Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 05.03.2019 й. 2019-11-сон "Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1919-7-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1919-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.03.2019 й.

N 2019-11


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг

1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорнинг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низом 1-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Капитал бозорини ривожлантириш

агентлиги директори                                                                 А. Назиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 214-модда