Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 269-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 269



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):


а) 2-иловада:


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Биржада тузилган барча экспорт контрактлари контракт тузилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти кўрсатилган ҳолда, биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) тегишли рўйхатдан ўтказилиши керак. Кўрсатиб ўтилган контрактлар божхона юк декларацияларини тўлдириш учун асос ҳисобланади";


18-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларида тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


20 ва 21-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


22-банддаги "расмийлаштирадиган органлар" сўзлари "рўйхатдан ўтказишни амалга оширадиган биржалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 3-илованинг 7-бандидаги "ва белгиланган тартибда божхона органларида ҳисобга қўйилиши" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш тартибида:


а) 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-банддаги "божхона органларида" сўзлари "биржада" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


г) 11-банднинг биринчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 3-банддан тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 11-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 61-модда):


а) Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) изоҳ 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2018 й., 7-сон, 198-модда) 2-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель