Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 28.02.2019 й. 190-мҳ-сон "Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 2428-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 2428-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

28.02.2019 й.

N 190-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 28-банддан "муҳр (штамп) изи ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Почта, курьерлик жўнатмалари

почта хавфсизлиги юзасидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага

2-ИЛОВА



Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____-сон ДАЛОЛАТНОМА



20___й. "_____"_____________соат ______дақ._______да ___________-сон гувоҳномага

эга

кузатувида


дан почта билан



(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)



дан 20____й. "____"_________ соат _____ дақ.____да келиб тушган

(бўлинма номи)


________________________буюмлар миқдоридаги оғирлиги


,

___________кг _________г. бўлган


(эълон қилинган қиймати)



________-сон


олинганлиги тўғрисида


да тузилди.


(жўнатма турлари)


(почтани олган бўлинма номи)


да

(қабул қилиш жойи бўлинмасининг номи)


20____й. "_____"______________


номига

(бериш санаси)

(олувчи Ф.И.О. ёки номи)


манзили бўйича берилди.

(белгиланган жойнинг батафсил манзили)


Жўнатувчи ва унинг манзили

Ташқи кўрикда аниқланди (қобиғи, боғлами, ташқи чоклар ва муҳрнинг кўриниши

ва ҳолати кўрсатилсин):

Қобиғи

Боғлами

Чоклар

Муҳрлар

Почта хавфсизлиги юзасидан назоратни ўтказиш натижасида почта, курьерлик жўнатмасида хавфли ва/ёки жўнатилиши тақиқланган буюмлар ва предметлар мавжудлигининг қуйидаги белгилари аниқланди__________________________________________

Бунинг оқибатида ушбу

почта хавфсизлиги юзасидан кейинги

(почта жўнатмаси тури кўрсатилсин)


текшириш учун тегишли органларга топшириш учун

томонидан йўл қўйилмади.

(Ф.И.О. ва лавозими)


Далолатнома___________ нусхада тузилди:

- биринчи нусха ҳужжатларга қўшиб қўйилди

(бўлинма номи)

- иккинчи нусха маълумот учун топширилди

(почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи)

Далолатномани туздилар:



(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)




(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 208-модда