Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2019 й. 208-сон "Шўртаннефтгаз" МЧЖда мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2019 й.

N 208



""ШЎРТАННЕФТГАЗ" МЧЖДА МАВЖУД

ПРОПАН-БУТАН АРАЛАШМАСИНИ ОЛИШ

ҚУРИЛМАСИНИ (УППБС-3/1, 2, 5) МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ва экспорт ҳажмларини оширишга йўналтирилган суюлтирилган газ ишлаб чиқаришнинг ишлаб турган қувватларини модернизация қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойихаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2019 йил декабрда ишга туширилиши назарда тутилган, умумий қиймати 48,99 млн АҚШ долларига тенг бўлган ""Шўртаннефтгаз" МЧЖда мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. ""Шўртаннефтгаз" МЧЖда мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март