Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 264-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

264-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини

баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тартибини белгилайди.


2. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.


3. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари бир йиллик давр мобайнида маданият марказлари фаолиятининг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.


4. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра маданият марказларининг рейтинги шакллантирилади.



2-БОБ. МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Қуйидагилар Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

йил давомида маданият марказларида мунтазам фаолият олиб бораётган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари (кейинги ўринларда Марказ тузилмалари деб аталади) сони;

маданият марказларининг умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик хайрияларидан ташқари);

маданият марказлари томонидан йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони ҳамда уларнинг аҳамиятлилиги;

маданият марказлари томонидан йил давомида эришилган ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони;

маданият марказлари асосий воситаларининг сақланиш ҳолати.



3-БОБ. МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА

ҲУДУДИЙ ИШЧИ ГУРУҲЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳар йилнинг 1 октябрига қадар 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига Маданият вазирлигининг тегишли бошқармасининг ҳамда республика ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари киритилиши мумкин.


7. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги маданият марказларида сўнгги 12 ой давомида амалга оширилган ишларни ҳар йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичлари асосида баҳоланади.


8. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичларининг тўғрилиги бўйича маданият маркази директорлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


9. Ишчи гуруҳ томонидан маданият марказлари фаолиятига оид зарур маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўровномалар бериш орқали олиниши мумкин.



4-БОБ. МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ШАРТЛАРИ


10. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларида келтирилган ҳар бир кўрсаткичлар бўйича баҳолаш амалга оширилади.


11. Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилган маданият марказлари фаолияти натижалари ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.


12. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари уч нусхада тайёрланиб, бир нусхаси маданият марказига, иккинчи нусхаси ҳудудий маданият бошқармаларига ҳамда учинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.


13. Ишчи гуруҳ томонидан маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ рейтинги тузилади.


14. Маданият марказлари фаолияти самарадорлиги мезонлари 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади. Бунда:

86 - 100 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти "аъло";

71 - 85 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти "яхши";

50 - 70 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти "қониқарли";

50 баллдан паст рейтинг тўплаган маданият марказлари фаолияти "қониқарсиз" деб ҳисобланади.


15. Энг юқори балл тўплаган маданият марказлари "Намунали маданият маркази" деб топилади.


16. Маданият маркази фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланса, ушбу маданият марказининг директори ва тегишли ходимларига белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилиб, олти ой муддатда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришдан четлаштирилади. Ушбу ҳолат, кетма-кет иккинчи маротаба такрорланса, мазкур маданият маркази директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Шунингдек, туман (шаҳар) миқёсида 30 фоиз маданият марказлари фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланса, туман (шаҳар) маданият бўлими мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.


17. Ишчи гуруҳ самарасиз фаолият кўрсатаётган маданият марказлари юзасидан улар фаолиятини тугатиш ёки давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.


18. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган самарасиз фаолият кўрсатаётган маданият марказлари фаолиятини тугатиш ёки давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга беришга доир таклифларни умумлаштириб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.



5-БОБ. МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА РАҒБАТЛАНТИРИШ


19. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра рағбатлантириш ёки зарур чоралар кўришни ишчи гуруҳнинг якуний хулосасига асосан амалга оширади.

Бунда, ишчи гуруҳнинг якуний хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан умумлаштирилади.


20. Баҳолаш натижалари бўйича "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият маркази Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар бир ҳудуддан биттадан энг юқори балл тўплаган "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказини ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган маданият соҳасининг йил якунларига бағишланган тадбир доирасида рағбатлантиради.


22. "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказлари:

"Намунали маданият маркази" статуэткаси ва диплом;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти (пул мукофоти марказнинг раҳбар ва мутахассислари ўртасида тенг тақсимланади);

раҳбарлари "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланадилар.


23. "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказларини рағбатлантириш (тақдирлаш) билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


24. Ҳудудда "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказидан кейинги 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган маданият марказлари (фаолияти "аъло" деб баҳоланганлар орасидан) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан барча "Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказлари биносининг пешлавҳасига "Намунали маданият маркази" деган ёзув жойлаштирилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Фаолияти "қониқарли" ва "қониқарсиз" деб баҳоланган маданият марказлари раҳбар ва ходимларининг иш самарадорлигини ошириш ва фаолиятини яхшилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази билан биргаликда тегишли зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини

баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ*

    

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маънавият ва маърифат бўлимининг бошлиғи


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раҳбари


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ котиби


             

*) зарурат бўлганда, ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли бошқармасининг ҳамда республика ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари киритилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Маданият марказлари фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезонларининг

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

марказий маданият марказлари


Туман ва шаҳар марказий

маданият марказлари


Қишлоқ ва шаҳарчалар

маданият марказлари


Умумий

балл

мезон

кўрсаткичи


бериладиган

балл


мезон

кўрсаткичи


бериладиган

балл


мезон

кўрсаткичи


бериладиган

балл


Йил давомида мунтазам ишлаётган марказ тузилмалари (тўгараклар, студиялар,

курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари) сони

15 тадан кам


0

10 тадан кам

0

5 тадан кам

0

0-20

15-16 та


5

10-11 та

5

5-6 та

5

17-18 та


10

12-13 та

10

7-8 та

10

19-20 та


15

14-15 та

15

9-10 та

15

20 тадан кўп


20

15 тадан кўп

20

10 тадан кўп

20

Умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг

улуши (ҳомийлик хайрияларидан ташқари), фоизда

30 фоиздан кам


0

20 фоиздан кам

0

15 фоиздан кам

0

0-20

30-33 фоиз


5

20-23 фоиз

5

15-17 фоиз

5

34-36 фоиз


10

24-26 фоиз

10

18-19 фоиз

10

37-40 фоиз


15

27-30 фоиз

15

20-22 фоиз

15

40 фоиздан кўп


20

30 фоиздан кўп


20

22 фоиздан кўп

20

Йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони

200 тадан кам


0

150 тадан кам

0

100 тадан кам

0

0-20

200-210 та


5

150-160 та

5

100-110 та

5

220-230 та


10

170-180 та

10

120-130 та

10

240-250 та


15

190-200 та

15

140-150 та

15

250 тадан кўп


20

200 тадан кўп

20

150 тадан кўп

20

Йил давомида эришилган ютуқ ва ижобий натижалар (марказда

фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика

танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони

20 тадан кам


0

15 тадан кам

0

10 тадан кам

0

0-20

21-22 та


5

16-17 та

5

11-12 та

5

23-24 та


10

18-19 та

10

13-14 та

10

25 та


15

20 та

15

15 та

15

25 тадан кўп


20

20 тадан кўп

20

15 тадан кўп

20

Асосий воситаларнинг сақланиш ҳолати

"қониқарсиз"

(яроқсиз)


0

"қониқарсиз"

(яроқсиз)


0

"қониқарсиз"

(яроқсиз)


0

0-20

"қониқарсиз"

(яроқли)


5

"қониқарсиз"

(яроқли)


5

"қониқарсиз"

(яроқли)


5

"қониқарли"


10

"қониқарли"


10

"қониқарли"

10

"яхши"


15

"яхши"

15

"яхши"

15

"аъло"


20

"аъло"

20

"аъло"

20

Жами баллар:


0-100

        





Низомга

3-ИЛОВА



Маданият маркази фаолиятининг

самарадорлигини баҳолаш

НАТИЖАЛАРИ


Баҳоланаётган маданият маркази бўйича умумий маълумот

Маданият марказининг номи:_______________________________________

Маданият маркази директорининг Ф.И.О.:___________________________

Маданият маркази хизмат кўрсатадиган аҳоли сони ____ киши, шундан, ёшлар ____ киши, хотин-қизлар ____ киши

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Умумий балл


1.

Йил давомида мунтазам ишлаётган марказ тузилмалари (тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари) сони.


0-20

2.

Умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик маблағларидан ташқари)


0-20

3.

Йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони.


0-20

4.

Йил давомида эришилган ютуқ ва ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони.


0-20

5.

Асосий воситаларнинг сақланиш ҳолати.


0-20


Жами:


0-100

              

Ишчи гуруҳ аъзолари имзоси:






Низомга

4-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

_________________________

(ишчи гуруҳ раҳбари)

_________________ _______

(Ф.И.О.)                 (имзо)


20___йил "____"__________

_________________ туманидаги маданият марказлари

РЕЙТИНГИ


Т/р

Маданият маркази номи


Баҳолаш натижасида

тўпланган балл


Маданият маркази

фаолиятининг баҳоси ("аъло",

"яхши", "қониқарли", "қониқарсиз")


86 -100 балл тўплаган


1.




"аъло"

71-85 балл тўплаган


2.




"яхши"

50-70 балл тўплаган


3.




"қониқарли"

50 баллдан паст


4.




"қониқарсиз"

      

Ишчи гуруҳ аъзолари имзоси:






Низомга

5-ИЛОВА



Маданият марказлари фаолиятининг

самарадорлигини баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган ишлар


Бажариш муддати

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳудудий ишчи гуруҳларни тасдиқлаш


ҳар йилнинг

1 октябрига

қадар









2-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳлар


Маданият марказларини жойларга бориб ўрганиш


ҳар йилнинг

1 ноябрига

қадар









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси


Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг якуний хулосаси асосида барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар)ни умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиш


ҳар йилнинг

1 декабрига

қадар









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


"Намунали маданият маркази" деб ҳисобланган маданият марказларини рағбатлантириш


ҳар йили январь

ойининг биринчи

ўн кунлигида



  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель