Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2019 й. 183-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2019 й.

N 183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ТАРМОҚ БОЗОРЛАРИ ВА

ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;

ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда тегишли таклифлар тайёрлаш;

тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг Устави 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирига зарур бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг департаменти бошлиғига тенглаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Марказни ахборот билан таъминлаш ва моддий рағбатлантиришни ташкил этиш жамғармасини (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вазирлик ва хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида товарлар ва хизматлар бозорини тадқиқ этиш борасида бажарилган ишлар учун олинган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар бюджетдан ташқари Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари Марказни ахборот билан таъминлаш ва моддий рағбатлантиришни ташкил этиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;

бюджетдан ташқари Жамғарманинг тўлов асосида бажарилган ишлар учун олинган маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги тугатилаётган Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика марказининг асосий воситалари, мулки ва бошқа активлари, архив ҳамда бошқа ҳужжатлари Марказга берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ уни жорий таъминлаш, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, ташкилий техника, алоқа воситалари билан жиҳозлаш, иккита енгил автомобиль харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағ ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика марказининг тугатилиши муносабати билан айни вақтгача ҳисобланган иш ҳақи бўйича ҳаражатларни қопласин.


9. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ой муддатда Марказни товар бозорларини таҳлил қилиш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан таъминласин.


10. Марказ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 "а" уй манзилида жойлашган биносига беғараз фойдаланиш ҳамда коммунал ва эксплуатация харажатларини қопламаслик ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 мартдаги

183-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган

ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг

ТУЗИЛМАСИ

    

Директор



Директор ўринбосари


Хомашё, материаллар ва энергия ресурслари бозорининг истиқболда ривожланишини таҳлил қилиш бўлими

7

Истеъмол бозори тармоқларининг истиқболда ривожланишини таҳлил қилиш бўлими

7

Қайта ишлаш тармоқлари маҳсулотлари бозорларининг истиқболда ривожланишини таҳлил қилиш бўлими

7

Саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўлими

7

Кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Бош юрисконсульт

1

Бухгалтерия

2

Хўжалик ишлари бўйича етакчи мутахассис

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 март