Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 267-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 267



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ВА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-3356-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 16 ЯНВАРДАГИ 29-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонасидаги ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонасига ажратилган ер участкасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги, мавжуд қулай транспорт, муҳандислик- коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўлган ҳудудлардан лойиҳаларни амалга оширишда самарали фойдаланиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра:

Нукус шаҳри, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида бўш турган 42,29 га ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда мазкур ер майдонларини "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудлар чегараларини белгилашда инобатга олишга доир таклифлар тайёрланганлиги;

"Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси учун Нукус шаҳри, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида хатлов натижасида аниқланган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилганлиги ва мазкур объектларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 12-модда) 4-илованинг 1-бандига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

267-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат

зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига

4-илованинг 1-бандига киритилаётган ўзгартириш


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"1. "Нукус-фарм" ЭИЗ таркибига кирувчи

ҳудудлар чегараси таърифи:


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳар, Божхона пости иморатининг шарқий томонида, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 122 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 48 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 238,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 148,5 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Божхона пости иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 257,3 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳар, Божхона пости иморатининг шарқий томонидан 255 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 346,6 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус ун ишлаб чиқариш заводи иморати бўйлаб ғарбий йўналишда 233 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 148 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 108,7 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 242,4 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



3-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳар, "Нукус текстил" МЧЖ иморатининг шарқий томонида, А-380 автомобиль йўли бўйида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳар давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 229 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳар давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 436 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг А-380 автомобиль йўли бўйлаб ғарбий йўналишда 229 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳар "Нукус текстил"МЧЖ иморатининг ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 436 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



4-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳар, Беруний кўчаси бўйидан шимолий томонда 35 метр узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Нукус строй стил" МЧЖ ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 123,2 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Аманжол автотех" МЧЖ ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 120 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси бўйлаб ғарбий йўналишда 64 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 33 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 55,2 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Дауыт" хусусий фирмаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 87 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



5-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Тўрткўл тумани, "Пахтачи" овул фуқаролар йиғини ҳудудида, "Қўнғирот-Тошкент" темир йўл линиясининг ғарб томонида, "Тўрткўл" темир йўл вокзалининг шимолий қисмидан 800 метр узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Қўнғирот-Тошкент" темир йўл линияси бўйлаб жанубий йўналишда 428 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара К2 коллектори бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 143 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий йўналишда 100 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 358 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



6-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Тўрткўл тумани, "Оққамиш" ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 Ўзбекистон миллий автомагистралининг шимолий ғарбидан 206 метр узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, "Муҳаммад Юсуф Орифжон" МЧЖ биноси бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 109 метр масофагача давом этади.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-шарқий йўналишида 500 метр масофагача давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 107 метр масофагача давом этади.

4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 499 метр масофагача давом этади.



7-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Қонликўл тумани, "Бўстон" овул фуқаролар йиғини ҳудудида, А-380 Ўзбекистон миллий автомагистралидан "Бўстон" аҳоли пункти марказига борадиган йўл бўйлаб, ушбу автомагистралдан 1 км масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара "01005TQK11" автомобиль йўли бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 152 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара "Бўстон" ММТП ва кимё шохобчаси ҳудудлари бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 170,0 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара коллектор ҳимоя зонаси бўйлаб ғарбий-жанубий йўналишда 255,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара экин майдони бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 80,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара қишлоқ хўжалиги техникаларига ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудуди бўйлаб шарқий-шимолий йўналишда 103,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қишлоқ хўжалиги техникаларига ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудуди бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 90 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара ҳудуд бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 200,0 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара коллектор ҳимоя зонаси бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 140,0 метр масофада 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара "Бустан" ММТП ва кимё шохобчаси бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 200,0 метр масофада 10-нуқтагача давом этади.

10-нуқтадан чегара "01005TQK11" автойўли бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 140,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель