Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2019 й. 209-сон "Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2019 й.

N 209



"ГАЗЛИНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ"

МЧЖНИНГ "УЧҚИР" ОЛТИНГУГУРТДАН

ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИДА ПРОПАН-БУТАН

АРАЛАШМАСИНИ ОЛИШ ҚУРИЛМАСИНИ

ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган янги замонавий қувватларни ўз вақтида ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойихаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2019 йил декабрда ишга туширилиши назарда тутилган, умумий қиймати 49,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган ""Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. ""Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март