

республиканинг минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва кенгайтириш, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;

электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида" 2019 йил 7 январдаги Ф-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, қимматбаҳо ва рангли металлар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш;

минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида уларнинг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати соҳасида бошқарувнинг корпоратив усуллари жорий этилиши ҳолатини, шу жумладан, давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқаришга берилишини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтиришни назарда тутиб ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия соҳасида замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналар жорий этилишини таҳлил қилиш;

ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати соҳасида, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш;


б) машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни стандартлаш соҳасида:

машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишига таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати тизимини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

хусусийлаштириш жараёнларига, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати ташкилотларининг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларни хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторларга сотиш йўли билан потенциал инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон, "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сон, "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон, "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон, "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорларига мувофиқ ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини ташкил этиш, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;

саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш тизимлари ишлаши ва ривожланишини тизимли ўрганиш ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, ушбу соҳада давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, халқаро стандартларни қўллаш асосида, шу жумладан, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш асосида техник регламентларни ишлаб чиқиш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;


в) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

бириктирилган ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилишни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоли масалалар бўйича "йўл хариталари"га киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларида бўлиши натижалари бўйича Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" ижро этилишини таҳлил қилиш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича "йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини ва улар муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритилишини таъминлаш;

аниқ фактлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш.


12. Маслаҳатчи юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича концепциялар, давлат дастурлари ва "йўл хариталари" лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимли баҳо беради;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Маслаҳатчи ва Котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг ижросини назорат қилади;

Котибиятга бириктирилган тармоқларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;

ўзининг юритишига кирадиган масалалар бўйича ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари бириктирилган ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;

Маслаҳатчи юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, улар бўйича республика Ҳукумати қарорлари талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади;

Ҳукумат аъзолари бўлган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;

бириктирилган хўжалик бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун белгиланган тартибда киритади;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини ушбу лавозимларга номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш)нинг белгиланган тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда танлайди ва шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;

Котибият мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Котибиятда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этади;

Котибият бош мутахассисларининг вазифалари тақсимланишини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини ташкил этади;

Маслаҳатчининг юритишига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Маслаҳатчи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири ижро этади.


13. Маслаҳатчи:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссияга;

ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус Давлат комиссиясига раҳбарлик қилади.



3-БОБ. МАСЛАҲАТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Маслаҳатчи унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Маслаҳатчи томонидан юритиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш.

Маслаҳатчининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни пухта ишлаш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.

Маслаҳатчи томонидан юритиладиган масалалар бўйича унинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.


15. Маслаҳатчи:

унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Маслаҳатчининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

Маслаҳатчи раҳбарлик қиладиган ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Маслаҳатчи юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

шунингдек, Маслаҳатчи ваколатига кирадиган масалалар бўйича олий даражадаги хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига сафарлар якунлари асосида тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш;

жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда экспорт прогнози бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари республиканинг давлат манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради.



4-БОБ. МАСЛАҲАТЧИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Маслаҳатчининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


17. Маслаҳатчининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш орқали, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 февраль