Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 07.03.2019 й. 3-сон "Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2019 й. 1382-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2019 й.

N 1382-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

07.03.2019 й.

N 3


БУЙРУҒИ



Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл

варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш,

ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 3 июндаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 1382, 2004 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 312-модда) билан тасдиқланган Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Раматов






Буйруққа

ИЛОВА



Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл

варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш,

ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "муҳрлари (штамплари)" деган сўзлар "штамплари" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва муҳри" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 34-банддан "ва муҳрлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 40-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кун, йил, декларациянинг тартиб рақами ва тамғанинг тартиб рақами ёзилади;".


5. 47-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) 26-"Юк жўнатувчининг имзоси" устунида юкни жўнатувчи ўзи томонидан йўл варақаси тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаб имзо чекади.".


6. 4-илованинг 26-устунидан ва 6-илованинг 25-устунидан "ва муҳри" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 252-модда